№
|
Саволлар
|
Жавоблар
|
|
“Статистика” термини ким томонидан муомалага киритилган
|
Г.Ахенваль
|
|
Бирор объектлар тўпламида содир бўлган воқеа, ҳаракат натижаси -
|
Оммавий ҳодисалар
|
|
Объектлар тўпламида содир бўлган воқеалар оқими ва унинг характери, уларнинг ривожланиш даражалари, тўплама ҳодисалар кечишидаги (ҳаракатидаги) ўзгаришлар -
|
Оммавий жараёнлар
|
|
ўрганилаётган оммавий ҳодисалар ҳақида бошланғич маълумотларни тўплаш жараёни -
|
Статистик кузатиш
|
|
Статистик кузатишга қўйиладиган 3 та талаб, булар -
|
Аниқлик, тўлалик, таққосламалик
|
|
Статистик кузатиш таркибий элементлари, булардан камида 5 тасини ёзин
|
Кузатув объекти, бирлиги, дастури, йўриқномлар, субъекти, жойи, вақти, мақсади, миқдорий ифодаланиши
|
|
Ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнлар, яъни корхоналар ва ташкилотлар, хўжаликлар, кишилар, оилалар, уй хўжаликлари, ва ҳоказоларни уларнинг фаолияти жиҳатидан қаралган тўплами -
|
Кузатиш объекти
|
|
Ўрганилаётган ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни қайд қиладиган ва тўплайдиган юридик ёки жисмоний шахслар -
|
Кузатиш субъекти
|
|
Кузатилаётган объектнинг мустақил бўлинмас таркибий унсури, бирлиги
|
Кузатиш бирлиги
|
|
Кузатиш жараёнида жавоблар олиниши лозим бўлган саволлар тўплами (рўйхати) -
|
Кузатиш дастури
|
|
Кузатиш дастурида кўзланган белгиларни бир хил талқин этиш ва тушунишни таъминлайди-ган кўрсатмалар мажмуаси -
|
Йўриқнома
|
|
Кузатиш маълумотлари қайд қилинадиган ҳужжат
|
Статистик формуляр
|
|
Кузатиш бирлиги жойлашган макон -
|
Кузатиш жойи
|
|
Кузатиш тенглаштирилган фурсат (пайт) ва ўтказиладиган муддат -
|
Кузатиш вақти
|
|
Ҳодисани ҳисобга олиш, қайд қилиш тенглаштирилган муайян пайт, бу -
|
Критик фурсат
|
|
Ташкилий ва молиялаштириш жиҳатидан статистик кузатиш турлари -
|
Статистик хисобот, махсус доимий текшириш, рўйхатлар, бизнес текшириш
|
|
Воқеалар содир бўлишини қайд қилиш вақтига қараб статистик кузатиш турлари -
|
Узлуксиз (жорий) кузатиш, фурсатли кузатиш, бир йўла кузатиш
|
|
Воқеа рўй бериши биланоқ уни қайд қилиш (ҳисобга олиш) -
|
Узлуксиз кузатиш
|
|
Воқеа содир бўлгандан сўнг маълум вақт ўтганда уни қайд қилиш ва кузатишларни тенг вақт оралиғида такрорлаб туриш -
|
Фурсатли даврий кузатиш
|
|
Қандайдир масалани ечиш мақсадида зарурият туғилган ҳолларда турли муддатларда қайта амалга оширилиб турадиган кузатиш -
|
Бир йўла кузатиш
|
|
Ўрганилаётган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб статистик кузатиш турлари, бу -
|
Ёппасига кузатиш, қисман кузатиш
|
|
Тўпламнинг ҳамма бирликлари ҳақида маълумот тўплаш -
|
Ёппасига кузатиш
|
|
Корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳақидаги маълумотларни мунтазам равишда белгиланган тартибда ва вақтда олишни таъминловчи кузатиш тури -
|
Хисобот
|
|
махсус респондентларни ёллаб ҳодисалар ҳақида бошланғич маълумот-ларни мунтазам ёки вақтма-вақт қайд қилиш йўли билан тўплаш жараёни -
|
Жорий махсус текширишлар
|
|
Саволномалар ёрдамида иқтисодий ҳолатни таҳлил қилиш ва қисқа муддатли иқтисодий истиқболни белгилаш учун савол-жавоб йўли билан тадбиркорлар-дан маълумотлар тўплаш -
|
Бизнес-текширишлар
|
|
Маълумотларни тўплаш жараёнига хос хатолар -
|
Кузатиш хатолари
|
|
Кузатиш хатолари икки турга бўлинади, яъни
|
Мунтазам хатолар ва тасодифий хатолар
|
|
Мунтазам хатолар ўз навбатида икки хил бўлади, яъни -
|
Ўлчов хатолари ва хусусий (кузатувчи шахс) хатолари
|
|
Танлама кузатиш натижасида тўпланган маълумотларга асосланиб аниқланган умумлаштирувчи кўрсаткичларни текшираётган бош тўпламнинг айнан шундай ҳақиқий кўрсаткичларидан фарқи -
|
Репрезентатив хатолар
|
|
ўрганилаётган ҳодисаларни муҳим белгиларига қараб бир хил (турдош) гуруҳлар бирлаштириш -
|
Статистик гуруҳлаш
|
|
Гуруҳлар сонини аниқлашда Г.А. Стержесс формуласи -
|
|
|
Гуруҳлаш мақсад ва вазифаларига қараб уч турга бўлинади, яъни
|
Аналитик, тузилмавий, типологик
|
|
Ўрганилаётган ҳодисалар тўпламини социал-иқтисодий типларга тақсимлаш орқали шакллантирилган гуруҳлаш -
|
Типологик гуруҳлаш
|
|
бир белги асосида тўплам тизилишини тасвирловчи тақсимот қатори -
|
Тузилмавий гуруҳлаш
|
|
белгилар орасидаги ўзаро боғланишларни тасвирловчи гуруҳлаш -
|
Аналитик гуруҳлаш
|
|
Аналитик гуруҳлашда икки тоифадаги белгилар иштирок этади, булар -
|
Омил белги ва натижавий белги
|
|
бирламчи гуруҳлашлар билан бир қаторда уларнинг натижаларини қайта ишлаш йўли билан тузиладиган гуруҳлаш -
|
Иккиламчи гуруҳлаш
|
|
Статистик маълумотларни яққол, ихчам ва умумлаштириб тақдим этиш усули -
|
Жадвал
|
|
Ўрганилаётган объектлар ва уларнинг кўрсаткичлари бирма бир рўйхат кўринишида ёзилган жадваллар -
|
Оддий жадвал
|
|
Ўрганилаётган объектларни бир белги асосида гуруҳлаш натижаларини ифодалайдиган жадвал -
|
Гуруҳли жадвал
|
|
Эга қисмида объектларни иккита ва ундан ортиқ белгилари асосида гуруҳлаш натижаларини акс эттирадиган жадвал -
|
Комбинацион жадвал
|
|
Статистик жадвал ихчам ва кўримли чиқиши учун амал қилиш керак бўлган 3 та қоидани ёзинг
|
Жадвал ҳажми катта бўлмаслиги, умумий ном жадвал эга ва кесимлари мазмунини ифодалаши, бир бирига боғлиқ кўрсаткичлар бирин кетин ифодаланиши, маълумотлар бир хил аниқликда ифодаланиши, шартли белгилашларга эътибор қаратилиши, ...
|
|
Статистик маълумотларни таъсирчан ва жозибали қилиб тасвирлайдиган геометрик шакл бу -
|
График
|
|
Статистик маълумотларни геометрик шакллар ёрдамида тасвирлаш -
|
Диаграмма
|
|
Маълумотлар шартли белгиларини географик карталарга тушириш йўли билан тасвирланса, бу -
|
Картограмма
|
|
Диаграмма ва картограмма аралашмаси -
|
Картодиаграмма
|
|
Статистик график таркибий қимларини санаб беринг
|
График майдон, геометрик белгилар, координаталар тизими, масштаб ва шкала, график экспликация
|
|
маълум макон ва замон шароитида оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳолатини, ривожланишини, тузилишини, ўзаро боғланишларини ифодаловчи меъёр -
|
Статистик кўрсаткич
|
|
оммавий жараёнларни ва уларнинг белгиларини ўзаро боғланишда акс эттирувчи бир-бири билан боғланган кўрсаткичлар мажмуаси -
|
Статистик кўрсаткичлар тизими
|
|
... ўрганилаётган ҳодисалар ва уларнинг белгиларини бир хиллигини, монандлигини, ўхшашлигини ифодалайди, ҳодисалар ва уларнинг белгиларининг кўлами, сони, ҳажми, даражаси макон ва замонда тақсимланиш шаклида намоён бўлади.
|
Мутлақ кўрсаткич
|
|
Нисбий миқдор қандай аниқланади?
|
Мутлақ миқдорларни бир-бирига нисбати орқали
|
|
Координация нисбий миқдори қандай аниқланади?
|
Тўпламдаги бир қисмни 2-бошқа қисмга бўлиш орқали аниқланади
|
|
Нисбий динамик миқдор қандай усулларда аниқланади
|
Базисли ва занжирли
|
|
Мутлақ кўрсаткичлар қандай ўлчов бирликларида ифодаланиши мумкин:
|
Натурал, қиймат, шартли, меҳнатни ўлчаш
|
|
Режа топшириғи нисбий кўрсаткичи қандай аниқланади
|
|
|
Режанинг бажарилиши нисбий кўрсаткичи қандай аниқланади
|
|
|
Интенсивлик (жадаллик) нисбий кўрсаткичи қандай аниқланади
|
Яъни бир ҳодисани бошқа ҳодисадаги зичлигини аниқлаш орқали
|
|
Таққослаш нисбий миқдори қандай аниқланади
|
|
|
Тузилмавий нисбий миқдор қандай аниқланади
|
|
|
Ўртача миқдорнинг асосий хусусиятлари қайсилар
|
Умумлаштириб таърифлаш, хусусийликдан четлашиш, қонуниятларни юзага чиқишини ифодалаш
|
|
Оддий арифметик ўртача миқдор формуласи?
|
|
|
Тортилган арифметик ўртача миқдор формуласи
|
|
|
Геометрик ўртача миқдор формуласи
|
|
|
Оддий гармоник ўртача миқдор формуласи
|
|
|
Тортилган гармоник ўртача миқдор формуласи
|
|
|
Ўртача квадратик миқдор қандай аниқланади, формуласи
|
|
|
тўпламда энг кўп учрайдиган белги қиймати
|
Мода
|
|
Интервалли қаторда модани аниқлаш формуласи
|
|
|
тўпламни тенг икки қисмга бўлувчи белги қиймати
|
Медиана
|
|
Медианани аниқлаш формуласи (интервалли қаторларда)
|
|
|
Агар тўплам ҳар бир бирлигининг барча қийматлари маълум бўлса одатда қайси ўртача миқдор формуласидан фойдаланилади
|
Ўртача арифметик миқдор
|
|
Тўплам бирликлари умумий натижалари маълум ва қолган айрим кўрсаткичлар номаълум бўлса қайси ўртача миқдордан фойдаланилади
|
Ўртача гармоник миқдор
|
|
Дисперсия, вариация кўрсаткичлари ва техник масалаларда қайси ўртача миқдордан фойдаланилади
|
Ўртача квадратик миқдор
|
|
Динамик ўсиш суръатларида қайси ўртача миқдордан фойдаланилади
|
Ўртача геометрик миқдор
|
|
ўзаро қарама-қарши омиллар таъсирида бўлган, бир турли бирликдан ташкил топган миқдорий ўзгаришлар -
|
Вариация
|
|
белгининг энг катта ва кичик ҳадлари орасидаги фарқ (тафовут)
|
Вариацион кенглик
|
|
Ўртача чизиқли четланиш ( ) формуласи оддий қаторлар учун қандай
|
|
|
Ўртача чизиқли четланиш ( ) формуласи интервалли қаторлар учун қандай
|
|
|
вариантлар билан ўртачани фарқи квадратлари йиғиндисининг вариантлар сонига нисбати
|
Ўртача квадратик четланиш (дисперсия)
|
|
Дисперсиянинг оддий қаторлар учун формуласи
|
|
|
Дисперсиянинг тортилган (интервалли) қаторлар учун формуласи
|
|
|
ўртача квадрат четланишнинг квадрат илдиздан чиқарилган миқдори -
|
Ўртача квадратик четланиш
|
|
ўртача квадратик тафовутнинг ( ) ўртача миқдорга ( ) нисбати
|
Вариация коэффициенти
|
|
Муқобил (альтернатив) белги бўйича дисперсия формуласи
|
ёки
|
|
Осцилляция коэффициенти формуласи
|
|
|
Нисбий чизиқли четланиш коэффициенти формуласи
|
|
|
айни замон ва макон шароитида белги миқдорларининг тўплам бирликлари бўйича фарқланиши, тебраниши (ўзгарувчанлиги)
|
Вариация
|
|
Децил коэффициенти формуласи
|
|
|
статистикада ўрганилиши лозим бўлган тўпламдан зарурий миқдордаги бирликларнинг махсус усуллар билан танлаб олиниши ва уларнинг бутун (бош) тўпламга тарқатилиши
|
Танлама кузатув
|
|
Бош тўпламдан бирликларни танлаб олиш қоидаларига қараб қандай усулларни биласиз
|
Тасодифий, механик, типик, серияли, комбинациялашган
|
|
Агар тўпламнинг ҳар бирлиги учун тартиб рақамли жетон ёки билет тайёрланиб, кейин улардан тасодифий тартибда тўплам бирлигининг керакли бўлган миқдори (бирлиги) саралаб олинса, бу танлама
|
Тасодифий танлама
|
|
Умумий тўплам бирликлари тасодифий белги бўйича ҳажм жиҳатидан тенг бўлган гуруҳларга бўлиниб, кейин маълум қоидага кўра, ҳар бир гуруҳдан биттадан бирлик ажратиб олинса, бу
|
Механик танлама
|
|
Ўрганилаётган тўплам бирликлари муҳим, типик белги бўйича сифат жиҳатдан бир хил, бир турдаги гуруҳларга бўлиниб, кейин ҳар қайси гуруҳдан тасодифий усул билан бирликлар танланади. Бунда асосий шарт саралаб олинган қисм танлама гуруҳининг бош тўпламдаги салмоғига пропорционал равишда бўлиши керак. бу танлама ...
|
Типик (районлаштирилган)
|
|
тўпламнинг алоҳида бирликлари эмас, балки тасодифий ёки механик усулда танланган бир бутун гуруҳлари (сериялар, уялар) олинса, бу
|
Серияли танлама
|
|
Агар ҳар бир танлаб олинган бирлик ёки серия бош тўпламга қайтарилиб танлама давом эттирилса, бу ...
|
Такрорланадиган танлама
|
|
Агар ҳар бир текширилган бирлик ажратиб олинса ва тўпламга қайтарилмаса бундай танлама -
|
Такрорланмайдиган танлама
|
|
Тасодифий такрорланувчи танламада ўртача миқдор учун ўртача хатони аниқлаш формуласи
|
|
|
Тасодифий такрорланмайдиган танламада ўртача миқдор учун ўртача хатони аниқлаш формуласи
|
|
|
Тасодифий такрорланувчи танламада ўртача салмоқ (вазн) учун ўртача хатони аниқлаш формуласи
|
|
|
Тасодифий такрорланмайдиган танламада ўртача салмоқ (вазн) учун ўртача хатони аниқлаш формуласи
|
|