Тасдиқлайман “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори ф. Ф. Абдуҳаликов


Download 241 Kb.
bet1/31
Sana23.03.2023
Hajmi241 Kb.
#1287770
TuriСценарий
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1.УЙГА ҚАЙТИШ ОРГНАЛ.


ТАСДИҚЛАЙМАН
“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИ
_____________ Ф.Ф. Абдуҳаликов.

_______”__________2022 йил


УЙГА ҚАЙТИШ”
тўлиқ метражли бадиий фильмнинг режиссёрлик сценарийси
(80 дақиқа)


Сценарий муаллифи: Дилшода Қосимова

Постановкачи режиссёр:

Постановкачи операторлар: Одил Қосимов


Постановкачи рассом: Муҳаммадали Раҳимов
Режиссёр:

Ёшлик ” ДУК


1-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. ХОНА



Малика: Сени биламан, бугунинги унутиб эртанг учун яшайдиган, уйингга нон кўтариб боришни ўйлайдиган инсонсан. Бу ҳаётда энг асосийси оила, тинчлик, соғлик дейсан. Аммо ундай эмас. Мен ҳам бир пайтлар сендек эдим. Лекин илк зарбадаёқ тепки еб йиқилдим. Кейин билдимки бу ҳаётда энг муҳими- Пул экан. Сени кучли қиладиган ҳам, одам ўрнига қўядиган ҳам, қаддингни тик тутадиган ҳам - БУ ПУЛДИР.


Шундай экан, асло таслим бўлма. Тўхтасанг, барча эшиклар ёпилади. Йиқилиб чоғга тушганингда ёри-дўст, қариндошларинг ҳам сени ёнингда бўлишмайди. Адо бўласан.
Бу дунё шунақа адолатсиз, тубан ва разил экан.
Мен ҳали кўрсатиб қўяман. Одамга ўхшаб яшашга мени ҳам сени ҳам ҳаққимиз бор ва мен ўз ҳаққимни олмоқчиман.
2- ЭПИЗОД
ИНТ.КУН. ТАКСИ. ХОРАЗМ

Зарина Маликанинг пул ҳақидаги монологини томоша қилиб ўтирибди. Ведио унга унчалик мақул бўлмагани юзидан сезилиб турарди. Тўлачадан келган, чапанироқ шафёр, уни ҳаёлини бузади. Ведио унга унчалик мақул бўлмагани юзидан сезилиб турарди. Тўлачадан келган, чапанироқ шафёр, уни ҳаёлини бузади.


Шафёр: Мен бўлганимда бўнданам зўр ижро қилардим. Янада таьсирли қилса бўларди. Лекин шу ҳолатида ҳам ёмон эмас. Эрталаб кўзим тушиб қолганди. Эшитиб ўйланиб қолдим. Тўғри эканми энди... айтганлари деб.
Зарина: Ўзини сўзлари эмас, қайсидир фильмдан олган.
Шафёр: Ҳа шунақами? Қаердан олган бўлса ҳам одамни ўйлантириб қўяр экан.
Зарина шафёрни кузатиб туриб. қўл телифониининг бош саҳифасида турган 4 йил олдинги отаси ва синглиси билан бирга тушган суратига бироз тикилади. Улар билан тез фурсатда кўришишини ўйлаб, юзига табассум югуради Атрофда эса тирбандлик машиналар тўхтаб турибди. Соат миллари 11:35 ни кўрсатиб турарди.

Зарина- Бошқа яқинроқ йўл йўқмиди?
Ҳайдовчи- Самалётингиз нечида?
Зарина- Бир соат қолди.
Ҳайдовчи- Йўллар тирбандлигини биласиз, ҳозир олдингидек бемалол эмас. Қадамида машина... шуни ҳисобини олиб чиқсангиз бўлмайдими? Энди мен нима қила оламан, учиб боролмайманку. Билиб қўйинг кеч қолсангиз мен айбдор эмасман. (ўзига ўзи тўнғиллаб турган вақт радиодан хоразм лазгиси бошланиб қолади. Шафёр гапдан тўхтаб лазгини қўшилиб куйлайди. Ва рақсга тушади. Уларнинг ёнида турган машина ва йўловчилар ҳам куйни эшитиб, ўтирган жойларида рақсга тушиб кетишади..Зарина уларни табассум билан кузатади.. Куй оҳангида тирбандлик ҳам очилади. Машиналар юриб кетади..


Шафёр - Лазгини кучини кўряпсизми? Тўхтаб турганни ҳам юргизиб юборади.


Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling