Шахс психологияси ва унинг ёш даврлари


Download 0.5 Mb.
bet1/3
Sana17.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1208015
  1   2   3
Bog'liq
15-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi

Шахс

Маъруза№1

Тайёрлади: доцент С.Тўйчиева

Индивид, индивидуаллик, шахс

  • Индивид – алоҳида олинган одам бўлиб, у ўз ичига биологик, физиологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни жамлайди.
  • Инсон индивид бўлиб туғилиб, шахс бўлиб шаклланади.
  • Индивид бўлиб туғилган инсонни шахсга айланиши учун нималар зарур?
  • Бунинг учун қуйидаги шартлар зарур:
  • 1. Ижтимоийлик. Инсон шахс сифатида авваломбор ижтимоий шарт-шароитда, яъни инсонлар жамиятида шаклланади.
  • 2. Онгга эга бўлиш (атрофдаги билимларни эгаллаш, фаолият мақсадини шакллантириш, муносабатларга ҳис-туйғуларни киритиш).
  • 3. Фаоллик, иш фаолиятида олдинга қўйилган мақсадга эришишга йўналганлик.
  • 4. Инсоний фаолликка ундовчи нарса эҳтиёждир.

Шахс тушунчасига изоҳ

  • «Шахс – ижтимоий муносабатларининг субъекти ва объектидир»
  • (А.Г. Ковалёв)
  • «Шахс индивидлараро муносабатларнинг субъекти сифатида»
  • (А.В. Петровский)
  • «Шахс – жамиятда ўз ўрнини англовчи фаолиятга қодир аъзосидир»
  • (К.К. Платонов)
  • «Шахс – фаолият субъектидир»
  • (А.Н. Леонтьев)
  • «Шахс – ташқи хатти-ҳаракатларни ўзгартирувчи ички шароитлар йиғиндисидир»
  • (С.Л. Рубинштейн)
  • Жуда кўплаб таъриф ва тушунчалар орасида америкалик психолог Г. Оллпорт (1897-1967 йиллар)нинг таърифи эътиборга моликдир: «Шахс – бу ҳаёт жараёнида шаклланувчи индивидуал ўзига хос психофизиологик тизимлар – шахс хусусиятлари йиғиндиси бўлиб, у асосида ушбу инсонга хос тафаккур ва ҳулқ-атвор юзага келади».
  • Шундай қилиб, шахс – бу жамият аъзоси бўлиб, у индивиднинг психофизиологик тизимининг динамик ташкил этувчиси бўлиб, бу унинг хатти-ҳаракати ва тафаккурини белгилаб беради.

ИНДИВИДУАЛЛИК

  • Индивидуаллик – бу инсоннинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари бўлиб, улар асосида инсонлар бир-бирларидан фарқ қиладилар.
  • «Индивидуаллик – бу ўзига хосликка эга бўлган шахсдир»
  • Бу шахсни атрофдагилардан фарқлаб турадиган нарса бўлиб, унга: билиш жараёнлари, ақлининг, ҳис-туйғунинг, ирода, характери, темпераменти, қобилияти ва бошқа хусусиятларни ўзига хосли иш фаолиятида намоён бўлиши киради. У инсонни ижодий қобилиятлари, уни ижтимоий фаоллиги, оригиналлиги ва ҳ.к.ни намоён қилишга имкон беради.
  •  
  • Ковалёв А.Г. “Психология личности”. М.: 1970, стр. 20.

  • Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling