Тошкент давлат аграр университети
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИМАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ФИТОПАТОЛОГИЯСИ(услубий қўлланма) Тошкент – 2023Диққатингизга ҳавола этилаётган “Мнзарали ўсимликлар фитопатологияси” фани бўйича услубий қўлланмада фанининг умумий саволлари, касалликлар классификацияси ва касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг биологияси ва систематикасига оид маълумотлар ҳамда манзарали боҳдорчиликдаги асосий ўсимликларнинг микроорганизмлар қўзғатадиган касалликлар ҳамда уларга қарши кураш чоралари батафсил ёритилган. Ушбу қўлланма 5411200 – Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Тузувчи: Юлдашова З.З. ассистент Тақризчилар:
Ушбу услубий қўлланма Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси ва биотехнология кафедрасининг 8-сонли (12.011.2018 й.) ва Ўсимликларни ҳимояси, агрокимё ва тупроышунослик факультетининг 6-сонли (24.11.2018 й.), университет ўқув-услубий кенгашининг 3-сонли (12.12.2018 й.) баёни асосида чоп этишга рухсат берилган. ТошДАУ нашр таҳририяти бўлими Тошкент -2023 Адабиётлар
КИРИШ Республикадаги мавжуд экологик шароитда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини камайиб боришида, ҳосил сифатинип ёмонлашишида тупроқдаги микроорганизмлар, бегона ўтлар ва зараркунандалар асосий роль ўйнаймоқда. “Фитопатология” грекча сўздан олинган бўлиб, phyton- ўсимлик, pathos – касаллик, logos –фан деган сўзлардан олинган бўлиб, ўсимлик касалликлари тўғрисида фан деган маънони билдиради. Фитопатология фанининг асосий вазифаси қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилини ошириш ва маҳсулотлар сифатини яхшилаш мақсадида ўсимлик касалликларини ва уларга қарши курашиш йўлларини ўрганишдан иборат. Касалликларга қарши курашни тўғри ташкил қилиш учун ўсимликларнинг касалликларини ташқи ва ички белгилари, инфекция манбалари, касаллик қўзғатувчиларнинг тарқалиш сабаблари тўғрисидаги билим, малака ва кўникмалар фитопатология фанидан олинган билимлар асосида эришилади. Фитопатология фанини ўрганиш бўлажак мутахассисларга қишлоқ хўжалик экинларининг касаллик белгилари ва унинг қўзғатувчилари, касалликни тарқалиши ва унинг юқиши, касаллик қўзғатувчининг биологик хусусияти, касалликни келтирадиган зарари ва касалликларга қарши кураш чораларини қўллаш, натижада ҳосилни нобуд бўлишини олдини олиш имконини беради. Фитопатология “Агрономия ва Агрокимё, тупроқшунолик мутахассисларига ўқитиладиган асосий фанлардан бири ҳисобланади. Мазкур фан юзасидан маъруза 20 соатни, амалий машғулотлар 30 соатни ташкил қилади. Амалий машғулотлар дарсида ҳар бир талаба алоҳида дафтар тутиб, топшириқларни ўз дафтарига ёзиб боради. Касаллик белгилари касаллик қўзғатувчиларни морфологик белгиларини асосан микроскоп ёрдамида кузатилади, уларнинг шакли, тузилиши, ўлчамлари, рангига ва юзасининг сатҳига эътибор берилиши керак. Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling