Щзбекистон Республикаси таoлим муассасаларига ыабул ыилиш бщйича Давлат комиссиясига


Download 44.5 Kb.
bet1/3
Sana02.10.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1690553
  1   2   3
Bog'liq
қайта тиклаш алдынгы


АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА
ТАЪЛИМ ЖАРАЁРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚУВЧИЛАР САФИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ВА ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ


I. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва идоравий тасарруфлик, мулкий шаклидан қатъи назар барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тегишлидир.


2. Ўқувчилар ўқишини бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан бошқасига кўчириш, шунингдек, ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчиларни ўқишга қайта тиклаш одатда, ёзги таътил даврида тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси худудида таълим бериш фаолияти учун рухсатнома(лицензия)га эга бўлмаган нодавлат муассасалари, бошқа мамлакатлар таълим муассасалари (филиаллар, марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан давлат таълим муассасаларига ўқувчилар ўқишини кўчириш ва тиклаш таъқиқланади.
4. Ўқувчилар ўқишини, бир таълим муассасаси доирасида таълимнинг турдош ва мувофиқ йўналишлари бўйича кўчириш ва қайта тиклаш таълим муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
5. Ўқувчилар ўқишини турдош ва мувофиқ йўналишлар бўйича бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими худудий бошқармасининг рухсати билан амалга оширилади.
6. Қуйидаги ҳолларда ўқувчилар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоравий тасарруфликдан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази рухсати билан амалга оширилади:

  • ўқувчилар ўқишини хорижий давлатлар таълим муассасаларидан республика таълим муассасаларига кўчириш ёки қайта тиклаш;

  • ўқувчилар ўқишини бир таълим муассасаси доирасида ёки бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш ва қайта тиклаш;

  • ўқувчилар ўқишини академик лицейдан касб-ҳунар коллежига ёки касб-ҳунар коллежидан академик лицейга кўчириш.

7. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқишини 3 курсга кўчириш фақат турдош таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.
8. Ўқувчиларни ўқишга кўчириш муайян таълим йўналишида бўш ўрин бўлган ҳолда рухсат этилади.
9. Баҳсли ҳолатлар бўлган тақдирда ўқувчилар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти кўрсатмаси асосида амалга оширилади.
10. Ўқишни кўчириш ёки тиклаш ҳақидаги аризага ўқувчининг рейтинг дафтарчасининг нусхаси ёки академик маълумотнома қўшиб топширилади.
Аризаларни кўриб чиқиш натижалари таълим муассасаси Консультатив марказининг мажлис баённомасига киритилади ва ариза муаллифлари эътиборига етказилади ҳамда ўқувчилар сафига киритиш буйруғига асос бўлиб хизмат қилади.
11. Таълим муассасаси директори Консультатив марказнинг тавсиясига биноан, ўқув режалари ва дастурларидаги академик қарзларни ёки ўқув режалари ва дастурларидаги фарқларни топшириш тартиби ҳамда муддатларини (ўқув йили бошлангандан кейин бир ойдан ортиқ эмас) белгилайди, курсни ва ўқишга қабул қилишнинг бошқа шартларини аниқлайди.



Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling