Режа: Таянч сўз ва иборалар


Download 0.9 Mb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1602138
  1   2   3
Bog'liq
10маруза

  • МАВЗУ: ЯХЛИТ БЕТОН ВА ТЕМИРБЕТОН ТОННЕЛ ҚОПЛАМАЛАРНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ
  • Тоннел қопламаларнинг бузилишларининг турлари.
  • Яхлит бетон ва темирбетон тоннел қопламалари нуқсонлари.
  • РЕЖА:
  • Таянч сўз ва иборалар:
  • конструкция нуқсонлари; ишлаб чиқариш нуқсонлари; эксплуатацион нуқсонлар; деградацион нуқсонлар; аниқ нуқсонлар; ёпиқ нуқсонлар; технологик ёриқлар; киришиш ёриқлар; ҳарарат ёриқлари; куч ёриқлари;
  • Тоннел қопламаси тоннел суньий бўшлиғини қулашдан сақловчи, тоннел иншоотларнинг энг муҳим қисмидир. Ноқулай муҳандис-геологик ва гидрогеологик шароитларда, тоғ босимининг жадал таьсир қилишда, шунингдек иқлим, сейсмик ёки бошқа омиллар таьсирида қопламада лойиҳада қабул қилинган ҳисобий зўриқишлардан кескин фарқловчи зўриқишлар ҳосил бўлишлари мумкин.
  • Тоннел қопламалари бузилишлари кўп ҳолларда бирданига пайдо бўлмай, маълум вақт давомида ривожланиб, тўғри кўринишларга эга бўладилар.Бу бузилишларни, уларни бошланиши даврида аниқлаш ва тез бартараф этиш чораларини кўриш лозим.
  • Конструкциядаги нуқсон пайдо бўлиш сабабларига кўра қуйидаги турларга бўлинадилар:
  • -конструкцион нуқсонлар ўтказилган муҳандис-геологик изланишларнинг хатолари, ўрнатилган лойиҳалаш қойдалари ва нормалари бузилганлиги билан боғлиқдир.Масалан,тоннелнинг сувдан ҳимоялаш бажарилмаганлиги,қопламани ўраб турган грунтларнинг катта миқдордаги босимда тескари гумбазнинг юк кўтариш қобилияти етарли эмаслиги, сув қочириш иншоотлари йўқлиги ёки уларнинг иситилмаслиги, деформатцион ёки сейсмик чоклар йўқлиги ёки тотўғри жойлашганлиги сув оқизилишини ташкил қилинмаганлиги ва ҳоказолар.
  • -ишлаб чиқариш нуқсонлари лойиҳада кўзда тутилган қоплама конструктив параметрлардан четланишлар билан боғлиқдирлар. Маслан, вақтинчалик мустаҳкамлаш (бирламчи қоплама) бетони ёки сачратмабетони бетонлаш жараёни бузилишини ёки қопламанинг хаддан ташқари деформацияланиши натижасида доимий қопламанинг лойиҳавий кесимигача кириб қолса,унда қурувчи бу нуқсонни уни бетонлашдан олдин тузатишга мажбур. Ишлаб чиқариш бузилишлари кўп ҳолларда бетонлаш ишлари технологиясининг бузилиши билан боғлиқдир. Масалан,бетон қоришмасини тайёрлаш ва ташиш технологик регламентининг бузилиши, бетон қоришмасини қоплама ортига етарли даражасида зичламай қуйиш.
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling