Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”


Download 287.5 Kb.
bet1/21
Sana16.09.2023
Hajmi287.5 Kb.
#1679528
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Пульмонология усл.курсатма




Цикл: Пульмонология
Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан”
Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар”
Ҳансираш, нафас сиқиш”


БУХОРО

1-Мавзу: Бўлакли ва сегментар ўпка зарарланишининг таққослама ташхиси. Бўлакли пневмония, инфильтратив ўпка сили, ўпка инфаркти. Касалхона ташқари ва касалхона ичи пневмонияси. УАШ тактикаси. Бирламчи, иккиламчи, училамчи профилактикаси ва диспансеризацияси.

Йўтал – беморларни УАШ хузурига етакловчи шикоятлардан биридир. Йўтал организмнинг химоя реакцияси бўлиб, юқори нафас йўлларидан ёд жисмларни, балғамни, чанг зарраларини, инфилтратларни чиқаришга қаратилган ва баъзан эса пастки нафас йўлларининг тез – тез учровчи касалликлари белгиси хисобланади.


Йўтал – мураккаб рефлектор жараён бўлиб кўкрак қафаси ичи босимининг бирдан кўтарилиши билан борувчи жараёндир.
Йўтал хаммадан кўп ўпканинг касалликлари билан бирга намоён бўлади. Йўтал рефлекси адашген нерв толасидан бошланади. Плевра ёки нафас йўлларида жойлашган рецепторлар қитиқланиши натижасида узунчоқ мияда жойлашган йўтал марказига импулс узатилади. У ерда ретикуляр тизим полисинаптик йўллари орқали бронхлар, диафрагма, ютқин кординирланган реакцияси юзага келади. Кўкрак қафаси босими 140 мм.сим.уст. етади. Хаво оқими тезлиги 20-30 баробар ортади, йирик бронхларда 30-40м/сек, урилиш тезлиги 12л/с гача етади. Йўтал рефлекси бош мия пўстлоқ ости марказлардан назорат қилиниб, айрим касалликларда йўтал специфик симптом бўлиб хисобланади. Шунинг учун беморлардан сўраш вақтида йўтал бошланиш вақтига, давомийлиги ва ажралаётган балғам характерига катта ахамият бериш керак.
Пневмония – ўткир инфекцион – яллиғланишли касаллик бўлиб, бактериал этиологияли нафас йўллари яллиғланиши билан кечувчи касалликдир. Бунда алвеолаларда эксудация ривожланиб, атроф бронхлар, қон томирлар ва плеврага тарқалувчи жараёндир.
Пневмониянинг маиший тиббий ахамияти: ­касалланиш йилига 1000 тадан 10-15 кишига тўғри келади;

Download 287.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling