Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”
Иккиламчи рентгенологик аломатлар
Download 287.5 Kb.
|
Пульмонология усл.курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологиясига кўра
- Қиёсий таққаслаш
- УАШ тактикаси: беморни стационарга юбориш.
Иккиламчи рентгенологик аломатлар.
ўпка сурати патологик ўзгаришлари синдроми (интерстициаль тўқима зичлашиши, ўзгариши, кучайиши, бойиши, деформацияси, нотиниқлиги); зарарланган томонда ўпка илдизининг кенгайиши (2-4 қовурғалараро сохада); Лимфа тугунлари каттталашиши (асосан бўлмайди); Плевра реакцияси (қалинлашаш, чандиқлар, шварталар, парапневмоник плеврит). Биринчи 2 кунда рентгенограммада фақатгина ўпка сурати кучайиши (томирлар), инфекция ўчоғи 2–3 хафтада пайдо бўлиб, 5–7–10 кун давомида сақланиб туради. Тугаганидан кейин ўрнида ўпка суратидаги ўзгаришлар қолади, секинлик билан пневмосклероз, карнификация ривожланади. Этиологиясига кўра: Бўлакли ва кўп бўлакли инфекция – кўпинча пневмококк, баъзан легионелла, анаэроблар; Ўчоқли ва ўчоқли- қуйилувчи – пневмококк, стафилококк, легионелла; Милиар – замбуруғлар, туберкулез микобактерияси; Кўп сонли перибронхиал абсцесслар – стафилококк; Юқориги бўлакда битта юмалоқ абсцесс – Фридлендер таёқчаси; этиологик қидириш мақсадида имкон қадар балғам экмасини, оғир пневмонияда эса қонни тозалликка текшириш ўтказиллиши лозим. Қиёсий таққаслаш: ўткир бронхит (ёки қўзғалиш даври); бошқа этиологияли экссудатив плевритлар; ўпка туберкулёзи; Ўпка раки ёки (кўпинча) ўпкага метастазлар; Ўпка инфаркти; Ўпка эозинофилли инфилтрат; Ўпка ателектази; Димланишли ўзгаришлар; Инструментал диагностика: КТ, биопсия. УАШ тактикаси: беморни стационарга юбориш. Ўткир пневмонияларни асосий даволаш принциплари.Антибактериал дори воситаларини танлаш бевосита қўзғатувчини ва унинг сезгирлигини аниқлашга боғлиқ. I. Пневмококклар. 1970- йилгача пенициллин препарати идеа хисобланаган, кейинчалик пенициллин ва цефалоспоринларга нисбатан резистент пневмококклар ажратилган. Турғунликнинг асосий механизми бактериялар томонидан бета-лактам халқасини бузувчи бета- лактам ферментини ишлаб чиқаришидир. Охирги йилларда бета-лактамаза ингибиторларидан - сульбактам ва клавулонов кислотасидан кенг фойдаланила бошланди. Улар ампициллин ва амоксициллин комбинацияси таркибига киради. Ампициллин + сульбактам – уназин билан, 1,5-3 г данкунига 3-4 марта қабул қилишга. Клавулон кислотаси амокициллин – амоксиклав билан комбинацияси. Иккинчи қатор цефалоспорин препаратлари Биринчи генерация: цефазолин (кефзол) 4-6 г гача; цефалексин per os 1-2 гр суткасига. Бу препаратлар стафилококклар, стрептококклар, ичак таёқчалари, клебсиеллаларга нисбатан юқори таъсирчан хисобланади. Иккинчи генерация: цефаклор (цеклор) - 750 мг кунига 2 марта; цефуроксим (зиинат) - 500 мг кунига 2 марта. Бу препарат бета – лактамаз гурухига чидамли бўлган гемофил таёқчаларига хам юқори таъсир кўрсатади. Учинчи генерация: клафоран - кунига 3-6 гдан; дардум (цефаперазон) - кунига 2-4 г дан 2 махал вена ичига; фортум - 3 гдан 3 марта қабул қилишга, фақат парентерал; роцефин (цефтриаксон) - кунига 1-2 гдан (бир марта қабул қилиш) вена ичига ёки мушак орасига. Учинчи қатор препаратлари - макролидлар: эритромицин - 200 мг дан 2-3 марта кунига вена ичига (суткада 1 г гача), per os 250-500 мг кунига 4 марта; рокситромицин (рулид) - 150 мг кунига 2 марта; кларитромицин – 250 - 500 мг кунига 2 марта. II. Стафилококклар: катта 20 млнЕД гача пенециллин, полусинтетик пенициллинлар (оксациллин, метициллин); иккинчи қатор: линкомицин - 500 мг кунига 3 марта, аминогликозидлар: гентамицин - 80 мг кунига 3 марта, канамицин - 500 мг кунига 3 марта. Ичак таёқчалари, кўк йиринг таёқчаси, протей (касалхона ичи инфекцияси): полусинтетик пенициллинлар, аминогликозидлар, левомицетин кунига 1 г гача. IV. Клебсиелла (Фридлендер таёқчаси): аминогликозидлар+левомицетин ёки тетрациклин билан (доксациклин гидрохлорид), узайтирилган схема – биринчи кун 200 мг (100 мг дан кунига 2 марта), сўнгра 100 мг дан кун ига 1 марта 5-10 кун давомида. V. Хламидиялар, легионеллалар, микоплазма: макролидлар (эритромицин, рулид, кларитромицин), тетрациклинлар (доксациклин гидрохлорид). VI. Анаэроблар : пенициллин, линкомицин (500 мг дан кунига 3-4 марта, вена ичига томчилатиб кунига 600 мг 250 мл физиологик эритмада 2-3 марта кунига). Download 287.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling