Тесты для оценки физической подготовленности и точности ударов у юных теннисистов. Пособие рассчитана для теннисных групп спортивных школ, учащихся ал, пк и студентов вузов, а также для широкого круга тренеров по теннису


Download 1.13 Mb.
bet1/10
Sana25.04.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1397911
TuriТесты
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТЕННИСГА УРГАТИШНИНГ АНЪАНАВИЙ ВА НОАНЪАНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ӮЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ


Спорт ва миллий ӯйинлар кафедраси

Ш. А. Пулатов




ТЕННИСГА ӮРГАТИШНИНГ АНЪАНАВИЙ ВА НОАНЪАНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ
(Ўқув қӯлланма)

Тошкент – 2006


Мазкур ўқув қӯлланмаси ЎзДЖТИ спорт ва миллий ўйинлар кафедраси аспиранти Ш.А.Пулатов томонидан тайёрланган бўлиб, унда замонавий тенниснинг долзарб масалалари, ёш теннисчиларни тайёрлашда фойдаланиладиган анъанавий машқлар самарадорлиги ҳамда ҳаракат (зарба) аниқлигини оширишга қаратилган ноанъанавий машқлар мазмуни ва уларни қӯллаш технологияси ёритилган. Жисмоний тайёргарлик ва ҳаракат аниқлигини баҳоловчи меъёрий тест машқлари келтирилган. Қӯлланма теннис спорт мактаблари, АЛ, КХК лари ӯқувчилари, жисмоний тарбия институти ва факультетлари талабалари ҳамда теннис мураббийларига мӯлжалланган.

Настоящее учебное пособие, подготовленное аспирантом кафедры спортивных и национальных игр УзГИФК Ш.А.Пулатовым, посвящена раскрытию актуальных вопросов современного тенниса, показана эффективность начального обучения игровым навыкам тенниса и совершенствования точности ударов с использованием традиционных (специализированных) и нетрадиционных (угловые ускорения) упражнений. Даны нормативные тесты для оценки физической подготовленности и точности ударов у юных теннисистов. Пособие рассчитана для теннисных групп спортивных школ, учащихся АЛ, ПК и студентов ВУЗов, а также для широкого круга тренеров по теннису.




Тақризчилар: педагогика фанлари доктори, профессор
Р.Саламов
Ўзбекистон Республикаси теннисни ривожлантириш жамғармаси Бош директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер С.Абидов
Мундарижа



Кириш
1. Замонавий теннис ва унинг илмий назарий моҳияти ……………………………..…………………...
2. Теннисчиларни тайёрлашда танловнинг ӯрни ……………………………………………………….
3. Ӯргатиш жараёни ва техник тайёргарлик ….
4. Теннисга дастлабки «ӯргатувчи» машқлар …
5. Ҳаракат техникасига ӯргатишнинг ноанъанавий технологияси ……………………………
6. Ёш теннисчиларда ҳаракат аниқлигини анъанавий (ихтисослашган) ва ноанъанавий (айланма тезланишлар) машқлар ёрдамида шакллантириш самарадорлиги ……………………..
7. Ёш теннисчилар жисмоний тайёргарлиги ва ҳаракат аниқлигини баҳоловчи меъёрий тест машқлари …………………………………………..........
Фойдаланилган адабиётлар ……………………...

7

13
18


26

31


34
44
52

Кириш
1. Мустақиллик шарофати туфайли миллат генофондини шакллантириш, турмуш тарзини кучайтириш ва баркамол авлодни тарбиялаш воситаси бӯлмиш жисмоний тарбия ва спорт борган сари миллий истиқлол ғоясининг стратегик қуролига айланиб бормокда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида ушбу соҳа қисқа вақт ичида Давлат сиёсатининг устувор йўналишлари доирасида асрларга тенг ӯзгаришлар ва улкан ислоҳотлар йӯлини босиб ӯтиб, буюк истиқбол сари қанот ёзмоқда.
Мамлакатимизда кўпдан-кўп халқаро стандартларга мос спорт иншоотлари барпо этилиши, халқаро миқёсдаги мусобақаларнинг сурункали ӯтказилиши, ӯзбек спортчиларининг Жаҳон, Олимпия ва Осиё мусобақаларида юксак натижаларга эришиши мустақил юртимиз шуҳратини Жаҳон ҳамжамияти олдида тараннум этмоқда.
Соҳа бӯйича қабул қилинган Президент Фармонлари ҳамда ҳукумат қарорлари барча спорт турлари каби теннисда ҳам глобал прогрессив ӯзгаришларга олиб келди. Жумладан, Республикамиз бӯйлаб қад кӯтарган замонавий теннис мажмуаларида ӯтказилаётган «„Сателлит", „Челенжер", ,,Тошкент-Опен", „Девис Кубоги", „Президент Кубоги" ва „Осиё чемпионати"» каби юқори рейтингли халқаро, мусобақаларнинг мунтазам ташкил этилиши ҳамда И.Тулаганова, А.Аманмурадова, К.Дадахожаева, О.Огородов, Д.Томашевич, М.Иноятов, В.Куценко, Д.Мазур, Ф.Дустов, Д.Истомин каби истеъдодли теннисчиларни етишиб чиқиши ва уларни дунёнинг етакчи ракетка усталари билан тенгма-тенг беллашуви юртимиз куч- қудрати, унинг спорт салоҳияти қанчалик юксалиб бораётганидан дарак беради.
1998 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон Республика-сида теннисни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори (1) ушбу спорт турини нафақат Олимп чўққиси сари етаклашга имкон яратмоқда, балки уни мамлакатимиз ӯқувчи-ёшлари ӯртасида янада оммавийлашишига кенг йўл очиб беради. Теннисни „Умид ниҳоллари", „Баркамол авлод" ва „Универсиада" каби кӯп босқичли мусобақалар дастурига киритилиши бунинг яққол далилидир.
Лекин, халқаро шоҳсупага муносиб, рақобатбардош теннисчиларни тайёрлаш муаммоси истиқболли спорт заҳираларини тарбиялай билишга боғлиқдир.
Мазкур масаланинг ӯта муҳимлиги ,,Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида" ги Президент Фармонида алоҳида таъкидланган.
Маълумки, юқори малакали спортчиларни тарбиялашга қаратилган кӯп йиллик спорт тайёргарлиги тизимида дастлабки ӯргатиш жараёни фундаментал босқич бӯлиб ҳисобланади. Тан олиш лозимки, бугунги кунда теннис амалиётида қӯлланилиб келинаётган дастлабки тайёргарлик тизими ӯз самарадорлиги билан ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Лекин, кузатувлар шуни кӯрсатадики, ёш спортчиларни тайёрлаш жараёнида, айниқса унинг дастлабки ӯргатиш босқичида, меъёридан ортиқ катта ҳажмли, ӯта ихтисослаштирилган юкламаларни зўрма–зўраки қӯллаш устуворлиги кӯзга ташланади. Маълумки, қисқа муддат ичида ,,тез пишадиган, истеъдодли" спортчиларни тайёрлаш мақсадида боланинг психофункционал имкониятларини эътиборга олмай қӯлланиладиган ана шундай юкламалар нафақат организмни зўриқишга олиб келиши мумкин, балки ҳаракат малакалари ҳамда спорт маҳоратини мукаммал (мустаҳкам) ва барқарор шаклланишига салбий таъсир кӯрсатиши исбот талаб қилмайди. Бинобарин, ӯқув-тренировка жараёнини илмий асосда ташкил қилиш, жумладан, дастлабки ӯргатиш босқичида ҳаракат малакаларини мукаммал, аниқ ва турғун ижро этиш даражасида шакллан-тиришга қодир самарали технологияларни яратиш, синаб кӯриш ва амалга жорий этиш юқори малакали спорт заҳиралари етиштириш тизимининг ӯта долзарб масалаларидан биридир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling