Самарқанд вилоятида шаҳар ва туманлар сектор раҳбарларининг ишлаш тизими сектор раҳбарининг


Download 1.15 Mb.
bet1/9
Sana25.10.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1721611
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Секторлар бўйича тақдимот 27 09 2023 й


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ШАҲАР ВА ТУМАНЛАР СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ
ИШЛАШ ТИЗИМИ
СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ
СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ МАҲАЛЛАЛАР ФАОЛЛАРИ
(ЕТТИЛИГИ) БИЛАН
ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ
Ҳафтада бир марта мунтазам равишда сектор штабида сектор штаби котибининг иштирокида эрталаб соат 08.00 дан сектор ҳудудидаги маҳаллалар фаоллари (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ҳотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспектори) билан ўтган ҳафта давомида берилган топшириқлар ижросини таҳлил қилиш, маҳаллалар фаолларининг таклифларини ва мавжуд муаммоларини сўраб олиш (ҳар бирини ўзининг кундалигига ёзиб олиш) ҳамда келгуси ҳафтада маҳаллалар еттилиги билан бажариладиган ишларни белгилаб олиш.
Ушбу муҳокама натижасида ҳафталик иш режаси аниқланади.
Ҳафтада бир марта сектор штаби аъзолари (ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар, пенсия жамғармаси, иқтисодиёт ва молия, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, мажбурий ижро бюроси, давлат солиқ инспекцияси, мактабгача ва мактаб таълими, қурилиш, газлаштириш идораси, “Cувоқова” ва электр тармоқлари корхоналари, тижорат банклари, ёшлар ишлари агентлиги, тиббиёт, кадастр, экология, “Автойўл”, ободонлаштириш бошқармаси) билан ўтган ҳафта давомида берилган вазифаларнинг бажарилганлигини муҳокама қилиб, маҳаллалар томонидан билдирилган таклифлар ва қўйилган муаммоларни фикрлашиб олади ҳамда жорий ҳафтада бажариладиган вазифаларни белгилаб олади.
Масалан, қурилиш бўйича вакилнинг сектор ҳудудида мавжуд ноқонуний қурилишлар билан боғлиқ муаммолар бўйича берган маълумоти асосида туман адлия бўлими ва кадастр хизматига ноқонуний қурилишларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда суд идораларига даъво аризаси киритиш юзасидан кўрсатмалар беради.
Шунингдек, маҳаллалар фаоллари (еттилиги)га белгилаб берилган вазифалар қайси маҳаллада ва ким томонидан ижроси таъминланмаяпти?
Сектор аъзолари томонидан ҳудудда юзага келган муаммолардан келиб чиқиб, вилоят, туман (шаҳар) корхона ва ташкилотларига масалаларни қўйиш, сўраб бориш ҳамда муаммоли масалалар улар томонидан ҳал этилмаган тақдирда, вилоят ҳокимига асослантирилган ҳолда таклифлар киритиш.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling