Тўсиклардан сув ўтказувчи (дюкер) иншоотининг конструкцияси: кириш кисми, кувур кисми, чикиш кисми ва бошка элементлари


Download 0.73 Mb.
bet1/2
Sana09.06.2020
Hajmi0.73 Mb.
#116386
  1   2
Bog'liq
4 амалий машгулот


21-22 - амалий машғулот
Мавзу: Тўсиклардан сув ўтказувчи (дюкер) иншоотининг конструкцияси: кириш кисми, кувур кисми, чикиш кисми ва бошка элементлари.
Гидротехника иншоотлари ёрдамида канални сойлар, жарликлар, дарёлар, йўллар, каналлар ва бошқа тўсиқлардан ўтказишда дюкерлар қурилади. Каналларда барпо этиладиган босимли қувур кўринишидаги тўсиқлардан сув ўтказувчи иншоотга дюкер деб аталади. Дюкерларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларнинг қувурлари канал тубидан пастда жойлашганлиги сабабли, уларда ҳар доим сув оқими босимли режимда бўлади.

Дюкерларни ер сатхи юзасига нисбатан икки хил турда жойлаштириш мумкин: 1) ёпиқ, канал, йўл дарё ва ҳоказолар тагида жойлашган; 2)-очиқ, қия ён бағирларда ва унча кенг бўлмаган ва чуқур сойликлар ер сатҳи юзасида жойлашган. Конструктив хусусиятлари бўйича дюкерлар қудуқли (шахтали) ва эгри чизиқли бўлади (1-расм).



Дюкерлар йиғма ва монолит темир-бетондан, пўлатдан, баъзи бир холларда пластмасса ва асбестоцемент қувурлардан қурилади. Қувурларни тайёрлашда қайси материални ишлатиш ундаги ички босимга боғлиқ. Бетон дюкерлар босим 30…50 м бўлганда, темир-бетон (олдиндан кучайтирилган темир-бетон) эса босим 100 м гача бўлганда қўлланилади. Пўлат дюкерларда босим чегараланмайди, лекин улар қиммат ва уларни қўлланилиши асосланган бўлиши керак.



1- расм. Дюкерларнинг асосий конструктив схемалари:

а-ёпиқ, қудуқли; b-ёпиқ, эгри чизиқли, d-очиқ, сой билан кесишган жойда ўрнатилган.
Дюкер қуйидаги асосий конструктив элементлардан ташкил топган: кириш каллаги; босимли -қувурлар; анкерлар ва оралиқ таянчлар; чиқиш каллаги; каналлар билан бирлаштирувчи участкалар. Дюкернинг қўшимча қисмларига кириш каллагидаги панжара, затворлар, хизмат кўприклари, дюкерларни сувдан бушатувчи задвижкали сув чиқариш қурилмаси киради (1- расм).



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling