Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-4-8
Google Scholar
Scientific Library of Uzbekistan
Academic Research, Uzbekistan 4 www.ares.uz
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУАММОЛИ ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ВА ЎТКАЗИШ
Салимбой Акромович Балтабоев
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат
педагогика институти
Вахоб Накшбандович Сатторов
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиѐти университети
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақола мазмуни таълим жараѐнида муаммоли дарсларни ташкил
этиш ва ўтказилишига бағишланган.
Калит сўзлар: муаммоли дарс, жараѐн, таълим, ҳаракат
усуллари, янги
билимлар.
ORGANIZATION AND CONDUCT OF PROBLEMATIC LESSONS IN THE
EDUCATIONAL PROCESS
ABSTRACT
The content of this article is devoted to organization and conduct of problem
learning lessons in the learning process.
Keywords: problematic lesson, process, education,
methods of аction, new
knowledge.
КИРИШ
Маълумки, ҳозирги кунда таълим жараѐнида муаммоли дарсларни
ташкил этиш ва уларни ўтказиш самарадор таълим шакли сифатида амалиѐтда
кенг қўлланилмоқда. Хўш, муаммоли дарслар қандай ташкил этилади ва унинг
дидактик имкониятлари нималардан иборат?
Муаммоли дарснинг тузилиши.
Дарснинг тузилиши тематик ва дарслар
режаси асосида яратилади, дарс
таҳлилининг мантиқини аниқлаб беради.
Муаммоли дарснинг тузилишидаги элементлар:
1) талабалардаги мавжуд билимларининг долзарблашуви;