Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”
Қисқа вақт таъсир этувчи теофиллин
Download 287.5 Kb.
|
Пульмонология усл.курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адреналин/ инъекция кўринишида эпинефрин Бронходилататор , булар
- 5-мавзу: Ўпка ва юрак касалликларда ҳансирашнинг таққослама ташхиси. Ўпка етишмовчилиги ва қон айланиш етишмовчилиги. УАШ тактикаси. Бирламчи, иккиламчи, училамчи профилактикаси ва диспансеризацияси.
5-мавзу: Ўпка ва юрак касалликларда ҳансирашнинг таққослама ташхиси. Ўпка етишмовчилиги ва қон айланиш етишмовчилиги. УАШ тактикаси. Бирламчи, иккиламчи, училамчи профилактикаси ва диспансеризацияси. Амалий машғулотнинг назарий қисмида хансираш билан кечувчи касалликлар дифференциал диагностикаси кетма-кет ўрганилади. Бронхоспастик синдром – бронхиал ўтказувчанлик бузилиши билан кечувчи симптомокомплекс бўлиб патогенезида асосий ўринни бронхоспазм эгаллайди. хуружларнинг бевосита сабаби бронхлар реактивлигининг ички ва ташқи таъсирлантирувчиларга одатдан ташқари юқори реактивлигидир Атопик БАнинг патогенетик механизмлари диагностикаси қуйидаги схема бўйича ўтказилади: аллергик касалликларга наслий мойилликни хисобга олиб аллергологик анамнезни йиғиш. клиник белгилар: атопик БА учун бронхолитиклар таъсирида тезда йўқолувчи яққол ифодаланган бўғилиш хуружлари, хуруж охирида йўтал ва бу йўтал оз миқдорда ёпишқоқ балғам ажралиши билан тугалланади. Хуруж бўлмаган вақтда ўпка аускултациясида хеч қандай патологик ўзгаришлар аниқланмайди. Тери аллергик синамаси (аппликацион, скарификацион, тери ичи синамаси). Провокацион синама (ингаляцион, назал, конъюктивал). Лаборатор диагностик усуллар: Шеллининг бевосита ва билвосита базофил тести; лимфоцитлар бласттрансформация тести семиз хужайралар деструкцияси бевосита тести; Праустница-Кюстнера реакцияси; аллерген мавжудлигида адреналин юборилганда лимфоцитлар гликогенолизи овқат аллергенлари провакацияси билан элиминацион пархез қон зардобида иммуноглобулин Е даражасини аниқлаш; радио-аллерго-сорбент тест. 3-8 текширувлар фақат аллергологик марказларда бажарилади. Инфекцияга боғлиқ БА хуружлари клиникаси 2 гурухга бўлинади: Узайган қийин нафас: бир неча соатдан бир неча кунгача доимий йўтал ва шиллиқ йиринг балғам ажралиши билан кечади. бўғилишнинг классик хуружига ўхшаш, лекин бошланиши ва тугалланиши яққол ифодаланмаган, бронхкенгайтирувчи воситалар эффективлиги кам. хуруж бўлмаган вақтда ўпкада қуруқ ва нам хириллашлар эшитилади. БАнинг дисгормонал патогенетик варианти буйрак усти безининг глюкокортикоид активлиги ўзгарганда ёки аёлларда тухумдонлар гормонал активлиги ўзгарганда ривожланади. Глюкокортикоид гормон етишмовчилигини билдирувчи белгилар бўлмайди Тухумдонлар гормонал функциясининг бузилиши хақида менструал циклнинг хар хил фазаларида, хомиладорликда ва туғруқдан кейинги даврда БАнинг кечишининг ўзгаришига кўра фикр юритиш мумкин. Предменструал даврда БА хуружларининг кўпайиши, хомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда касаллик қўзғалиши ёки пасайишининг кузатилиши БА патогенезида тухумдонлар гормонал функцияси иштироки хақда шубха туғдиради. Адренергик дисбаланс диагностикасида анамнездан адренореактивлик ўзгаришига олиб келувчи омилларни хисобга олиш мақсадга мувофиқ. Ушбу механизм ривожланишида вирусли инфекция, гипоксемия, ацидоз, турли стресс вазиятлар билан боғлиқ эндоген гиперкатехоламинемия, симпатомиметикларни меъёридан ортиқ қабул қилиш мухим рол ўйнайди. Лабаратор ва инструментал диагностика усулларни қўллаш адренореактивлик бузилишини хужайра, орган, организм даражасида бузилишини аниқлашга имкон беради. Бундан ташқари БА хуружлари ривожланишида нафақат специфик балки носпецифик омиллари таъсирида хам ривожланиши мумкин, масалан эмоция, совуқ хаводан нафас олиш, барометрик босим, хаво намлиги ўзгаришлари ва хоказо. Чап қоринча етишмовчилиги, ўпка шиши, димланиш сабаби ва бу БА хуружини симуляция қилиши мумкин. Бундан ташқари яққол инспиратор характердаги хансирашда юрак астмасида хам кузатилишини эсдан чиқармаслик керак. Бунда анамнездан юрак касаллиги ўтказганлиги, юрак чегаралари кенгайганлиги, аускултацияда димланишга хос хириллашалр, юракни эшитганда ритм галоп, нуқсонларда шовқинлар, ЭКГда касалликкам хос белгилар, тана массасининг ортиб бориши ва бошқа белгилар кузатилади. Синовчи терапия (диуретиклар, юрак гликозидлари, бронходилататорлар) диагноз тўғрилигини тасдиқлайди. Эозинофилиянинг бор ёки йўқлиги бронхиал астмани истисно қилиш учун мухим диагностик белги хисобланади. БАнинг этиологик давосида асосан атроф мухитда аллергенлар ва таъсирлантирувчи агентлар таъсирини камайтириш, рационал мехнат ва дам олиш шароити, инфекция ўчоқлари санацияси, нерв рухий бузиллишларни психотерапия ёрдамида бартараф этиш каби мақсадлар киради. Патогенетик давонинг асосий вазифаси – бронхиал ўтказувчанликни тиклашдир. бу мақсадда бронхообструктив синдромни бартараф этувчи препаратлар : бронхоспазмни, бронхлар шиллиқ қавати шишига қарши, дискриния ва улар ривожланишин олдини олувчи препаратлар. Даволаш чора тадбирларнинг асосий принциплари: атопик формада аллергенни аниқлаш ва бартараф қилиш, специфик десинсибилизацияловчи терапия ўтказиш(гистамин, гистоглобулин, поливакциналар...). ИББАда антибактериал даво, бронхопулмонал система турли қисми яллиғланиш касалликларида инфекция ўчоқларини даволаш. дисгормонал патогенетик вариантда глюкокортикоид етишмовчилик коррекцияси (ГКС терапия, ингаляции бекотида ва бекломета, буйрак усти бези функцияси активацияси, кортикотропин, этимизол. аёллар жинсий гормонлари бузилишлари коррекцияси учун- оленодрен. ваготоник вариантда - атровент, беродуал, эфантин, беллоид ва бошкалар. адренергик дисбаланс билан кечган шаклида даволаш мақсади: а) 2-адренорецепторлар активлигини ошириш (ГКС), б) фосфодиэстеразалар активлигини тушириш - метилксантин, интал, в) альфа-адренорецепторлар активлигини пасайтириш, хамда2 – адренорецепторларга бевосита таъсир (симпатомиметиклар, 2-адренорецепции сезувчанлиги тиклангандан кейин). Бирламчи реактивлик ўзгариши билан кечган БА шаклида бронхолитик терапия (симпатомиметиклар, бронхолитиклар),семиз хужайралар мембрана стабилловчи препаратлар (интал, бекотид, бекломет, задитен), ЎРИ, бронхлар сурункали яллиғланиш касалликлари профилактикаси (ремантадин), ўтказилади, астматик триада си билан даво (кичик дозадаги аспирин билан специфик гипосенсибилизация, антиломфилин схема бўйича) жисмоний зўриқишни кўтара олмаслик холаталарида реабилитация (дозаланаган жисмоний юклама, нафас гимнастикаси). Медикаментоз тикловчи терапия билан биргаликда касаллик даволашда жисмоний реабилитация хам жуда катта рол ўйнайди. жисмоний реабилитациянинг асосий мақсади организм функционал холатини иложи борича тез ва тўлиқ тиклашга қаратилган. Жисмоний реабилитациянинг зарурати шундаки дори дармонлар билан касалликнинг тўлиқ ремиссиясига эришилган тақдирда хам, ўпка, миокард ва марказий гемодинамиканинг тўла тикланганига асос бўла олмайди. Ушбу мақсадда хар бир бемор учун ёшига, жисмоний имкониятларига, касаллик босқичига қараб кўкрак қафаси массажи, велоэргометрия ва индивидуал жисмоний машқлар комплекси ишлаб чиқилади . Жисмоний машқлар билан шуғулланиш беморларнинг нерв психик холатини яхшилайди, ўсиб борувчи жисмоний юкламага чидамлилигини оширади. Беморнинг жисмоний юкламага чидамлилигини ошириш учун машқларни 30 секунддан 1 минутгача бажариш тавсия этилади. Машқлар пайтида нафасни қайта тақсимлаш, одатий нафасдан сўнг нафасни ирода кучи билан ушлаб туриш хисобланади БА билан беморларни даволаш режасига авж олиш даврида режали даво, хуружларни бартараф қилишга қаратилган шошилинч ёрдам хамда ремиссия даврида ги даволар киради Гормонал даво учун кўрсатма бўлиб бронхолитиклар билан бартараф бўлмайдиган оғир бўғилиш хуружлари, астматик статусга ўтиш хавфи, хамда бронхолитиклар билан тўлиқ дозада даволашга қарамай тез тез ва давомли қайталанишлар хисобланади. БАни даволаш учун табиий глюкокортикоидлардан гидрокортизон синтетиклардан эса преднизолон, метилпреднизолон (урбазон, метипред), триамциналон (кенокорт, полькортолон, берликорт), дексаметазон ишлатилади. Стероидларни ингаляция йўли билан ишлатиш нисбатан эффектив ва рационал (бекотид, бекломет), бунда уларнинг бошқа орган ва системаларга таъсири сезиларли пасаяди, БАнинг яққол хуружлаарида улар вена ичига ёки перорал қўлланади. оғир асоратлар ривожланиши хавфи борлигини хисобга олиб стероидлар билан даволаш қоидаси энг юқори дозадан бошланиб,(50-100мг преднизолон) токи клиник эффектга тўлиқ эришмагунча кейин эса дозани тушириб бориш ва препаратни 5-7 кун ичида тўхтатиш. Юқори дозада препаратни 2-3 махал қабул қилиш мақсадга мувофиқ, ўртача дозада эса 1 махал эрталаб. Биологик профилактика воситасига интал киради. У жисмоний зўриқиш натижасида ривожланган бронхоспазмнинг олдини эффектив олади. Инталнинг фармакологик аналоги кетотифен хисобланади- антигистамин препарат. Хуружлар пасайганда ва касаллик ремиссия даврида стратегик терапия ўтказилади. Бу реабилитациянинг амбулатор этапи. Реабилитацион этапнинг асосий вазифаси касаллик хуружларининг профилактикаси ва тўлиқ ва узоқ вақтли ремиссияга эришиш. бунинг учун турли хил номедикаментоз даво усуллари ишлатилади(специфик гипосенсибилизация, иглорефлексотерапия, физиотерапия, баротерапия, санаторно-курорт даволаш). Касалликнинг хар қандай патогенетик вариантининг универсал патогенетик давоси бронхоспазм, шиш ва гиперсекрецияни бартараф қилиш хисобига бронхиал ўтказувчанликни тиклаш. Кўрсатилган механизмларга таъсир қилувчи препаратларга бронхкенгайтирувчилар (адреномиметиклар, метилксантинлар, холинолитиклар), интал, кортикостероидлар киради. Даволашнинг бу босқичида органзмнинг иммун холатини, БА оғирлик даражасини, асоратлар ва ёндош патологияни хисобга олган холда иммунотерапия хамда ушлаб турувчи ва рецидивга қарши терапия ўтказиш мақсадга мувофиқ. БА енгил ва ўрта оғир кечадиган инфекцияга боғлиқ формасининг беморлар учун рецидивга қарши терапия реаферон 15 минг ед 1 кг тана массасига куз бахор мавсумида 5 инъекция; БА оғир кечувчи беморларга иммунопрофилактик ўтказилади - ойига 2 марта 1 млн ед. м/о. Бронхолитиклар, интал ва транквилизаторлар билан ушлаб турувчи терапия қўллаганда хронотерапия принципига амал қилиш мақсадга мувофиқ. Бронхиал утказувчанлик ёмонлашишини суткани турли вақтида ёмонлашишини хисобга олиш керак. Максимал патологик силжишлар бронхларда ва ФВД кўрсаткичларида энг юқори ўзгаришлар кузатиладиган вақт бу 0 дан 8 гача хисобланади. препаратлар қабул қилиш интервалини тўғри хисоблаш ва тунги қабулларга хам алохида эътибор бериш талаб этилади. Download 287.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling