Режа: Ахборот технологиялари компонентлари Компьютер аппарат таъминоти. Компьютер дастурлари


Download 157 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi157 Kb.
#1549433
  1   2   3   4
Bog'liq
Ахборот технологияларининг компонентлари


Режа:
1. Ахборот технологиялари компонентлари
2. Компьютер аппарат таъминоти.
3. Компьютер дастурлари.
4. Коммуникация технологиялари компоненти
5. маълумотларни саклаш
6. Бошқарув ахборот технологиялари характеристикаси ва қўлланилиши
Калит сўзлар
Ахборот технологиялари компонентлари, компьютер аппарат таъминоти, процессор, регистр, доимий хотира, бошқариш қурилмаси, компьютер дастурлари, тизим дастурлари, амалий дастурлар, коммуникация технологиялари, маълумотларни сақлаш.
Ахборот технологиялари компонентлари
Замонавий ахборот тизимлари ахборот технологиялардан жуда кенг фойдаланади ва унга таянади. Ахборот технологиялари тўрта асосий элементлардан иборат:
компьютер аппарат таъминоти;
компьютер дастурлари;
маълумотларни саклаш;
коммуникация технологиялари.
Компьютер аппарат таъминоти.
Компьютер аппарат таъминоти тўрт асосий элементдан иборат: Киритиш қурилмаси, ишлов бериш қурилмаси, маълумотни сахлаш қурилмаси ва чикариш қурилмаси.
Маълумотларга ишлов бериш кобилияти компьютер тизимини жуда ҳам мухим аспекти хисобланади. Ишлов бериш процессорларнинг амаллар бажариши билан ва асосий хотиранинг ўзаро таъсирдан мавжуд бўлади.
Процессор учта элементлардан ташкил топади: арифметик-мантиқий қурилма, Бошқариш қурилмаси ва регистрлар. Арифметик-мантиқий қурилма математик ва мантиқий операцияларни бажаради.
Бошқариш қурилмаси кетма-кетлик усулида дастурнинг кўрсатмаларини олиб, расшифровка қилади ва маълумотларнинг кириш ва чиқишини бошқаради.
Регистрлар жуда тезкор хотира майдони бўлиб, операцияларни бажариши олдидан, бажариш вақтида ва бажаргандан кейин маълумотларни вақтинча сақлаш учун ишлатилади. Асосий хотира (оператив хотира) процессор билан жуда боғлиқ.
Асосий хотира дастурларнинг оперцияларини ва маълумотларни сақлайди.
5.1-расм. Компьютер тизимининг компонентлари.

Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling