Техник фанлар бўйича билимларни назорат қилишнинг компютер тестларини автоматлаштириш муродова Зарина Рашидовна


Download 22.19 Kb.
bet1/3
Sana27.02.2023
Hajmi22.19 Kb.
#1234124
  1   2   3
Bog'liq
макола 1


ТЕХНИК ФАНЛАР БЎЙИЧА БИЛИМЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ КОМПЮТЕР ТЕСТЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ
Муродова Зарина Рашидовна БухМТИ “Ахборот коммуникация технологиялари” кафедраси доценти
Джамилов Сухроб БухМТИ “Ахборот коммуникация технологиялари” кафедраси магистри

Узлуксиз таълим тизими ва IT соҳасининг узвий ривожланиб такомиллаши соҳаларнинг ўзаро интеграциялашган нуқталарида турли назарий, амалий ва методик масалаларни келтириб чиқармоқда.
Ўзбекистон Республика Президентининг ПҚ-4851 сонли “Ахборот технологиялари соҳасидаги таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2020 йил 6 октябрдаги Қарори ҳамда умумтаълим тизими, бир миллион дастурчи лойиҳаси каби истиқбол дастурлар, чора - тадбирлар ёшлар ва ўқувчилар учун ахборот технологиялари таълимга берилаётган эътибордир.
Шу нуқтаи назардан қараганда умумтаълим мактабларининг ахборот технолгияларига оид “Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг ўқитиш, методик ва педагогик таъминотларни такомиллаштириш ҳамда ўқувчиларга IT соҳасидаги кенг қамровли билимларни ўргатиш ва шу билимларни амалиётга жорий қилиш, қўллаш кўникмаларини ривожлантириш лозим.
Ўқиш фаолиятининг педагогик таъминоти ўқувчининг ақл-идроки, сезгирлиги, кузатувчанлиги, эслаб қолиш, эсга тушуриш имкониятларини ривожлантириш учун муҳим шарт-шароитлар яратади, ҳисоблаш малакаларини шакллантиради. Ахборот технологиялари таълим жараёнида уларнинг билимлар кўлами кенгаяди, билимга қизиқишлари ортади, ижодий изланиш қобилияти ривожланади, уларда тафаккурнинг фаоллиги, мустақиллиги ортади, ақлийи имкониятини ишга солиш вужудга келади[1].
Интеллектуал салоҳиятни риволантириш мантиқий хотирага боғлиқ бўлиб, назарий материалнинг маъносини, моҳиятини, фикрларни, далилларни, асосларни, мантиқий мулоҳазаларини эсда сақлаб қолиш ҳамда қайта эсга тушириш қобилияти таълим жараёнида ривожланиб, аста–секинлик билан юзага келади. Буга сабаб бўладиган асосий омилларидан бири педагогик дастурий воситалардир. Интеллектуал фаоллик даражаси ўқувчиларнинг эсда сақлаб қолишини ташкил қилиш ва бошқариш воситаларини эгаллаш билан бевосита боғлиқдир [1].

Download 22.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling