Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.58 Mb.
bet1/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ, ЗАМИН ВА ПОЙДЕВОРЛАР” КАФЕДРАСИ


“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлар бўйича
Проректор А.У.Мирисаев
____________________
«____»____________2019 й.

340000 – “Архитектура ва қурилиш”
5340700 «Гидротехника қурилиши» таълим йўналиши учун

ГИДРОТЕХНИКАГА КИРИШ ”


ФАНИДАН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

ТОШКЕНТ-2019
Ўқув-услубий мажмуа Тошкент архитектура қурилиш институти илмий-услубий кенгашининг 201__ йил «____»____________даги _____-сонли мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди.

Тузувчилар:


Доц. Низомов О.Х.
кат.ўқ. Байматов Ш.Х.
Ўқув-услубий мажмуа “Гидротехника иншоотлари, замин ва пойдеворлар” кафедраси йиғилишининг 2017 йил ____ ___-сонли мажлисида кўриб чиқилди ва маъқулланди.
“Гидротехника иншоотлари, замин ва
пойдеворлар” кафедраси мудири
А.У.Тошхўжаев

МУНДАРИЖА





БЎЛИМЛАР Бет


Ўқув материаллари 4


Мустақил таълим машғулотлари 90


Глоссари 91


Иловалар




Фан дастури 94




Ишчи фан дастури 107




Тарқатма материаллар 112




Тестлар 129

Бахолаш мезонлари 136

МАЪРУЗА МАТНИ
«Гидротехника қурилиши» бакалавриат таълим йуналишини тамомлаган бакалаврлар узининг фундаментал умумкасбий ва махсус тайёргарлигига мувофик куйидаги касбий фаолият билан шугулланадилар:
Ишлаб чикаришда: сугориш ва зах, кочириш тизимлари хамда улардаги гидротехник иншоотларни лойихалаш, куриш, эксплуатация килиш, таъмирлаш ва реконструкция килиш, хавза ва ирригация тизимлари бошкармаларида сувдан фойдаланишни назорат килиш, сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини кузатиш, ирригация ва мелиорация тизимларидан окилона фойдаланиш ва уларни такомиллаштириш, замонавий сугориш техникаларини яратиш;

  • Ишлаб чикариш бошкарувида: сув хужалиги ташкилотларида технологик жараёнларни бошкаришда ташкилотчи сифатида ишлаши;

  • Лойиxа - кидирувда: лойиха - кидирув ташкилотларида лойиха смета ишларини тузувчи ва кидирув ишлари комплексини бажарувчи;

  • Илмий фаолиятда: мелиорация ва сугорма дехкончилик ихтисослиги буйича илмий-тадкикот ишларини ташкил килиш, утказиш ва натижаларини тахлил килиш;

  • Таълим со^асида: олий ва урта махсус касб таълими муассаларида ташкилотларида ва ишлаб - чикаришда устоз ва педагог сифатида фаолият юритиш.

«Сув хужалиги ва мелиорация» бакалавриат таълим йуналиши талабалари учун касбий фаолият объектлари куйидагилар булиши мумкин:

  • Сув хужалиги мажмуасининг лойиха-кидирув, илмий- тадкикот институтларида, курилиш, ишлаб чикариш ва эксплуатация ташкилотларида фаолият юритади;

  • Фаолият объектлари булиб, сув ресурслари, сугориладиган ва мелиорация килинадиган ерлар, сугориш ва зах, кочириш тизимлари, улардаги иншоотлар, хужалик ва ичимлик сувлари таъминоти тизимлари, сувдан истеъмолчилар уюшмалари ва фермер хужаликлари хизмат килади.

«Сув хужалиги ва мелиорация» бакалавриат таълим йуналиши талабалари аввало табиий ресурслар булган ер ва сув билан боглик муаммоларни урганади ва уларнинг ечимини уз малакавий билимлари доирасида амалга оширади.
Маълумки, ер кишлок хужалигида озик - овкат махсулотларини, саноат учун усимлик ва хайвонат хом - ашёларни ишлаб чикаришда асосий восита хисобланади.
Ердан унумли фойдаланиш ва мул хосил олиш учун ижтимоий иктисодий шароитлардан ташкари усимлик учун тегишли яхши ташки (сув, минерал озиклик, иссиклик, хаво) булиши зарур. Баъзи районларда шу шароитлар кишлок хужалиги учун табиий кулай булсада бошка районларда эса нокулайдир. Шундай холларда инсон дехкончилик фаолияти билан уни узгартириш, усимлик учун яхши шароит яратиб бериши керак. Кишлок хужалиги ишларини кийинлаштирадиган табиий нокулай шароит турлича булиши мумкин Масалан: катта майдонлар боткокликка айланган булиши мумкин. Бу майдонлардаги тупрокларда намлик хаддан ташкари ортик. Узбекистоннинг купчилик майдонлари кургокчилик ерлар булиб, бу ерларда аввал тупрокларда намлик етарли эмас, ер усти сувлари билан таъминлаш имконияти хам оз. Шунинг натижасида сунъий сугоришдан фойдаланиш ва кушимча сув ресурсларни кидириш зарурати тугилади.
Тез-тез сув тошкинлари булиб турадиган майдонлар хам мавжуддир. Тог олди районлардаги катта майдонларда окар сувлар таъсирида тупрокнинг ювилиб кетиши ва парчалаб юбориш холлари (сув эрозияси), кургокчил районларда эса шамол таъсирида тупрокнинг емирилиб ва учиб кетиши (шамол эрозияси, чанг буронлар) холлари юз беради.
Минераллашган сизот сувларини юза жойлашганлиги ва тупрокнинг кайта шурланаверганлиги (шурхок ва шурхокли тупроклар) туфайли купгина районларда янги ерларни узлаштириши ва эскидан сугориб келинадиган ерлардан унумли фойдаланиш анча кийинлашиб колган.
Шунингдек, кенг худудни эгаллаб олган хамда физик хоссаси жуда ёмон булган шуртоб ва шуртобли тупрокларни узлаштиришда улардан фойдаланишда хам катта кийинчиликларга дуч келинади. Кучма кумлар, сел окими хамда кучли шамол ва гармселлар кишлок хужалигининг купгина ерларига катта зиён етказади. Кишлок хужалиги ишларини муваффакият билан олиб бориш учун санаб утилган барча тусикларни бартараф килиш керак.
Худуднинг нокулай табиий шароитини (иклим, тупрок, гидрология ва гидрогеология шароитини) тубдан яхшилашга каратилган кишлок хужалиги мелиорацияси (мелиорация-лотинча суз булиб, яхшилаш деган маънони англатади) фани айни шу масалаларни уз ичига олади. Мелиорация тупрокнинг сув, озик, суюк ва иссиклик режимларини узлаштириш ва ростлаш йули билан унинг физик-химиявий хоссалари, туз режимини, ер усти билан сизот сувлар режимини шунингдек иклим элементларини яхшилаш йули билан амалга оширилади. Мелиорациянинг максади ерни узлаштириш ва ундан фойдаланиш, тупрок унумдорлигини ошириб бориш кишлок хужалиги экинларидан ва дарахтлардан мул, баркарор хосил олиш. Кишлок хужалиги мелиорацияси характери ва кулами билан худуднинг табиий хамда хужалик шароитлари билан чамбарчас богликдир.
Мелиорациянинг асосий вазифаларидан бири-тупрокнинг сув режимини ростлаш. Шу жихатдан мелиорация иккига булинади:
а) сугориш мелиорацияси (сугориш ва сувсиз ерларга сув чикариш).
б) зах кочириш мелиорацияси.
Урта Осиё ва жанубий Козогистонда мелиорациянинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: а) сугоришни ривожлантириш, арик ва канал сувларини окимини ростлаш хамда кушимча манбаларни (чорвачилик яйловлари учун) кидириш;
б) сугориладиган ерларда шурланиш ва боткокланишни олдини олиш;
в) шурланган,шурланмаган, чучук сизот сувлар билан боткокланаётган сугориладиган ерларни тубдан яхшилаш;
г)фойдаланилмайдиган партов, буз ва курик ерларни узлаштириш;
д) махаллий жойларнинг иклимий шароитини яхшилаш, шамол ва гармсел, тупрок эрозияси ва сел окими (сув тошкини, кумларнинг кучиши ва бошкалар)га карши курашиш. Шундан куриниб турибди- ки, район иклими, унинг тупроги, сув манбалари, сизот сувлари ме­лиорация объекти булар экан. Иклим мелиорацияси унинг нокулай хусусиятларини (юкори харорати, хаво намлиги пастлиги, шамол ва гармселларнинг эсиш тезлиги ва х.к.лар) кучсизлантириш ёки барта- раф этишдан иборатдир.
Тупрок мелиорацияси унинг сув хаво ва биологик режимининг, физик ва химиявий хоссасини (тупрок шурини кетказиш усимлика зарарли тузларни тупрокдан чикариб ташлаш) тубдан яхшилашдан иборат.
Сув манбаи мелиорацияси (гидрология шароити) сув манбаларининг сугориш кобилиятини ошириш тошкиннинг ёмон таъсирини бартараф килиш учун ер усти сувлари окимини кучайтириш ва ростлашдан иборат.
Сизот сувлар режими мелиорацияси (гидрогеология шароити) сизот сувларини чучуклаштириш ва уларнинг юзасини энг макбул чукурликкача пасайтириш, дала экинлари ва дарахтларини сугоришда улардан фойдаланишни кучайтиришдан иборат.
Ерга ишлов бериш усули буйича кишлок хужалик мелиорациясини куйидаги турларга ажратиш мумкин:
а) сув - хужалик мелиорацияси. Бунда сувдан рационал фойдаланиш ва сугориш тизимларини тугри эксплуатация килиш, сувдан самарали фойдаланиш сизот сувлар юзасини кутаришга сабаб булувчи сув исрофгарчилигига бархам бериш ва бошка тадбирларни амалга ошириш хисобига тупрок мелиорация шароити яхшиланади;
б) агротехника мелиорацияси, бунда инженерлик-мелиорация тадбирларидан фойдаланиш натижасида, нокулай табиий шароит яхшиланади. Бундай тадбирларга сугориш ва сув чикариш система- лари куриш, сизот сувларини чикариб ташлаш учун коллектор дре- нажга иншоотлари куриш, тог олдида селга карши иншоотлар куриш каби тадбирлар киради;
в) химиявий мелиорацияси, бунда маълум химиявий бирикмалар кушиш йули билан нокулай тупрок хоссаси яхшиланади. Бундай ме- лиорацияга ачима тупрокни охаклаш, шуртобли тупрокларни гипслаш ва бошка шу каби тадбирлар киради;
г) механик мелиорация, бунда тупрокни тошлардан тозалаш, кунда- ларни купариб ташлаш, дарахтзорлар барпо килиш ва кучма кум- ларни махкамлаш учун механик ихоталар урнатиш каби тадбирлар курилади.
Мелиорация тадбирларини амалга оширишда сув-хужалик, агромелиоратив, гидротехник ва бошка тадбирларни бир бирига уйгунлаштириш мухим иш хисобланади. Шундай килинганда ком­плекс тадбирларнинг умумий мелиоратив ва иктисодий самараси юкори булади. Х,ар бир район, хужалик ва участка учун бу тадбир- ларнинг конкрет таркиби мелиорация килинадиган худуднинг таби­ий хужалик шароитларига, мелиорация максади ва муддатига мос булиши керак.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling