Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”


Download 287.5 Kb.
bet21/21
Sana16.09.2023
Hajmi287.5 Kb.
#1679528
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Пульмонология усл.курсатма

ФК

Таъриф

Терминология

I

Юрак касаллиги бор лекин жисмоний фаоллиги чегараланмаган беморлар

Чап коринча симптомсиз дисфункцияси

II

Юрак касаллиги туфайли жисмоний фаоллиги бироз чекланган беморлар

Енгил юрак етишмовчилиги

III

Юрак касаллиги туфайли жисмоний фаоллиги сезиларли чекланган беморлар

Урта огир даражадаги юрак етишмовчилиги

IV

Юрак касаллиги бор ва минимал жисмоний машк хам дискомфорт келтириб чикарадиган беморлар

Огир юрак етишмовчилиги

Клиник жихатдан СҚАЕ турли симптомлар билан намоён булади:


Хансираш, ортопноэ, юрак астмаси, никтурия, периферик шишлар ва жигар катталишиши, баъзида асцит, анорексия, упкалар устида хириллашлар, юракнинг катталишиши, булмача от дупури ритми, юрак учинчи тони, буйин веналарининг буртиши.
Юрак етишмовчилигига олиб келган асосий касалликни даволаш унинг белгиларини камайиши ва даво самарасини ошишига олиб келади.
Даволовчи озикланиш. ҚАЕда №10 ва №10а пархез столлари ва суюклик хамда ош тузининг истеъмолини камайтириш буюрилади. Овкатланиш 5-6 махал булиши керак (овкатланиш вактида оз-оздан истеъмол килиш); овкат осон хазм буладиган, витаминларга бой ва энергетик киймати суткасига 1900-2500 ккал булиши лозим.
Юракнинг сусайган кискариш кобилятини кучайтириш максадида юрак гликозидлари ва ногликозид инотроп воситалардан фойдаланилади.
Диуретиклар, АУФ ингибиторлари, бетта адреноблокаторлар, периферик вазодилятаторлар, ангиотензин II рецепторлари антогонистлари.
СКАЕни номедикаментоз даволаш усуллари. Купинча коннинг изолирланган ультрафилтрацияси кулланилади.
Аорта ичи баллонли контрапулсация усули юракнинг насос функциясини механик вактинча таъминлаб туриш учун кулланилади. Баллонли контрапульсация усули купинча уткир юрак етишмовчилигида ишлатилади, лекин СҚАЕ да хам кулланилиши мумкин. Бу усул СКАЕ терминал боскичидаги юрак трансплантацияси ёки юракдаги бошка операцияга тайёрланаётган беморларда, трансплантацидан кейин, медикаментоз терапияга рефрактер булган коринча аритмияларида курсатма хисобланади.
Аорта ичи контрапулсациясидан ташкари ҚАЕ терминал даврларида "транс-плантацияга куприк" сифатида коринча ишини механик таъминлаб турувчи курилмалар, гемопомпалар баъзида сунъий юрак ишлатилади.
Сурункали юрак етишмовчилигини даволашда кулланилаиган хирургик усуллар терминал боскичдаги СКАЕ билан огрийдиган беморларни даволашда ягона самарали йул - юрак трансплантацияси. Куп холларда юрак трансплантацияси нафакат беморлар умрини узайтиради, балки айрим холларда иш кобиляти бутунлай тикланишига олиб келади.
Download 287.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling