Toshkent arxitrktura-qurilish universiteti muhandislik qurilish infrastrukturasi fakulteti
Download 1.06 Mb.
|
Xamrakulov O
- Bu sahifa navigatsiya:
- Reja: Reja
- Монтаж ишларини бажаришдаги геодезик тайёргарлик ишлари таркибига қуйидагилар киради
- Foydalanilgan adabiyotlar
TOSHKENT ARXITRKTURA-QURILISH UNIVERSITETI MUHANDISLIK QURILISH INFRASTRUKTURASI FAKULTETI “GEODEZIYA VA KADASTR” KAFEDRASI “QURILISH GEODEZIYASI” FANIDAN MUSTAQIL ISH Mavzu: KalonNaLarni mantaj qilishda geodezik ishlar.Guruh: 43-20 GKK Bajardi: Xamrakulov O. Tekshirdi: Saidov B. Reja:Reja:
Монтаж ишларини бажаришдаги геодезик тайёргарлик ишлари таркибига қуйидагилар киради:Монтаж ишларини бажаришдаги геодезик тайёргарлик ишлари таркибига қуйидагилар киради:
1.Ижроий план олиш. Биринчи босқич қурилиш ишлари тугатилгандан сўнг пойдевор ва ўрнатиш қисмларни ижроий планга олиш амалга оширилади. Бунда асосий эътибор иншоотнинг характерли жойлари, яъни коммуникация учун ажратилган тирқишларнинг планли ва баландлик ҳолатлари, асос текисликлар, плиталар, анкер қурилмалар отметкалари лойиҳа билан мос келишига қаратилади. 2.Технологик ўқларни танлаш. Агарда қурилиш ишларида режалаш ўқлари иншоот симметрик ўқлари билан устма-уст тушадиган қилиб лойиҳаланса, монтаж ишлари учун ўқларни шундай танлаш керакки, улар пойдевор ўқларига паралел ҳолатда жойлашган бўлиб, конструкцияларнинг айрим муҳим чизиқлари ёки текисликларига мос келсин. Бунда технологик қурилмани лойиҳавий ҳолатда ўрнатиш қулайроқ бўлади. 3.Ўқларни жойда маҳкамлаш. Аниқ инженер-геодезик ишларда маҳкамлаш белгилари ва марказларга юқори талаблар қўйилади. Белгилар барқарор бўлиши керак, яъни уларнинг планли ва бландлик ҳолатлари ўзгариши монтаж ишлари учун берилган чекидан кичик бўлмаслиги талаб этилади. 4.Технологик ўқларни назорат қилиш. Қурилиш ускуналарини ўрнатишдан олдин технологик ўқларнинг ҳолати, уларнинг ўзаро перпендикулярлиги текширилади. Бўйлама ва кўндаланг ўқларнинг кесишиш нуқталари теодолит ёрдамида пойдеворга кўчирилади ва вақтинча белги билан маҳкамланади Иншоот ўқларини назорат қилиш. Қурилиш конструкциялари ва техологик ашёларни лойиҳавий ҳолатда ўрнатиш монтаж ўқлари орқали амалга оширилади. Бу ўқлар эса струна ёки оптикавий қурилмалар ёрдамида барпо этилади. Шунга боғлиқ равишда планли ўрнатишда струнавий, оптикавий – струна ва оптикавий усуллар қўлланилади. Струнавий усул. Бу усулда жойда ўқ учлари маҳкамланган нуқталар оралиғида 0,1-0,5 мм диаметрдаги струна тортилади. Бу струна технологик ўқ вазифасини бажариб, у орқали енгил ипли шовун ёрдамида қурилма ўқи нуқталари ўрнатилади. Струнанинг марказий қисми маълум ҳолатда эгилишини эътиборга олиб, унинг чекка нуқталарини монтаж сатҳидан ҳ баландликка кўтаришга тўғри келади Конструкцияларни планли ўрнатишнинг струнавий усули Оптикавий-струна усули. Бу усулда технологик ўқ струна ёрдамида берилади, конструкция нуқталарига проекциялаш эса оптик асбоблар ёрдамида (ординометр, проекцияловчи асбоб ) амалга оширилади. Кострукцияларни монтаж қилиш учун струна металл устунлар М ва Н га маълум куч билан тортилади . Тортилган струна монтаж ўқи сифатида фойдаланилада. Кострукцияни створга ўрнатиш учун унинг устига П1 ва П2 оптик асбоблар ўрнатилади. Оптикавий микрометр орқали конструкциянинг монтаж ўқидан четлашиш қиймати аниқланади. Кейин конструкцияни оптикавий асбоб билан бирга силжитиб, унинг иплар тўри билан струнанинг кесишишига эришилади. Бир вақтнинг ўзида тегишли поналар ёрдамида конструкция лойиҳавий баландлик бўйича ҳам ўрнатилади. Конструкцияларни планли ўрнатишнинг оптикавий-струна усули. Оптикавий визирлаш усули. Оптикавий створлар тузишга асосланган монтаж усуллари кенг ёйилган. Бу усулда конструкцияларни ўрнатиш ва текшириш қараш трубаси ва визирлаш маркаси ёрдамида амалга оширилади. Технологик ўқ сифатида теодолит ёки алинометр ёрдамида берилган визирлаш чизиғи хизмат қилади. Алинометр-бу катталаштирувчи қараш трубаси билан жиҳозланган, ҳамда белгига юқори аниқликда марказлаштириш қурилмасига эга бўлган қараш асбобидир. Унда окулярли ёки оптикавий микрометр бўлиб, гризонтал ва вертикал доира бўлмайди. Бу усулга таъсир этувчи асосий хатоликлар манбаи қуйидагилардан иборат:
Автоколлимация усули. Автоколлимация тизимида қараш трубаси коллиматор билан туташган бўлиб, якка автоколлимация асбобини ташкил этади. Тизимнинг иплар тўри объективнинг фокал текислигида жойлашган. Қараш трубасини чексизликка фокуслаганда ёритилган иплар тўридан ва унинг ойнадан қайтган акси яна фокал текислигида йиғилади. Бу ҳолат автоколлимация тасвири ҳисобланиб, агарда ойна текислиги автоколлиматорнинг визир ўқига перпендикуляр ўрнатилган бўлса, иккала тўр (қараш трубасининг иплар тўри ва унинг ойнадан қайтган акси) устмауст тушади. Тўр тасвири силжиса қараш трубасини ҳаракатлантириш орқали уларнинг устма-уст тушишига эришилади. Тўрларнинг устма-уст тушиши учун визир ўқи ва ойна текислиги орасидаги бурчак 900 бўлиши керак. Автоколлиматор трубаси ойна марказига қаратилади, иплар тўрлари туташтирилади ва оптикавий микрометрдан бошланғич саноқ олинади. Ойнали маркани 0'-1 нуқталарга силжитиб тўрлар туташтирилади ва иккинчи саноқ олинади. Саноқлар фарқидан ойнанинг иккиланган қиялик бурчаги 1 аниқланади. Тўғри чизиқ бўйлаб ўрнатишнинг автоколлимация усули Foydalanilgan adabiyotlar:
Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling