Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


Download 134.5 Kb.
bet1/13
Sana08.06.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1465055
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
362-II 05.04.2002 (1) Чиқиндилар тугрисида



[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЧИҚИНДИЛАР ТЎҒРИСИДА
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.
2-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш — чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳисобга олиш ва назорат қилиш, чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритиш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаш, жойлаштириш, ташиш, зарарсизлантириш, сақлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;
(2-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқиндиларни зарарсизлантириш — чиқиндиларни нейтрал ҳолга келтириш, дезактивациялаш, дезинфекциялаш, демеркуризациялаш, чиритиш, ёқиб юбориш, термик жиҳатдан қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш билан боғлиқ фаолият;
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари — чиқиндиларни тўплаш, жойлаштириш, ташиш, зарарсизлантириш, сақлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган объектлар;
(2-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
чиқинди паспорти — чиқинди келиб чиққан жойни ҳамда чиқиндининг индивидуал хусусиятларини тасдиқловчи ҳужжат;
[СПиТ:
1.Чиқиндилар / Чиқиндилар]
чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);
чиқиндиларни жойлаштириш лимити — муайян муддатга жойлаштириш рухсат этилган чиқиндиларнинг энг юқори миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқиндиларни жойлаштириш объекти — чиқиндиларни сақлаш ҳамда зарарсизлантириш учун махсус ажратилган ва жиҳозланган жой;
(2-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
чиқиндиларни кўмиб ташлаш — чиқиндиларни, ифлослантирувчи моддалар атроф-муҳитни булғатишининг олдини олишга қаратилган ҳамда бу чиқиндилардан келгусида фойдаланиш имкониятини истисно этадиган тарзда, ажратиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқиндиларни сақлаш — чиқиндилар зарарсизлантириш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш мақсадида олиб кетилгунига қадар уларни махсус жиҳозланган тўплагичларда сақлаш;
(2-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш;
чиқиндиларни қайта ишлаш — чиқиндиларни экологик жиҳатдан бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш;
чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативи — маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилаётганда ёки бошланғич хом ашё бирлигидан ҳосил бўладиган муайян турдаги чиқиндиларнинг белгиланган миқдори;
[СПиТ:
1.Чиқиндилар / Хавфли чиқиндилар]
хавфли чиқиндилар — таркибида хавфли (заҳарлилик, юқумлилик, портловчанлик, тез алангаланиб ёнғин чиқарувчанлик, реакцияга тез киришувчанлик, радиоактивлик) хусусиятлардан лоақал биттасига эга моддалар мавжуд бўлган, бундай моддалар фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ўзи мустақил тарзда ҳам, шунингдек бошқа моддаларга қўшилганда ҳам бевосита ёки потенциал хавф туғдирадиган миқдорда ва шаклда мавжуд бўлган чиқиндилар.

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling