Ромитан туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактаби директорининг


Download 283 Kb.
Sana11.02.2023
Hajmi283 Kb.
#1189756
Bog'liq
21-мактаб кузатув кенгаши буйрук












РОМИТАН ТУМАНИДАГИ 21-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ


Мактабда кузатув кенгаши тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538- сонли “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий Низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги 16 –мҳ –сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
Б у ю р а м а н:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий Низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги 16 – мҳ – сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2 . Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги “Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 18 – мҳ – сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2012 йил 13 июндаги “Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 185 – сонли буйруғи ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур буйруқ билан мактабда тузилган Васийлик кенгаши фаолияти тугатилсин.
4. Мактабда кузатув кенгаши таркиби тасдиқланган низом асосида қуйидаги таркибда тузилсин .
1. Очилов Жураебек Асадович - ота-она, кенгаш раиси
2. Нуриллаева Инобат Зиёдуллаена - ота-она , кенгаш котиби
3. Асадов Дилмурод Луқмонович - собиқ битирувчи , аъзо
4. Наврузова Нозигул Нарзуллоевич - собиқ битирувчи, аъзо 5. Икромова Ҳуройим Болтаевич - нафақадаги собиқ педагог, аъзо
6. Ражабов Мадиёр - ҳомий, аъзо
7. Асадов Ширинбой Ҳусенович - ҳомий, аъзо

5. Мактабда тузилган кузатув кенгаши тасдиқланган Низом асосида кенгаш йиғилишларини ташкил қилиш ва ўтказиш, ўз ҳуқуқ ва ваколатлари доирасида фаолият юритсин.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Асос: 21-мактабнинг 2019 йил 18 январдаги ота-оналар йигилиши карори
Мактаб директори: Ш.Болтаев
Ҳофизробод МФЙ
2019 йил 18 январь
1- сонли
Download 283 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling