1
|
Миллий банк раиси
|
МИРСОАТОВ
Алишер Қудратуллаевич
|
|
Ассалому алайкум, Ҳурматли Президент!
Сизнинг 2019 йил 12 март куни Навоий вилоятига ташрифингиз давомида Ғазғон шаҳрида берган топшириғингизга мувофиқ ушбу ҳудуддаги 37 гектар ер майдонида табиий тошларни қазиш ва қайта ишлаш йўналишидаги қиймати 52 млн доллар бўлган 14 та лойиҳа жойлаштирилди.
Лойиҳаларни барпо қилиш учун биринчи навбатда саноат ҳудудига зарур инфраструктура (электр энергияси, газ, сув, йўл ва бошқалар) олиб келинди.
Лойиҳалар жойлашган ҳудуд марказида майдони 12 минг кв.м. бўлган асосий ишлаб чиқариш объекти “Мармаробод” МЧЖ кластери қурилиб, 2020 йил ноябрда ишга туширилди.
Ғазғон шаҳридаги маҳаллий тадбиркорларга муносиб ишлаб чикариш шаритини яратиш максадида (куп тадбиркорлар кул бола усулда ишлаб келмокда) (ҳар бири майдони 1000 кв/м) 10 та янги ишлаб чиқариш бинолари банк маблағлари ҳисобидан қурилиб, барча инфратузилмалари яратилиб саноат ипотекаси асосида берилди. Тадбиркрларга ускуналар банк имтиёзли кредитлари ҳисобидан Хитой ва Эрондан олиб келинди, ҳамда Хитой ва Эрондан малакали инженер-мутахассислар жалб қилиниб, янги ускуналар монтаж қилинди
ҳамда 230 та маҳаллий ёшлар замонавий ускуналарда ишлашга ўргатилди.
“Мармаробод” МЧЖ тошларни қазиб олиб, маҳаллий қайта ишловчиларни хом-ашё билан таъминлайдиган кластер ҳисобланади.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 26 минг куб/м хом-ашё қазиб олинди ва 240 минг кв/м тайёр маҳсулотлар (плита, зина, брусчатка, бордюр, йўлак, раковина ва бошқалар) ишлаб чиқарилди. (Корхона йиллик қуввати 70 минг куб тошни қазиб олиш ва
440 минг кв/м тошни қайта ишлашга мўлжалланган.
Ҳозирда кластернинг барча лойиҳаларида жами 600 та, шу жумладан, “Мармаробод” МЧЖда 270 та маҳаллий аҳоли вакиллари меҳнат қилмоқда.
Сизнинг ташаббусингиз билан Ғозғон шаҳрида амалга оширилган ушбу лойиҳалар ишга тушиши билан ҳудудга хорижий инвесторларнинг ҳам қизиқиши ортди.
Ҳозирда Австрия, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатлардан
6 млн долл хорижий инвестициялар ҳисобига ҳам замонавий ускуналар келтирилмоқда.
Бугунги кунда “Мармаробод” кластерида 30 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Улар асосан импорт ўрнини босувчи ҳисобланиб, Газгонда ишлаб чикарилган махсулотлар Республикамизнинг йирик объектлар қурилишида фойдаланилмоқда (Самарқанд туристик маркази, Имом Ал-Бухорий мажмуаси, “Янги Ўзбекистон” боғи, “INDEX” савдо мажмуаси).
Ушбу лойиха ишга тушиши натижасида пардозбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши билан республикамизда шундай маҳсулотлар импорти ҳажми 2 баробарга камайишига эришилди. Энг кувончлилиги биринчи маратоба Газгон тош маҳсулотлари қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон давлатларига 4,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширалади. (факт 2,7 млн.)
Ҳурматли Президент, рухсат берсангиз, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши жараёнлари олинган қисқа видео роликимиз бор эди, шуни эътиборингизга ҳавола қилсак.
Ҳурматли Президент, рухсат берсангиз битта таклифимиз бор:
Келгусида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий КМК билан биргаликда “Мармаробод” кластери ёнида бўш турган ер майдонида янгидан Тошни казиб олиш ва қайта ишлашни ўқитиш учун компакт колледж биносини қуриб Ғозғон шаҳридаги саноат корхоналарида ишлаш истагини билдирган маҳаллий ёшларни “дуал таълим тизими”да ўқитишни йўлга қўйиб шу ҳудуддаги саноат корхоналарини малакали мутахассислар билан таъминлаймиз.
Эътиборингиз учун Рахмат.
|