Тарбия жараёнида ўҚувчилар жамоасининг тутган ўрни. Режа: Синф жамоаси


Download 133.33 Kb.
bet1/11
Sana10.02.2023
Hajmi133.33 Kb.
#1184222
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Документ Microsoft Word


11-мавзу ЎҚУВЧИЛАР ЖАМОАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ ЎҚУВЧИЛАР ШАХСИГА ТАЪСИРИ.
ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАР ЖАМОАСИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ.
РЕЖА:
1. Синф жамоаси.
2. Жамоани ривожланиш босқичлари.
3. Ўқувчилар жамоасини тарбиялаш.
Таълимий мақсад: Жамоа, гуруҳ, унинг босқичлари синф раҳбарининг жамоага талаблари хақида билим, кўникма ва малакаларни хосил қилиш.
Тарбиявий мақсад: Шахсни шаклланишида жамоанинг ўрни. Ривожлантирувчи мақсад: Шахсни жамоада ривожланиши. Истиқбол режаларини белгилаш.
Синф раҳбарининг тарбиявий ишларида ўқувчилар жамоасини шакллантириш марказий вазифа ҳисобланади, чунки жамоада шахсни тарбиялаш-тарбия назариясининг етакчи ғоясидир.
Жамоа дейилганда умумий мақсад сари интилган ва биргаликдаги фаолият учун жипслашган ўқувчиларнинг гуруҳлари тушунилади. Унинг умумий асослари қуйидагилардан иборат: талаблар қўйиш, фаолларни тарбиялаш, ўқув, меҳнат, ижтимоий-сиёсий ва оммавий маданий фаолиятдаги истиқболларни ташкил этиш, соғлом жамоатчилик фикрини шакллантириш, ижобий анъаналарни яратиш ва кучайтириш.
Жамоада бир-бирига ғамхўрлик қилиш, ўзаро ёрдам, фақат ўзи ҳақида эмас, балки бошқалар ҳақида ҳам ўйлашга интилиш, жамоа манфаатини ўз қизиқишидан устун қўйиш кўникмалари ҳосил бўлади. Жамоада ўртоқлик ва дўстлик ҳисси таркиб топади. Ўқувчилар жамоасини тўзаётиб, тарбиялаётиб мактаб ўқитувчилари унинг ҳар бир аъзосини шахсини шакллантиради. Жамоадаги ўқувчиларнинг ўзаро муносабати ўзаро жавобгарликни ҳис этиш, топшириқларни бажаришда барча аъзоларнинг тенглиги билан ажраб туради, чунки унда ўқувчилар ўзаро яқин муомалада бўладилар, ҳамма вақт биргаликда ҳаракат қиладилар, бутун жамоа қўйган мақсадни хал этишда қатнашадилар.
Ҳар бир синф- кичик жамоа бўлиб, ўз фаолларига эга бўлса-да, бу жамоа мақсадларнинг бирлиги ва умумий ишларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи тарбиявий ишни синфдаги жамоа муносабатларининг ривожланиш даражаси(босқичи, даври)ни аниқ белгилашдан бошлайди. Синф раҳбари жамоасининг ўз иш услуби билан ривожланишига тускинлик қилмаслиги учун вақти-вақти билан жамоанинг ривожланиши даражасини аниқлаб туради.
Тарбия назарияси жамоа ривожланишининг учдаража билан белгилайди. Дастлаб педагогнинг куч-гайрати натижасида синфда ўрнатилган муайян талаблар; тартиб, интизом билан ўқувчиларнинг унга катта бўлмаган қисми синф раҳбарининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши билан изоҳланади. Паст даражадан юқори даражагача борадиган йўл ўзоқ бўлиб, муайян қийинчиликларни бартараф этиш билан кечади. Айни пайтда жамоани шакллантириш юзасидан олиб бориладиган ишлар жуда қизиқарлидир.
Умуман ўқувчи тарбиясининг асосий натижалари бу иш қанчалик муваффақиятли утишига боғлиқ бўлади. Агар ўқувчилар жамоаси барпо этилмаган бўлса, ўқувчи мактабни ҳеч афсусланмай тарк этади. Хатто кейинчалик мактаб йилларини эсламайди ҳам. Ўқувчиларни иноқ жамоага бирлаштирган моҳир синф раҳбари қўлида тарбияланган одам бахтлидир. Улғаяётган киши, фуқаронинг ҳаётидаги мавқеини шакллантиришда, унинг ҳаёт йўлини белгилашда ўз
вазифасини англаш синф раҳбарининг болалар жамоасининг барпо этиш юзасидан олиб борадиган фаол ва қатъий фаолиятининг зарур шарти ҳисобланади.

Download 133.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling