Сугориш насос станциялари учун замонавий частота узгартгичларнинг самарадорлиги
Download 30.44 Kb.
|
1 2
Bog'liqЧастота узгартиргич самарадорлиги
Сугориш насос станциялари учун замонавий частота узгартгичларнинг самарадорлиги Ҳозирги кунда республикамизда машиналар ёрдамида сув чикариш тизимларидаги суғориш насос станцияларида энерго ва ресурс тежамкорлигига катта эътибор берилмоқда. Самарали усуллардан бири сугориш насос станцияларини частотавий бошкариш курилмаси асосида равон ишга тушириш ва унумдорлигини оширишдир. Насос агрегати электродвигателининг айланиш частотасини ростлаш, сув таъминоти тизимида узгарувчан сарфнинг босимини ушлаб туриш, шунингдек гидроудар ва босимнинг пасайишини олдини олади. Киска туташтирилган асинхрон электр моторлари узун каскадли сугориш насос станцияларида кенг кулланилади. Бу турдаги киска туташтирилган асинхрон электр моторлар ишлаб чикарилиши осон, юкори даражада эксплуатация килиниши ва техник иктисодий параметрларига эга. Ушб турдаги электр моторларнинг мухим хусусиятларидан бири, валдаги нагрузкалардан катъий назар двигателнинг доимий тезлиги узгармайди. Частота узгартгич курилмаси ишчи холатдаги нагрузкада ишлайдиган киска туташтирилган асинхрон электр моторларнинг айланиш тезлигини бошкариш имконини беради. Замонавий насос станциялари автоматик режимда ишлаши учун мулжалланган. Бу эса насос агрегатларини ишлатиш учун автоматик бошкарув тизимларининг мавжудлигини назарда тутади. Узун каскадли насос агрегатлари электрмоторларини айланиш тезлигини узгартириш, электрдвигателнинг ишлаш муддатини узайтириш, кучланиш бир маромда ушлаб туриши таъминлаш максадида частота узгартгич курилмаларидан кенг фойдаланилади. Узун каскадли насос агрегатларининг киска туташтирилган асинхрон электр моторларини частота узгартгич курилмаси оркали бошкариш схемаларини куллаш билан, насос агрегатларини автоматик ишга тушириш, уни тескари айлантириш ва тормозлаш насос агрегатларини узлуксиз ишга тушириб ишлатишга имкон беради, унинг тезлигини ва насос кувватини бир меъёрда ушлаб туради ва бутун сугориш насос станциясининг самарадорлигини оширади. Сугориш насос станцияларининг бошкариш тизимларида фойдаланиладиган частота узгартгич курилмаси ПИД регуляторлари (пропорционал-интеграл-дифференциал регулияторлар) асосида курилган булиб улар насос агрегати электр двигателларининг курсатилган параметрларини аник бошкариш имконини беради. Частотавий бошкариш курилмаси (шунингдек инверторлар деб аталади) вакт бирлигида насос электродвигатели валининг айланиш тезлигини бошкаришда кувватнинг сакрашсиз погоналарсиз, силлик булиши, электродвигател билан узвий богликдир. Электродвигателга бериладиган уч фазали кучланишнинг амплитудаси ва частотасини узгартириш хисобига бошкариш амалга оширилади. Хозирги кунда частота узгартгич курилмасини амалиётга жорий этиш буйича шу соханинг етук олимларидан профессор Камалов Т.С.нинг хамрохлигида республикамизнинг бир катор сугориш насос станцияларида илмий тадкикотлар олиб борилмокда. Изланишлар натижасида частотавий бошкариш курилмасини амалиётга жорий этиш буйича Тошкент вилоятига карашли Чирчиқ охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасига қарашли «Чирчик» стационар насос станцияси танлаб олинди. «Чирчик» сугориш насос станцияси 1981 йилда ишга туширилган булиб, бу насос станцияси Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шахрида жойлашган. «Чирчик» сугориш насос станциясининг асосий параметрлари яъни, насос агрегатлари типи, номинал қуввати, кучланиши, сув хайдаш кобилияти ва сув кутариш баландликлари урганиб килиб чиқилди. Куйидаги жадвалда урганиш натижалари келтирилган 1жадвал
Download 30.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling