Рус ва форс тилларида реалияларнинг таснифи
Download 38.04 Kb.
|
1 2
Bog'liqЗафарга қўшимча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Колорит” тушунчаси
Эронлик олимлар М.Амирий ва А.Мадаин Аввалларнинг “Рус ва форс тилларида реалияларнинг таснифи” мақоласида бу муаммога анча чуқур кириб борилган ва реалияларни бошқа тилга таржима қилишдаги қийинчиликлар, уларни ижобий ҳал этишнинг йўллари, усуллари ва ворситалари ҳақида кенг қамровли фикр юритилган. Муқобилсиз лексикага ҳар хил сўзлар ва сўз биркмалари киради. Бунга исмлар, қисқартма отлар, адабий меъёрлардан чекиниш, сўзнинг тор маънода қўлланиши каби ҳолатлар киради. Илмий адабиётларда кўпинча муқобилсиз лексика маъносини англатувчи “реалия” атамаси учрайди, аммо тилшуносликда бу атамани бир хил тушуниш шаклланмаган. “Реалия” атамаси деганда моддий мавжуд нарса тушунилади. Реалия деганда бир халққа мансуб бўлган ва бошқа тил ёки халқларда бўлмаган сўз англанади. Реалия сўзининг ўзи лотинча сифатнинг ўрта жинс(средний род)даги кўплик сондаги шакли бўлиб, лотинча realis, кўплик сонда realia-“ҳақиқий”, “моддий” дегани бўлиб, рус тилида худди шундай сўзнинг таъсирида женский роддаги от тоифасидаги сўзга айланган. Филологик матнларда улар орқали предмет, буюм, моддий мавжуд ёки мавжуд бўлган, кўпинча “ҳаёт” сўзи маъносини англатишга хизмат қилади. Масалан, “Европа (ижтимоий) ҳаёти реаллиги” каби. Г.Д.Томахиннинг таъкидлашича, реалиялар фақат миллатлар ва халқлар томонидан аниқланган моддий маданият предметлари, тарихий фактлар, давлат институтлари, миллий ва фольклор қаҳрамонлари номлари, мифологик тушунчалар номларидир. Тилдаги бошқа сўзлар билан солиштирганда реалиянинг фарқ қилувчи жиҳатлари реалиянинг предмет мазмуни, унинг предмет, тушунча, халқ билан мавжудлигини ифодалашдаги қатъий боғлиқлиги бир томондан бўлса, бошқа томондан даврнинг тарихий бўлаги эканлигидир. Бундан реалия миллий колоритни ифодалаши келиб чиқади. “Колорит” тушунчаси ўзига хосликларнинг жамулжами бўлиб, давр ва жойлашувни ўзида акс эттиради. У сўзнинг шундай товланишики, бир халққа тегишли денотат маъно аниқ бир мамлакат, аниқ тарихий даврни ўзида мужассам этади. Реалиялар вақтинчалик колорит ҳам бўлади. Тил ҳодисаси сифатида маданият билан қаттиқ боғлиқ, бу тил бирликлари жамиятдаги барча ўзгаришларни тез сезади, улар орасида неологизмлар, историзмлар, архаизмларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Неологизмлар маълум бир даврда реалияларнинг пайдо бўлишини билдиради. Историзмлар ўлик реалиялар ҳисобланади. Шунингдек, реалияларга иқтибослар, қанотли сўзлар ва афоризм даражасидаги реалиялар, мурожаатнинг турли шакллари киради. Реалиялар тадқиқоти билан шуғулланган кўпчилик муаллифлар у ёки бу белгилар ҳақида гапириб, уларни аниқлашда турли атамаларни ишлатишади, унга яқин келишса ҳам тўлиқ бўлмаган фикрларни тақдим этишади. Л.Соболев реалияларни маиший ва миллий ўзига хос сўзлар ва сўз бирикмалари бўлиб, маиший ҳаётда муқобилсиз, демакки, бошқа мамлакатлар тилида, уларнинг маиший ҳаётидаги сўз бошқа тилларда йўқ ва бошқа мамлакатларда ҳодиса сифатида мавжуд бўлмаслигини қайд этади. В.Россельс эса реалияларни тушунча, предмет ва ҳодисаларни хорижий сўзларда кўради ва улар таржима қилинаётган асар тилидаги халқ томонидан ишлатилмайди. У “реалия бу–предмет, ҳодиса, тарихга, маиший ҳаётга, мамлакат бошқа халқининг у ёки бу ҳаётига тегишлидир”1, дейди. Болгария фанлар академияси болгар тили институти олими П.Легурска “Славянларнинг тиллари ва анъанавий маданият” мақоласида болгар тилидан рус тилига таржима қилинган асарларда реалияларнинг кўринишлари ҳақида фикр юритган. Йордан Йовков ҳикояларининг рус тилига таржима қилишдаги тажрибаларни тадқиқ этади. В.А.Вернигорова фикрича, “эски мактаб” таржимонлари одатда таржима қилинаётган тилда бегона реалияларга юқори даражада мослашиш, муқобил мувофиқликни топишга ҳаракат қилишади. Умуман олганда, тил ва маданиятга икки хил ёндошув мавжуд. Биринчи йўналиш Г.А.Брутян номи билан боғлиқ бўлиб, тил маданиятни ифода этишнинг воситаси ҳисобланади. Бу ерда мантиқ қуйидагича: тил воқеликни акс эттиради, маданият воқеликнинг ажралмас қисми ва инсон доим тўқнаш келади. Бундан келиб чиқадики, тил маданиятни оддий акс эттирувчидир. Иккинчи ёндошув илдизлари XIX асрга–В.Гумбольт, А.А.Потебня ва бошқалар тадқиқотларига бориб тақаладики, улар тилни маънавий ҳодиса ҳисоблашади. В.Гумбольтнинг таъкидлашича, тил ташқи ҳодисалар дунёси ва инсон ички дунёсини ўзаро боғлайди. Тил инсондан ташқарида мавжуд бўлмайди, у бизнинг ичимизда, одам шуурида, унинг хотирасида яшайди, у ижтимоий-маданий ҳолатга кўра алмашади. Бу ёндошув доирасида Сепира-Уорфнинг лингвистик нисбийлик гипотезаси келиб чиқади: одамлар борлиқни турлича–одатда она тили призмаси орқали кўради. Ушбу муаммони тадқиқ этишда учинчи ёндошувни ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар: 1.Тил биз аждодлардан мерос қилиб олган маданият белгиси ҳисобланади; 2.Тил маданиятни ўзлаштиришда юз берадиган воситачи бўлишида асосий қурол саналади; 3.Тил–маданий тартибнинг энг муҳим ҳодисасидир. Маданиятнинг алоҳида соҳалари–фан, дин, адабиётни ўзлаштиришда охиргиси кодлар каби кўрилади, параллел шаклланувчи ва каттароқ даражада тил табиий ривожланади. Реалиялар ҳақидаги бу назарий фикрлардан З.Холманова, З.Касимовалар “Реалиялар семантикасининг таржима матнларидаги ифодаси” илмий мақолаларида фойдаланишган, назарий фикрларни амалий мисоллар билан тўлдиришган. Ўзбек халқи ҳаётига оид реалиялар, миллий адабиётимиз асарларида учрайдиган реалияларнинг миллий колоритни акс эттирувчи хусусиятларига кенг тўхталишган. “Бадиий матндаги реалия бирликлар, дейди муаллифлар, маълум бир нарса-буюм ҳақида ахборот бериш билан бирга шу нарса-буюмнинг лисоний ифодасида акс этган миллий-маданий семалар, когнитив белги ва прагматик маънони ҳам ифода этади. Реалия бирликлар тадқиқи лексемаларнинг семантик тараққиётини таҳлил қилишда аҳамиятлидир. Реалия бирликлар маълум бир халқ турмвш тарзига оид тушунчаларни ифодалар экан, вақт ўтган сари семантик мундарижасида маданий муносабатларни, когнитив белгиларни, қадрият ва баҳони намоён эта боради”2. Реалиялар юзасидан тадқиқот олиб борган олимлар уларни тасниф қилишга ҳам катта эътибор қаратишган. М.Амирий ва А.Мадаин Аввал бир қанча хусусиятларига кўра реалияларни тасниф қилишган. Нарса-буюмни ифодалашига кўра реалиялар: Download 38.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling