Суғориладиган ерларда ихотазорлар барпо этиш техналогияси Дарснинг мақсади
Download 15.6 Kb.
|
10 машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг кискача мазмуни
- Топширик- 1.
Мавзу: Суғориладиган ерларда .ихотазорлар барпо этиш техналогияси Дарснинг мақсади: Суғориладиган ерларда ихота дарахтзорлари барпо килишда дарахт ва бута турларини танлаш тартибини ургатиш. Мавзунинг кискача мазмуни: Суғориладиган ерлар деганда экидаладиган экинлар сунъий суғориш тармоклари ёрдамида етиштириладиган ерлар тушунилади. Бу ерлар асосан чул минтакасида жойлашган бўлиб, бу ерларга сув дарёлардан олиб етказилади. Узбекситонда суғориладиган ерларни суғориш учун сув асосан Амударё ва Сирдарёдан олинади. Ўзбекистонда суғориладиган ерлар майдони 4.2 млн гектарни ташкил этади. Суғориладиган майдонларда асосан пахта, ғалла ва бошқа қ/х экинлари етиштирилади. Бу ерлардан доимий экин етиштириш натижсида ерлар маълум даражада шурланиш юза1"а келган. Суғориладиган ерларда ихотазорларни яратишда упга шароитда яхши усадиган ва ривожланадиган дарахт ва буталарнинг турларини танлаб экиш катта аҳамиятга эгадир. Ихотазорларни керакли тузилиш структурасини, мелиоратив самарадорпигини юқори даражада вужудга келтириш ҳам кандай дарахт турларини танлаб экишга богликдир. Шароитга мослаб танланган дарахт ва бута навларидан суғориладиган ерларда барпо этилган ихота дарахтзорла'ри, авваламбор, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга кўп йил давомида хизмат килиши, касалликларга чалинмайдиган ва турли хашоратлар хуружига бардош бера оладиган, биологик томондан ни^оятда чидамли булиши керак. Шу билан бирга дарахт ва бута турларини танлашда уларнинг агроўрмонмелиоратив хусусиятларини ҳам урганиш керак. Дарахт ва бута турларини агроўрмонмелиоратив хусусиятларига биринчи навбатда кургокчиликка ва совукка чидамлилиги, тупроққа талабчанлига, зараркунанда ва касалликларга чидамлилиги, яхши ривожланиш кобилияти, узок умр куриши, ташки мухит билан узаро таъсири. ёшига караб у^аро таъсирини узгариши, ишга ярокли ва яроксиз ёғочининг сифати ва миқдори, кимматбахо мева , хом ашё, асал бериши ва бошқа кўпгина омиллар киради. Суғориладиган ерларда ихотазорлар барпо килишда яна бир омил яъни тупроқнинг шурланиши инобатга олиниши керак. Юқоридагиларни инобатга олган холда, экиш учун Реепубликамизнинг суғориладиган ерларида кенг фойдаланиладиган асосий дарахтлардан қуйидагилар тавсия этилган: эман, чинор, ок терак, кук терак, "Стремителний" ва "Первенец Узбекистана" тераги, қора тол, ок тол, майда баргли кайрагоч, оддий гледичия, оддий шумтол, ок акация, грек ёнгоги, қора ёнғоқ; ёрдамчи дарахтлардан - оддий ўрик, заранг, дала заранги, маклюра; игнабаргли дарахтлардан - элдор карагайи, виргин арчаси ва биоталарни экиш мумкин. Шур тупроқларга экиш учун қуйидаги дарахт ва бута турлри тавсия этилади: майда баргли кайрагоч, ок акация, гледичия, болле тераги, эман, сурия шумтоли, тол, заранг, жийда, скумпия ва бошқалр. Ихотазорларнинг санитар-гигиеник аҳамиятини ва рекреацион-эстетик хусусиятларини ошириш учун катта миқдордаги дарахт ва буталарни танлаш ва уларнинг таркибига кўпрок игнабаргли утилитар аҳамият.га. эга бўлган мевали турларни киритиш тавсия этилади. Юқори фитонцид активликка эга бўлган, зарарли газларга чидамли турларга шарк биотаси, виргин арчаси, майда баргла кайрагоч, япон сафораси, гледичия, ок тол, болле тераги, дала заранги, шумтол, ингичка ' баргли жийда, чинор ва бошқалар киради. Юқори даражада чангларни ушлаб холувчи фитонцид моддаларни ишлаб чикарувчи турларга акация, каштан, майда баргли жука, кайрагоч, эман, заранг, сугдиона шумтоли, грек ёнгоги ва бошқалар киради. Суғориладиган майдонларда ихота дарахтзорлари илгарилари 2.5x1 схемада жойлаштирилган! бўлса, хозирги вактда қатор ораларига узок * муддатли ишлов бериш мақсадида 3x1.5 схемада экилмокда. Бундай тартибда экилганда бир гектар майдонга 2222+444=2666 дона кўчат сарф бўлади. Унинг 444 донаси (20%) кузда хатосини тўлдириш учун кушимча кўчат Ҳисобланади. Агар суғориладиган ерларда 1 гектар ихотаеор 30 гектар майдонни ҳимоя кила олишини инобатга олсак, 2666 дона кўчат билан 30 гектар майдонни ҳимоя килиш мумкин. Топширик- ' 1. Агар кўчатларнинг экилиш схемаси 3x2 бўлса, 1 гектарга неча дона кўчат сарфланади? Фойдаланилган адабиётлар: 1.2,5,7.8.10. « Мустакил тайёрланиш учун саволлар. 1. Мевали дарахт турларидан фойдаланилган холда ихотазорлар барпо килинса бўладими? 2. Суғориш тармокларининг (магистрал каналлар) кайси томонида ихота қаторлари барпо этилади ва нима учун? Download 15.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling