Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet1/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022


Тўлқин ЭШБЕКОВ
Хуршид ЭШОВ


АХБОРОТ ВА МУРАББИЙЛИК СОАТЛАРИ САБОҚЛАРИ

(“Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соати” машғулотлари учун услубий қўлланма)



ТОШКЕНТ – 2022
Эшбеков Т., Эшов Х. “Ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари”. Услубий қўлланма. – Т.: 2022.
Республикамиз олий таълим муассасаларида ўқув режасига киритилган “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутади. Ушбу услубий қўлланмада талабалар билиши лозим бўлган энг муҳим маълумотлар, мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган улуғвор ишлар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, талабалар маънавий оламини янада бойитишга, интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган таҳлилий мақолалар ҳам тавсия этилади.
Мазкур қўлланма олий таълим муассасалари талабалари, ёш тадқиқотчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Масъул муҳаррирлар:
Маҳлиё МИРСОАТОВА
Комилжон КАЛОНОВ


Тақризчилар:
Сиёсий фанлар доктори, профессор Ибодулла ЭРГАШЕВ
Сиёсий фанлар доктори Алишер МЎМИНОВ
Филология фанлари доктори Хуршид ДЎСТМУҲАММАД
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 августдаги 600-сонли буйруғига биноан барча олий таълим муассасаларида ҳар ҳафтанинг сешанба-жума кунлари оралиғида бир марта (дарс жадвалининг 2-жуфтлигида 40 дақиқа “Ахборот соати”, 40 дақиқа “Мураббийлик соати” шаклида) барча гуруҳларда “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари юқори савияда ўтказилиши ва қатъий назоратга олиниши йўлга қўйилган.
Республикамиздаги олий таълим муассасаларига ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳадаги ахборотларни тарқатишнинг асосий ижрочиси ҳисобланган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг Ахборот гуруҳи томонидан ОАВда ёритилаётган энг муҳим хабар ва мақолалар асосида тайёрланадиган “Ахборот соати” материаллари ҳар куни www.edu.uz, www.vuz24.uz ва www.ziyonet.uz веб-сайтлари орқали ёритиб борилади. Улардан ҳафта мобайнида ўтиладиган машғулотларда фойдаланиш мумкин.
Ушбу қўлланмада мураббийлар учун “Ахборот соати” машғулотларига қўшимча равишда “Мураббийлик соати”да фойдаланиладиган маълумотлар ва тавсиялар ҳам ўз аксини топган.
Бу мавзулар талабаларнинг билимларини, маънавий олами ва дунёқарашини янада бойитишга, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан янада мукаммалроқ тарбиялашга хизмат қилади, деган умиддамиз.
Услубий қўлланмага кўра, “Ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади:

Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling