Туман ахборот-ресурс маркази кутубхоначисининг лавозим инструкциялари умумий қоидалар


Download 29.44 Kb.
bet1/4
Sana15.01.2023
Hajmi29.44 Kb.
#1094021
TuriИнструкция
  1   2   3   4
Bog'liq
5.Kutubxonachi lavozim yo\'riqnomasi


ТУМАН АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ КУТУБХОНАЧИСИНИНГ ЛАВОЗИМ ИНСТРУКЦИЯЛАРИ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Уқувчи ёшларнинг, шунингдек, аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошираётган универсал ахборот-кутубхона муассасаси бўлмиш туман, шаҳар АРМи I тоифа кутубхоначисининг асосий функцияси фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни таъминлашдир.
Туман АРМ I тоифа кутубхоначиси ХТМФМТ ва ТЭ булими мудири томонидан ўрта махсус касбий маълумотга, мумкин педагогик маълумотга эга ва кутубхоначилик иш соҳаси мутахассислиги бўйича 1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади ва бўшатилади.
I тоифа кутубхоначи туман, шаҳар АРМининг янги ахборот технологияларини жорий этиш бўйича АРМ рахбарига ва ХТМФМТ ва ТЭ булими мудирининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича муовинига бўйсунади.
Туман АРМ I тоифа кутубхоначиси ўз фаолиятида Конституцияга, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, ХТМФМТ ва ТЭ булими бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳуқуқий далолатномаларига, ХТМФМТ ва ТЭ булими уставига, раҳбариятнинг буйруқлари ва фармойишларига, АРМ фаолияти тўғрисидаги Низомда кўрсатилган ички тартиб-қоидаларига амал қилади.
Туман АРМ I тоифа кутубхоначиси таътилда бўлган вақтда ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда унинг вазифалари туман АРМ ининг етакчи мутахассиси зиммасига юкланиши мумкин. Бундай ҳолатларда вазифаларни вақтинча ижро этиш ишлари ХТМФМТ ва ТЭ булими мудирининг меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этган ҳолда берган буйруғига биноан амалга оширилади.
Туман АРМ I тоифа кутубхоначиси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • кутубхоначилик иши соҳасида ўрта махсус касбий маълумотга ёки педагогик маълумотга эга бўлиши даркор;

  • АРМ фаолиятига оид қонун чиқарувчилик билимларига эга бўлиши зарур;

  • касбий фанлар (кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик) соҳасида билимли бўлиши лозим;

  • персонал компьютерлар, автоматлаштирилган кутубхоначилик тизими ва Интернет билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.




Download 29.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling