«тасдиқлайман» Шуманай тумани ҳокими Б. Янгибаев


Download 80 Kb.
bet1/5
Sana17.02.2023
Hajmi80 Kb.
#1207917
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5 принсип





«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Шуманай тумани ҳокими __________Б.Янгибаев
« ____ » май 2019 йил

Шуманай тумани ҳокимлигининг мажлис
Б А Ё Н И
« ____ » - май 2019 йил Шуманай тумани



Раислик қилувчи: Б.Янгибаев

- Шуманай тумани ҳокими

Қатнашганлар:

- Туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари (рўйхат бўйича)





КУН ТАРТИБИ:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 8 май кунги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 30 апрелдаги 9712хҳ-сонли баёни ҳақида»ги 01-08/5-05/289-сонли баёни ижросини таъминлаш ҳақида
(Б.Янгибаев, К.Ходжаметов, И.Алланиязов, Д.Ибадуллаева, П.Искендеров, Н.Жадигеров, Н.Сапаев, М.Нарбаев, А.Бегжанова, Б.Атаниязов .Б.Янгибаев.)

Кун тартибидаги масала бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб, мажлис


ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 8 май кунги 01-08/5-05/289-сонли баёни ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Фарзандларимизнинг дунё қараши кенг, зеҳни ўткир, юксак маданиятли, виждонли, ватанпарвар, жисмонан чиниққан, келажакда юрт равнақига ҳисса кўшадиган, дунёдаги илғор тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган шахс бўлиб етишишларига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси энг аввало тумандаги умумтаълим мактабларида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
3.Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Алланиязов) 5 та ташаббус доирасида олиб борилаётган ишларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда бугунги ислоҳотлар моҳиятини уларга тўлақонли тушунтиришга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида:
- Туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов), туман Маданият бўлими (А.Бегжанова), туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Б.Атаниязов) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда Шуманай туманида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш топширилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари И.Алланиязов, туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов), тумандаги таълим муассасаларида ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини 5 та ташаббус бўйича мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа, театр санъати, компьютер саводхонлиги ва спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, ўқувчилар китоб мутолааси учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ҳамда мониторингини юритиш топширилсин.
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (К.Ходжаметов), туман Молия бўлими (А.Султанов), туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда 5 та ташаббусни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тумандаги умумтаълим мактабларининг фаоллар заллари, спорт заллари, мусиқа, информатика хоналари ҳамда кутубхоналарни таъмирлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун зарур маблағларни ажратиш чораларини кўриш топширилсин.
6. Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими (лавозими бўйича) туманда 5 та ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини мониторинг қилиб бориш ва бир ой муддатда туман ҳокимлигига ўзгаришлар юзасидан маълумот киритиш топширилсин.

Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling