Ўрган-ўргат” ўқитувчилар ўртасида
Download 27.24 Kb.
|
устоз-шогирд Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- Устоз-шогирд мактаби
- Устозга кўпи билан уч нафардан бир нафаргача шогирд бириктирилади.
“Ўрган-ўргат” ўқитувчилар ўртасида “Ўрган-ўргат” - ўқитувчилар ўртасида икки йўналишда амалга оширилади: Устоз-шогирд мактаби ташкил этиш орқали Илғор тажриба мактабини ташкил этиш орқали Устоз-шогирд мактаби Мактабда “Устоз –шогирд ” мактабини ташкил этиш учун ТХТБга тавсия этилган номзодлар қуйидаги талабларга мувофиқ Устозлар танлаб олиниб, устоз ишлайдиган мактабда “Устоз –шогирд ” мактаби ташкил этишга оид буйруқ қабул қилинади Устоз қуйидаги талабларга жавоб бериши талаб этилади; -олий маълумотли -ўз фани бўйича илғор тажрибага эга, ижодкор, ташаббускор, янгиликка интилувчи ва мунтазам равишда касбий билимини ошириб борган -фаолияти тўғрисида таълим муассасаси раҳбарлари, касбдошлари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан ижобий баҳо берилган -илмий-амалий анжуманларда маърузачи сифатида иштирок этган, Республика ва маҳаллий матбуотда эълон қилинган мақола ёки илмий, илмий-методик, тўпламларда чоп этилган маърузалар муаллифи -“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши педагоги” ёки “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танлови (республика, вилоят, туман) совриндори -Ўзи фаолият олиб бораётган таълим йўналиши бўйича камида 3-5 йил давомида ўқувчиларининг ўзлаштириш сифат кўрсаткичи юқори бўлганлиги ва бошқа кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Танланган устоз ўз иш жойидаги хизмат вазифасини тўлиқ бажариши ва шу билан бирга, ўзига бириктирилган шогирдлар билан шуғулланиши учун сарфланадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда бир Устозга кўпи билан уч нафардан бир нафаргача шогирд бириктирилади. (меҳнат таълими, тасвирий санъат, мусиқа, чизмачилик фан ўқувчилар учун бир нафар шогирд бўлиши мумкин). Шогирдлар Устоз ишлайдиган таълим муассасасидан, ёки ушбу мактабга яқин худуддаги мактаблардан, тегишли фан методика бирлашмаларининг тавсиясига биноан танланиб, ТХТБ буйруғи билан Устозга бириктирилади. Шогирдларни танлашда уларнинг касбий тайёргарлик даражаси қуйидагича бўлиши кўзда тутилади: шогирд тажрибали, касбий махорати юқори (устозлик даражасига яқин) бўлган педагог шогирд-тажрибали, касбий маҳорати бўйича малакасини оширишга ўзида эҳтиёж сезган педагог шогирд- ёш мутахассис ТХТБ шогирдларни Устозга бириктириш тўғрисидаги буйруғида қуйидагилар акс эттирилади: белгиланган Устоз ва шогирдларнинг иш жойи, лавозими узлуксиз малака оширишнинг ўқув-методик, ўқув-моддий, моддий-техника ва молиявий таъминоти масалалари устоз меҳнатини рағбатлантириш тартиби ва манбалари узлуксиз малака ошириш жараёни мониторинги ва назорати тартиби, шунингдек шогирдларнинг “Устоз-шогирд” мактаби бўйича ўқув йилига мўлжалланган жараёни жадвали тасдиқланади Буйруқ нусхаси белгиланган Устознинг ва шогирдларнинг иш жойига етказилади <<Устоз-шогирд>> мактабидаги машғулотлар тегишли фан ўқитувчиларининг методик кунларида илмий, методик ва амалий билимларни ўрганиш бўйича ўқув, семинар, тренинг, бахс-мунозаралар ўтказиш ҳамда амалий кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаб бориш бўйича ўзаро дарслар кузатиш, таҳлил қилиш ва тегишли консулътациялар шаклида олиб борилади. Ўзаро дарслар кузатиш ва таҳлил қилишни тегишли фан ўқитувчиларининг методик кунларида, ҳар ойнинг биринчи ҳафтасида Устоз ишлайдиган таълим муассасасида унинг дарсини, кейинги ҳафталарда навбати билан шогирдлар ишлайдиган таълим муассасаларига бориб, уларни дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш шаклида олиб борилади. Бунинг учун тегишли таълим муассасалари маъмурияти томонидан методик кунларда “Устоз ва шогирд” дарсларини ўтказиш учун дарс жадвали мувофиқлаштириб берилади. <<Устоз-шогирд>> мактаби фаолияти самарадорлигига бевосита ТХТБ қошидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳининг методистлари масъул ҳисобланади. Улар устоз ва шогирд ўқитувчиларнинг номзодини таълим муассасадаги фан метод бирлашмаси билан келишган ҳолда белгилайди, ҳамкорлик режасини ишлаб чиқади ва ижросини назоратга олади, фанлар кесимида амалий-услубий ёрдамлар, вақти-вақти билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради. Ҳар чорак якунида устоз ва шогирдлар ҳамкорлиги натижаси бўйича давра суҳбатлари ўтказади, ўзаро дарс кузатувлари ҳулосаларини тинглайди, ҳамкорликда тайёрланган ҳужжатлар йиғма жилдлари асосида умумий фаолият мониторингини олиб боради. Унда: Устоз ва шогирднинг дарс тахлиллари, ўқувчиларни ҳар чорак давомида ўзлаштириш сифат кўрсаткичлари, чораклар кесимида ўзлаштириш сифат кўрсаткичларни қиёслаш, илғор тажрибаларни ўрганиши ва амалга тадбиқ қилиш, инновациялар (илғор педагогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиши, ижодий, методик ёки илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиши, фаолиятнинг рейтинг кўрсаткичлари эътиборга олинади. Мониторинг натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган шогирдга Устоз ва у ишлайдиган таълим муассасаси тегишли Фан методика бирлашмасининг тавсиясига биноан устозлар рўйхатига ўтказиш масаласини кўриб чиқади, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи кенгашига муҳокама қилиш учун тақдим этилади ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими рахбари томонидан тасдиқланади. Тасдиқлайман: 192-мактаб директори Д.Ш.Исламова 192-сонли мактабда ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида “Ўрган-ўргат” тадбирини амалга ошириш бўйича Режа
Download 27.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling