Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


йилдан кейинги даврларда Узбекистонда ирригация ва мелиорациянинг холати


Download 1.58 Mb.
bet5/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

1917 йилдан кейинги даврларда Узбекистонда ирригация ва мелиорациянинг холати
1917 йил декабрь ойида Туркистон улкасида ерни сотиш, сотиб олиш битимлари маън килинади. Катта ер мулклари, боглар нацио- нализациялаштирилди. Н К.Романовларнинг ер мулклари ака - ука Ивановлар - «Капланбек», «Кенсай», саноат-савдо, «Владимир Алек­сеев», ширкат боги, «Эски Тошкент» ва бошкалар давлат хисобига утказилди. Туркистон Совнаркомининг карорига мувофик 13-март 1918-йилдан бошлаб хамма бош каналлар ва уларнинг иншоотлари Дехкончилик халк Комиссариятиги утади. Шу вактдаги сугориш тар- моклари махаллий типда булиб, сепоя-тош - шох - шаббадан ку­рилган иншоотлар билан жихозланган эски курилмаларда иборат булган. Факат катта сугориш тармоги, инженер типда эди. Шимолий Мирзачул бош канали, ундан ташкари инженер типда курилган Чирчик даресида Искандарарик, бир канча насос ёрдамида Сирда- рёдан сув олувчи каналлар Фаргона водийсида бир канча иншоот­лар, Зарафшон дарёсида, Сурхондарёдан сув олувчи каналлар му- хандислик иншоотлари билан жихозланган эди. Гражданлар уруши ва босмачилар боскинчилик килган даврларда республикада тинчлик бузилиб халк хужалиги утириб колди, сугориладиган май­донлар анча камайди. Сугориш тармоклари тозаланмай ва тузатил- май ташланиб куйилди. Сугориш тармокларини тузатиш учун Туркводхоз (1918-1917 йил) ташкил килинди. Бу ишларни муваф- факиятли утказиш учун Совет хукумати томонидан Туркистонда ир­ригация ишларига ва шу ишларни ташкил килиш учун 50 миллион рубл ажратилди. Декретга мувофик Мирзачулда 500 минг десятина (1дес.-1,09 га) Далварзин чулида - 40000 десятина (44 минг га) ерлар Сирдарёдан сугорилиши режалаштирилган. Учкургон чулида Фаргона водийсидаги - 10 минг дес.(11 минг га) ва 20000 десятина майдонда сувдан фойдаланишни тартибга тушириш, Зарафшон да- рёсида сув омбори куриб 100000 десятина майдонни сугориш ва Чу дарёсининг водийсида 94 минг десятина майдонни сугориш ишла­рини утказиш кузда тутилган эди.
Шу йиллари Туркистонда ирригацион ишларини бошкариш бошкармаси - ИРТУР ташкил килинади. Бу бошкармага олдинги йил­лари утказилган кидирув ишлари хужжатлари топширилади ва Мир- зачул, Зарафшон водийларини сугориш лойихалари, Сирдарёнинг юкори кисмида сув омбори куриш, Фаргона ва Чу дарёсининг во- дийларида сугориш ва шу районларда тупрок кидирув ишлари таш­кил килинади. ИРТУР нинг бошлиги килиб Г.К.Ризенкампф тайинла- нади.
Россиядаги гражданлар уруши ва Туркистонда босмачилар хара- кати ирригация иншоотларни издан чикарди. 1920 йил 2 ноябрдаги декретга кура, Туркистонда ва Озарбайжон ССР да пахтачиликни тиклаш буйича алмашлаб экишни жорий килиш, селекция станция- ларини, янги тажриба далаларини ташкил этиш, уруг билан таъмин- лаш, ирригация иншоотларини 1921 йил бахоригача тартибга келти- риш ишлаб чикилди. Чунки мавжуд ирригацион тизимлар издан чикиб кетган эди, сув олиш иншоотлари бузилган, сугориш тар- моклари лойкага тулиб колган эди. 1920 йилда экилган майдон 1915 йилга нисбатан 1 млн. десятинага камайган эди. Туркистон сув хужа­лиги органлари етарли инженерларга, техникларга ва пул маблагла- рига эга эмас эди. 1921 йил сув тошкини айникса сув хужалигига кат­та зиён етказди. Кампирравот сув булгичида (Корадарё) энг катта авария булди, Андижонсой ва Шахрихонсойга сув туширишни бошкариш издан чикди. Исфайрамсойда Вуадал сув булгичи, Шохи- мардонсойда бошка сув булгичлар, Чирчик дарёсидаги Бузсув, Зах„ Хоним, Шох, Тал, Бектемир каби йирик каналларнинг бош участка- лари, сув булгичи, Даргом Янгикозган, Окарик, Туятартар каналлари бош кисми, Амударёнинг куйи кисмидаги ирригацион тизимлар та- лофатга учради. 1921 бахорида Туркистон ХКК (халк комиссияси кен- гаши) тошкин окибатларини тугатишда ахолининг мажбурий ишти- рок этиши тугрисида карор кабул килди. Сугориш тизимларини шо- шилинч таъмирлаш, ремонт килиш Туркистонда асосий заруриятга айланди, тезда электрлаштириш ва сугориш ишларини кенг куламда олиб бориш лозимлигини курсатди. Унда ирригацион тизимларни кайта тиклаш, янги ерлар учун сугориш тармокларини куриш, республика сув ресурсларини урганиб чикиш, сугориш ишларини (кидирув, лойихалаш, куриш ва эксплуатация) ни бирлаштириш, махаллий ахолидан ирригация буйича мутахассислар тайёрлаш тугрисида карор кабул килинди. 1920 йилнинг охирида ИРТУР Бошкармаси Туркводхоз номидан 1 навбатдаги ирригация тармоклари тузатиш ва ташкил килиш ва келажакда ривожлантириш ишларини бошлади. Бу ишларни бажариш учун Туркистон республикасига жуда куп хар хил даражали мутахассис айникса, махаллий кадрлар керак булиб колди. Туркистон давлатининг талабига мувофик 1918 йил ёзида РСФСР Совнаркоми Туркистон давлат университетини ташкил килиш учун махсус комиссия ташкил килди. Университет таркибида техникавий факультет хам булиб, унинг таркибида гидротехник булими ташкил булади. 1920 йил Туркистон университети Тошкентга кучади.
1920 йил РСФСРнинг Халк Комиссарияти кенгаши карорига муво­фик Халк хужалиги Бутуниттифок кенгаши карамогида Сув хужалиги ва ирригациясининг Бош комитети ташкил топади. Унинг вазифасига Туркистонда сугориш ишларига рахбарлик килиш киради. 1920 йил Россияни электрификациялаш махсус Давлат комиссияси ташкил килади (ГОЭЛРО).
Туркистонни электрлаш ва сугориш плани ГОЭЛРО нинг бир кисми булиб кабул килинади ва уни тузишда Урта Осиёни яхши би- ладиган атокли мухандислар ва олимлар катнашади. Планда келгуси 10 йилда Туркистоннинг 4 та асосий районларини электрлаш ва сугориш режаси кузда тутилади. Фаргона, Чирчик, Мирзачул, За­рафшон ва Еттисув районлари. Бу ишларнинг рахбарлари Фаргона райони буйича - В.Д.Журин, консультант Александров, Чирчик, Мир- зачул райони буйича - В.М.Бузунов, И.Т.Александров, Г.К.Ризенкампфлар катнашувида, Зарафшон райони буйича- Естигнеев, консультант Чаплыгин, Еттисув райони буйича - Е.Е.Скорняков ва В.А.Васильев катнашади.

  1. йили Хива хонлиги Хоразм Халк Совет республикасига узгар- тирилади. Шу йилда Бухоро Халк Совет республикаси эълон кили­нади. Бу республикаларнинг асосий иктисодий масалаларидан бири булиб, сугориш тармокларини тиклаб сугориладиган ер майдонини урушдан олдинги ракамларга етказишга карор килинди.

Туркистон республикасида 1920-1923 йилларда давлат томонидан бир канча карорлар кабул килиниб улар кишлок хужалик ва сув хужаликларини янгидан тиклаб ва ривожланишга каратилган булса хам, лекин улар факат катта муаммоларнинг бир кисмини ечди. Куп жойларда сув тошкинлари сув ва кишлок хужалигига катта зарар етказди. Куп гидротехник иншоотлар бош каналлар ишга яроксиз булиб колди сугориладиган куп майдонлар шурланиб хосилдан чикиб кетди. Натижада 1922 йилга келиб сугориладиган ерлар 1913 йилга нисбатан экиладиган ерларнинг факат 49 фоизини ташкил килди. 1922- 1926 йилларга мулжалланган I беш йиллик план ишлаб чикилди. Унга кура сугориладиган ерларни 855,6 минг гектарга етка- зиш, 2283 минг гектар ерда тармокларни кайта куриш ва сувдан фойдаланишни яхшилаш, 253,3 минг га янги ерларни сугориш режа- лаштирилди. Гидротехник иншоотларни эскилари урнига инженер­лик типидаги янгиларини куриш, сугоришни тиклаш ва яхшилаш учун давлат маблаглари ва махаллий маблаг ва кучлар жалб килин- ганди. 1922 йили сув хужалиги учун кескин узгариш йили деб хисоблан- ди. 1923 йили 6 мартда Тошкентда Туркистон иктисод кенгаши кара- могида Ирригацион кенгаш утказилди. Бу кенгашда Москвадан Тур- кистонга келган сув хужалигининг машхур олимлари ва мутаха- сислари катнашади. (Ризенкампф, Моргуненков, Булаевский, Тром- бочев, Хрусталев, Журин, Зубрик, Курбатов, Райх, Лодигин ва бошка- лар). Кенгашда халк хужалигига мухим булган актуал масалалар курилди. Унда:

  • Туркистоннинг сув хужалигини бошкариш коидалари кабул килинди;

  • ирригацион ишларининг режалари;

  • иш кучини ташкил килиш;

  • сув тошкини ва ювиб кетишга карши кураш;

  • илмий текшириш, тажриба хисоб-иктисод ишларини ташкил килиш;

  • олдинги маълумотлардан фойдаланиш;

  • профессионал илм ва хоказо масалалар курилади.

Шу йили ойлик илмий - техник «Вестник ирригации» журнали Туркистон республикасининг Сув хужалиги бошкармаси томонидан чоп этила бошлади.
Биринчи маъсул мухаррир килиб Тромбачёв тайинланди. Ирри­гация, мелиорация, гидротехника, гидрометрия ва бошка фан ва техника сохаларини ривожлантиришда журнал катта рол уйнади.
1937 йил журнал уз фаолиятини тухтатди. 1923 йил давлат томони­дан ва махаллий манбалар хисобидан ирригация ишларига 13,9 миллион сум ажратилди, сугориш тармокларини тиклаш ва янгилаш, курилиш 5 йиллик (1922-1926 йил) планига мувофик 783 минг деся­тина эски экиладиган ерларни ишлатиш кузда тутилди. 2090 минг де­сятина майдонда тармокларни янгидан тузатиш ва сувдан фойдала­ниш ишларини яхшилаш ва 23000 десятина ерни узлаштириш ишла­рини планлаштирилди. Давлат томонидан кабул килинган карорда бир банди эътиборни жалб киладики, у хам булса шу курсатилган ирригацион ишларини бажаришда, хеч кандай идора ГПУ (давлат сиёсий бошкармаси) томонидан тускинлик курсатилмаслик шарт эди.
Ирригацияни тиклашда мелиоратив ширкатлик уюшмалари катта иш курсатди. 1923 йил Туркистон районида 29 та мелиоратив шир- кат тузилди ва уз ичига 50 минг та сувдан фойдаланувчиларни уюштирди. Натижада курилган чоралар натижасида. 1923-1924 йил- ларда купдан куп ирригацион ишлар бажарилган. Туркистонда 1922 йилга нисбатан 1923 йил сугориладиган ер майдони 471 минг деся­тинага ошиб 1650 минг десятина (1800 минг)га етди.
1923-1924 йилларда Туркистонда Караспак барражи тикланди, Зарафшонда Оккорадарё сув булгичи курилди, Фаргонада Розенбах каналида темир бетон сифони, Иржар сув таксимлагичи курилди. Даргом ирригацион сув боглами кайта курилди. Мургобда Хиндукуш тугони таъмирланди, бир катор сугориш таксимлагичлар, тусгичлар курилди.
Шахрихонсойда киргокларни мустахкамлаш ишлари, Савайарик тикланиши, Мирзачулда Сардоба сув ташлагичини чукурлаштириш, Чимбой округида ерларни сув босишидан химоя килиш ишлари, Байрамали сугориш системасида Каушбанд, Эгригузорбанд, Султо- нобод ва Султоняб тугонларини ремонт килиш, Талас дарёсида химоялаш ишлари, Арис барражини реконструкция килиш ишлари бошланади. 1924 йилда Бухоро халк Республикасида 100 минг деся­тина ерларни узлаштириш учун кидирув - лойиха ишлари бажарил- ди. Бухоро ХР ва Туркистон АССР уртасида Зарафшон сувини булишда катта бахслар юзага келди ва доимий паритет комиссия ту- зилди.
1920-1924 йилларда Хоразм ХР 146 каналдан сув олган, купинча чигирли сугориш кулланган, 60 минг чигир ишлаб турган. Хар бир чигир 8-10 таноб ерни (2-25 га) ерни сугорган ва катта иш кучини талаб этган. Амударё тошкини, жуда катта зарар келтирган.
1924 йилга келиб сугориш майдонларининг куп кисми кайта тикланди ва урушдан олдингига нисбатан 83% етказилди.
1924 йилдан бошлаб Туркистон ирригациясида усиш бошланди. 1924 йил январида Туркистон республика сув хужалиги ходимларининг съезди ирригациянинг актуал масалаларини куриб чикди ва сув налоги, ирригацион тизимларнинг узини оклаш, мелиоратив ва сув жамиятлари, ирригацион фондлар, сув конунчилиги, сув манбаларида ва ирригацион тизимларда сувни улчаш ва бошка масалалар буйича карорлар кабул килинди. Бунда сув хужалиги учун мухим булган куп масаллалар курилиб тегишли карорлар кабул килинди:

  • ирригация пул фонди;

  • сув солиги;

  • ва мелиоратив ширкатлари ва артеллари;

  • сугориш тармокларининг харажатларини узи коплаш;

  • сув конунларини тузиш;

  • Ирригацион - мелиоратив курилишишларини бажаришда техникавий шартлари;

  • дарё ва бошка сув манбаларида, сугориш каналларида сувни хисоб - китоб килиш.

«Узбекистон республикасининг ташкил булишининг декларация- си» ва экин, майдонларини ва кишлок хужалиги экинларининг хосилдорлигини ошириш курсатмалари кабул килинди.
Йулдош Охунбобоев УзССР Кенгашининг Марказий ижроя коми- тетининг биринчи раиси, Файзулла Хужаев УзССР халк комиссарлар кенгашининг раиси килиб сайланди. УзССРнинг пойтахти Самарканд булди. УзССРнинг таркибига 8 та область кирди: Тошкент Фаргона, Самарканд, Зарафшон, Кашкадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тожики- стон АССР. Хамма областларда биринчи навбатда ер ва сув масала- ларни ечиш керак эди. 1925 йилгача Узбекистонда сугориладиган ерларнинг 1/3 кисми шахар ва кишлоклардаги бойларга тегишли эди. Улар уз ерларини камбагал чорикорларга топширар эдилар ёки мардикорларга, ери йук ёки ери кам булган дехконларга ерларини ишлашга вактинча бериб турганлар.
1924 йил 2 ноябрда иккита мухим декрет кабул килинади: «Ер ва сувларни миллийлаштириш» ва «Сув, ер ислохоти хакида». Натижада бойлардан нормадан ортик булган ер, давлат ер фонди хисобига 186,4 минг десятина 50803 та камбагал - якка хужаликларга, 364 та жамоа хужаликларига, 14 та идора корхоналарига, болалар богча- ларига таксим килиб таркатилади.
Республика сув хужалиги бошкармаси янги ерларини узлаштириш ва сугоришни тиклаш ишларини кенг даражада 1925-1927 йилларда ривожлантириб юборди. Энг катта ишлар Тошкент, Зарафшон, Фаргона, Самарканд, областларида утказилди, кейинги йиллари Кашкадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Коракалпогистонда хам анча ир- ригацион ва ер сув ислохот ишлари утказилди. Шу даврларда хужа- лик ва хужаликаро каналлар Урта Осиё сув хужалиги бошкармаси ташаббусига мувофик мелиоратив ширкатларга берилди.
Ширкатларнинг вазифасига куйидагилар топширилган эди:

  • Сугориш тармокларини техник жихатидан яхшилаш, риво- жлантириш;

  • Кичик иншоотларни куриш ва тузатиш;

  • Сув тежаш хисобига ишлаб турган сув тармокларининг атро- фида булган партов, буз ерларни кишлок хужалигида ишлатиш;

  • Чегаралар уртасида сувни тугри таксимлаш;

  • Сугориш тармокларини ва иншоотларини рационал ишлатиш.

Мелиоратив ширкатлар шу йиллари сув хужалиги органлари
рахбарлигида 40 минг гектарга якин майдонда ирригацион - мелио­ратив тармокларини янгидан курдилар ва 30,4 минг гектарга якин янги ерларни узлаштирдилар.
Утказилган ишларнинг натижасида Туркистон республикасида 1924 йил охирида сугориладиган ерларнинг майдони 1860 минг га га етди ёки урушдан олдинги майдоннинг 71 фоизни ташкил этди.

  1. йил 27 октябрда янги Урта Осиё социалистик республикала- ри ташкил топди: Узбекистон ва Туркманистон совет социалистик республикаси, Узбекистон ССР таркибида Тожикистон автоном рес- публикаси, РСФСР таркибида Коракалпогистон автоном области, Козогистон ССР таркибида Киргизистон автоном республикаси. 1924 йилда Киргизистон автоном области кайтадан автоном республика- сига узгартирилди, 1936 йил - совет социалистик республикаси бул- ди. 1929 йил Тожикистон АССР - Тожикистон ССРга узгаради. Кора­калпогистон автоном области 1932 йил автоном ССР, 1936 йил Узбе­кистон ССРнинг таркибига утади. Шу сабабли Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларининг сув хужаликларининг ташкилотлари хам узгаради. Туркистон республикасининг сув хужалиги бошкарма- си тугатилади. 12 ноябрда Урта Осиё сув хужалиги бошкармаси таш­кил булади. (Средазводхоз М.В. Рыкунков бошчилигида). Бу идора Урта Осиё худудида ишлаб турган хамма кидирув партиялари ва сув хужаликлари кидирув ташкилотларини бирлаштиради. Унга куйидаги масалалар юкланади:

  • Иттифок бюджети ва ирригацион фонд хисобидан бажарила- диган хамма тадбирларни бажариш;

  • Урта Осиё республикалари автоном областлари, ирригацион фонд хисобидан олиб бораётган ишларни бажарилишини текшириш ва кузатиб бориш;

  • Урта Осиёдаги сув тармокларини эксплутациясини назорат килиш;

  • Катта кидирув партиялар (экспедициялар)га (Чирчик - Ангрен, Далварзин, Юкори Сирдарё, Шарк - Бухоро, Зарафшон, Хоразм) рахбарлик килиш;

  • Шу каторда Урта Осиё республикаларида Наркомзем кара- могида сув хужалиги бошкармалари ташкил булиб, улар сугориш тармокларини лойихалаш ва куриш, тузатиш ишлари билан шугулла- нар эдилар.

1923 йил (2 декабр) «Ер ва сувни ислох килиш тугрисида» ва «Ер- сув реформаси тугрисида» декрет кабул килинди (УзССР ЦИК сесси- ясида).
1926-1927 йилларда ирригацияда планли сувдан фойдаланиш жорий этилди. (Яковлевский Н.А. бошчилигида асосланди).
1926-1929 йилларда Зарафшон дарёсида Равотхужа 1-май номли 1350 м3/с сув сарфига мулжаланган тугон курилади. Бу тугон Са­марканд областида булиб утказиладиган сув хажмини тугри таксим- лаш имкониятини беради.
1927 йил 40 минг десятина ерни сугоришга мулжаланган Далвар- зин сугориш тизими курила бошланади (лойихачи биринчи аёл му- хандис гидротехник Т.А.Колпакова).
Амударё этакларида (Хоразм, Коракалпогистон) чигирлар трак- торларга урнатилган насосларга алмаштирила бошланди. Узбеки- стондаги хамма дарёлар хавзаларида лойиха - кидирув ишлари кенг утказила бошланди: Сурхондарё, Кашкадарё, Зарафшон, Фаргона во­дийсида, Амударё этакларида.
Бу лойихаларда асосан, куйидаги масалалар ёритилади:

  • Хавзаларнинг сув ресурслари, уларнинг режими ва окавалар- ни ростлаш имконияти;

  • Майдоннинг иклим, тупрок, гидрогеологик, мухандис - геоло­гик шаротларини ёритиш;

  • Экинларнинг сувга булган талабларини аниклаш;

  • Хавза сув манбаларининг сув бериш кобилятини аниклаш ва сугориладиган ерларни жойлаштириш;

  • Дарёлардан сув оладиган йириклашган иншоотларини белги- лаш ва лойихалаш;

  • Мавжуд булган сугориш тизимларини кайтадан куриш ишла­рини ва янги ерларни узлаштириш учун керак булган иш хажмини аниклаш.

Тикланиш даврида ирригациянинг тарихида йирик вокеаларидан бири, бу хам булса Гидротехника институтининг ташкил булишидир.
1920 йилда ташкил этилган Сув хужалиги тадкикот институти (СХТТИ ёки ОИИВХ) нинг вазифаси куйидаги масалаларни ечиш эди:

  • Гидравлика, гидротехника, гидрология, сув хужалиги курили­ши, сугориш ишларидан фойдаланиш ва сув хужалиги иктисодига боглик булган амалий масалаларни ечиш;

  • Урта Осиёда ирригацион курилишни окилона ташкил килиш ва арзонлаштириш.

ОИИВХнинг биринчи биноси ва лабораторияси лойихасининг ав- тори ва директори мухандис В.Д.Журин булган.
Институт шу йиллари анча илмий - тадкикот ишларини бажарган ва шу замоннинг ирригация талабларини каноатлантирарли натижа- ларга эга булган. Тикланиш даврида (1927-1928 йил) Узбекистонда 510 колхоз, 137 совхозлар ташкил топди, сув хужалиги органларида хам анча узгаришлар руй берди. Узводхоз кошида:

  1. «Узирстрой» трести.

  2. Чирчик дарёсининг унг ва чап киргокларидаги жойлашган сугориш тизимларини ишлатиш учун «Чирправсис», «Чирлевсис».

  3. Мирзачулда «Упрачал».

  4. Фаргона водийсида - «Ферупр».

  5. Зарафшон водийсида - «Упразер» ва бошкалар ташкил топди.

Айтиб утилган ишларни бажариш натижасида анча ютукларга эга булинди, экиладиган сугориладиган майдон 1914 йил - 1817,5 минг га, 1924 йил- 1103,2 минг га, 1928 йил - 1500,2 минг га етди. 1928 йилга келиб асосан ирригацияда тикланиш даври тугалланди. 1929-1932 йилларда Узбекистонда янги ирригацион тизимлар пайдо булди. Фаргона водийсида Учкургон, Савай чулларида, Сир- дарё хавзасида Далверзин ва Мирзачул, Зарафшон водийсида, Бу- лунгур ва Жилва, Сурхондарёда Кумкургон сугориш системалари ку­рилди. Янги ерлар узлаштирилиб сугорилди. Эски тизимлар техник реконструкция килинди, шлюзлар, иншоотлар билан таъминланди. Сув олиш жойлари сони кискартирилиб, янги узеллар курилди. Хо­размда 20 минг га ер чигирли сугоришдан машинали ва уз окими билан сугоришга утказилди. Шурланган ерларнинг мелиоратив хола- ти яхшиланди. Бунда агроном - мелиораторлар Макридин Н.В., Ма- лигин В.С, Розов Л.П. фаол иштирок этди. 1929-1932 йилларда Узбекистон ирригациясига 234 млн.сум юбо- рилди, сугориладиган майдон 1180 га дан 1516 минг га етказилди.
Пахта экиладиган ер 1913 йилга нисбатан 2,3 марта, 1928 йилга нисбатан, 1,7 марта оширилди. Кишлок хужалигида индустриализация ва коллективизация утка- зила бошлади. Далалар кенгайтирилиб сугориш тармоклари инже­нерлик тузилмаларига айлантирила бошланди. Барча сугориш си- стемаларида планли сувдан фойдаланиш кулланила бошланди. Би­ринчи беш йиллик 4 йилда бажарилди (1929-1932й). Бу даврда Узбе­кистон ирригациясига биринчи беш йиллигига нисбатан 2 марта куп 444,1 млн. сум сарфланди.
Янги буз ерлар узлаштирилиб, йирик механизациялашган хужа- ликлар, совхозлар тузилди. Корадарёда Кампирравот тугони курилиши тугалланди, у 250 минг га ерни сугоришга имкон берди. Магистрал каналлар бошида сув олувчи иншоотлар курилиб, сув булиш осонлаштирилди. Хавзалар- нинг сув билан таъминланишини яхшилаш учун сув ташлаш канал­лари курилди. (Кува канали).
Коллектор-зовур тармоклари курилиши жадаллашди. Фаргонада Сарисуй КЗ тизими, Асака КЗТ. Иккинчи беш йилликда жами 204 ир­ригацион мелиоратив объект буйича ишлар бажарилди.
Сувни оператив улчаш учун минглаб ГМ постлар урнатилши бошланди, каналларни тозалаш механизациялашган усулда бажа- рилди.
Катта кидирув ишлари олиб борилди. Фаргона водийсида, Сирда­рё унг киргогида сугоришни ривожлантириш схемаси ишлаб чикил- ди. Схема буйича, катта Фаргона канали (270 км), Шимолий Фаргона канали (160 км), Жанубий Фаргона канали (120 км), сув ташловчи йирик Асака, Сарижуга, Язёвон, Файзобод, Богдод ва Сух-Исфара коллекторлари тизим куриш кузда тутилди. Яна йирик сув омборла- ри куриш Уртатукай (Косонсой дарёсида), Корадарёда Кампирравот, Андижон сув омборлари лойихаланди.
Ирригацияни тиклаш ишлари утказилгандан кейин ва пахтачи- ликда уруш олди курсаткичларга етиб олингандан кейин сув хужали- гида пахтачиликни ривожлантириш учун курилиш ишлари бошлан- ди.Шу биринчи беш йилликда (1929-1933 йил) халк хужалигини чет мамлакатлардан олиб келинадиган пахтадан озод килиш керак эди. Шунинг учун:
а) сув хужалигининг тузилган режалари янгидан куриб чикилди, энг самарали ва куп хосил олиш мумкин булган ерларда курили- шларга эътибор берилди, доимо тез муддат ичида кенгайтириш ва уз вактида битказишни назорат килинди;
б) куп маблаг талаб килмайдиган емирилган махаллий сув утказ- гич тармокларини киска вакт ичида таъмирлаш ва тиклаш, шунинг билан бирга буш ётган ерларни ишга солиш;
в) сувдан фойдаланишни, ишлаб турган сув тармокларининг ФИК- ни рационал усуллар билан кутариш;
г) машина ёрдамида сугориш майдонларини кенгайтириш ва зу- длик билан электр машинаси ёрдамида сугоришнинг маъкуллиги масаласини ечиш.
Ундан ташкари, киска вакт ичида Вахш, Чирчик, Ангрен ва Мир- зачулда янги сугориш тармокларини куриш ва Хоразм, Кашкадарёда эски сув тармокларини янгидан куриш масалалари курилди. Узбеки- стонда биринчи беш йиллик режаларида сув хужалигининг масала­лари аълохида кузда тутилди. Унда янги ерларни узлаштириш ва сугориш масалалари кузда тутилди, буз ерларда ва хамма пахта эки- ладиган жойларда (Тошкент, Самарканд, Фаргона ва Бухорода) катта ирригацион курилишлар курсатилган.
Бу режалаштирилган ишларини бажариш учун Средазводхоз карамогида 1929 йил иккита трест ташкил топди: «Средазводпроиз» ва «Средазводстрой». 1932 йил Средазводстрой: «Узводстрой» трестига айланди биринчи беш йилликда куйидаги катта курилишлар бажарилди:
Тошкент областида:

  1. Мирзачулда сугориш ривожланди: куп жойларда сугориш тармоклари янгидан курилди. «Боёвут» совхозида насос станцияси курилди, 8800 га якин ерларни узлаштириш имкониятларига эга булинди. Шимолий Мирзачул каналига тегишли майда каналлар ян­гидан курилиб, натижада 3,3 минг га ерларни сугориш яхшиланди.

  2. Далварзин чулида янги ерлар узлаштирилди (40 минг га) 27 минг га ер сугоришга тайёрланди.

  3. Корасувнинг чап киргогида коллектор курилди. Утказилган ишлар натижасида янги узлаштирилган ер майдони 13,3 минг га ет- ди.

  4. Сугориш тизимлари курилди ва сугориладиган ер майдони 23 минг га етди ва 12,7 минг га майдон янгидан узлаштирилди.

  5. Эски Жун канали кайта курилиб, янги Жун канали курилди. Ишлар 25 минг га майдонда утказиш натижасида сугориладиган ер­лар майдони 7,2 минг га ошди.

Фаргона областида:

  1. Учкургон чулида сугориш ишлари олиб борилди (1930-1933 йил) «Учкургон» ва «Норин» совхозлари ташкил топди.

  2. Савай чулида Корадарё дарёсидан сугориш ишлари олиб бо­рилди, «Савай» совхози ташкил топди.

  3. Янгиарик канали янгидан курилиб 3 минг га янги ерлар узлаштирилди.

  4. Улугнор канали кайтадан курилиб, 5,4 минг га майдон узлашти- рилди.

Самарканд областида:

  1. Пойарик сугориш системасида ишлар олиб борилиб 1,7 минг га янги ерлар узлаштирилди.

  2. Янги каналида янгидан курилиш ишлари олиб борилиб бог - узумчилик совхозлари тузилди.

  3. Даргом сугориш тармокларининг куйи кисмида Ангор канали янгидан курилиб 3,1 минг га янги ерлар узлаштирилди 1,0 минг га буз ерлар узлаштирилди 14,4 минг га ерларда сувдан фойдаланиш яхшиланди.

  4. Норпай сугориш тармоклари янгидан курилиб сув утказиш кобилияти 29 м3/с дан 46,5 м3/с га етказилди, 370 сув олиш нуктала- ри сони 41 тага камайтирилди. Натижада 5,3 минг га янги ерлар узлаштирилиб, «Нарпай» совхози ташкил топди. Ундан ташкари 36 минг га майдонда сугориш ишлари яхшиланди. Хужаликлар ичидаги 5,6 минг га буз ерлар узлаштирилди ва 2 минг га янги ерлар узлаштирилди.

Бухоро областида:
Кумкургон канали курилиб (32 м3/с сув сарфи, узунлиги 76 км) Кумкургон чули сугорила бошланди.
Сугориш ишларини муваффакиятли утказиш учун 900 та хар хил гидротехник иншоотлари, 15 темир йул ва 23 та куприклар курилади. 1300 км хар хил каналлар ва 5000 км майда сув тармоклари курила­ди. Хаммаси булиб 115 минг га янги ерлар узлаштирилади. Пахтачи- ликни ривожлантиришда сувдан планли фойдаланиш Узбекистон- нинг хамма сугориш системасида катта ахамиятга эга булди.
Бу районлараро ва сувдан фойдаланувчилар орасида сувни тугри таксимлаш ишлари яхшиланди, эски сугориш тармоклари янгидан тузилиб, улар гидротехник иншоотлари билан жихозланди, майда сугориш участкалари ва далалари узаро бирлаштирилиб, катта йи­рик далалар ташкил килинади.
Биринчи беш йилликда ирригацион - мелиоратив курилишларини утказиш учун кенг даражада лойиха ишлари ривож топди. Янги сув тармокларини куриш ва уларни ишлатиш учун куп микдорда янги юкори малакали мутахасислар керак буларди. Шу талабларни кано- атлантириш учун сугориш тармоклари бошкармалари кошида гидро­техник, гидрометрик, сув назоратчилари, сув коровуллари ва ин- шоотларни ростловчилар тайёрлайдиган курслар ташкил этилди.
Утказилган тадбирлар натижасида 1 - беш йилликнинг охирида 1932 йилда сугориладиган пахта майдони 1027 минг га га етди ёки 1927 йилга нисбатан 1,7 марта ошди. Пахтадан 1932 йилда 804 минг тонна хосил олинди ёки 1928 йилга нисбатан 1,5 марта ошди. Мамлакатнинг четдан келадиган пахта кисми 1932 йил факат 5,2 % ни ташкил килди. 1932-1937 йилларда Гидропроект Урта Осиё булим лойихачилари Урта Осиё сув - эенергетика схемасини ишлаб чикди. Вахшда Нурек ГЭСи, Амударёда Туямуюн, Норинда Тухтагул, Сирдарёда Фарход, Чирчикда Чарвок ГЭСи каби йирик ва бошка кичик ГЭС лар куриш лойихаланди. Лекин лойихаларда айрим камчиликлар хам бор эди. Ирригация талабларини комплекс хисобга олиш, ишлаб чикариш, коммунал, шахар ва ахоли пунктларининг сувга эхтиёжлари эъти- борга олинмаган эди.
Иккинчи жахон урушигача булган даврларда айникса, хашар йули билан халк ирригацион курилиши авж олди, бу даврларда (1938 йил) Лангар (Поп районида) - 9 км 1000 колхозчи), Лаган (Фаргонада) 32 км 17 кунда курилиш 13000 колхозчи) Рават - 18 км Фаргонада, Такачибука - 29 км Тошкентда, Оржоникидзе колхози 10 - коллек­тор, Бухорода Зандана канали - 19 км, Самаркандда катта Зарафшон канали, Коракалпогистонда Мойяб канали ва бошка иншоотлар халк харакати, хашар йули билан барпо этилди. Буларга ташкилотчилик килишда У.Юсупов, Й.Охунбобоев ташаббускор булдилар.
9-Расм. 1932-1941 йилларгача сугориш тармокларини таъмирлаш ва кайта куриш ишлари олиб борилди. Бу лойи^анинг муаллифлари: таникли олимлар, академиклар Моргуненков ва Пославскийлардир

Бу лойихага асоан ерларни сугориш уз окимига кура утказилгандан сунг 1941 йилдан бошлаб, ерлар аста-секин шурлана борди ва пахтанинг хосилдорлиги 14,4 ц/га да 5,1 ц/га тушиб колди. Шундан сунг бу жараёнга карши курашиш максадида К3Т куриш бошланиб, бу жараён 1973 йилгача давом этди ва шур грунт сувларини Сарикамиш пастлигига юборилди, зовурларнинг *ар гектарга тугри келадиган узунлиги 32,5 метрга етказилди. Натижада пахта хосилдорлиги 35-40 ц.га ча етди.


Пахтачилик сохасида ишлаб чикариш ютуклари асосан экин майдонларини кенгайтириш хисобига булди, лекин хосилдорлик жуда паст эди. 1931 йилда 7,4 центнер, 1932 йилда 7,9 центнер эди. Шу­ нинг учун кишлок хужалиги олдида мухим муаммо тугилди – пахта хосилдорлигини ошириш. Бу масала 1932 йил декабрь ойида Ленинградда утказилган Иттифок фанлар Академияси конференциясида курилади. 2-беш йилликда (1933-37 йиллар) Узбекистон сув хужали­ги олдида куйилган масалаларни ечиш учун куйидаги ишларни бажариш кузда тутилди: мавжуд булган сув тармокларини янгидан куриб техник курсаткичлари даражасини пахта - беда комплексининг сув билан таъминланишни яхшилаш ва бошка усимликларнинг хосилдорлигини ошириш, сугориладиган ерларнинг засини кочириб уларнинг шурланишини тухтатиш учун коллектор - зовур тармокла­рини куриш ишларини режалаштириш маъкулланди, суви кам булган тармокларни суви куп булган манбалардан утказиш. Ушбу муаммоларни ечиш учун Тошкент, Самарканд, Фаргона, Бухоро ва Хоразм областларида катта ишлар утказилди.
2-чи беш йилликда сув хужалиги ишлари 204 та объектларда утказилди. Гидропроектнинг Урта Осиё булими томонидан Урта Осиё учун сув-энергетик схема тузилди. Шу схемага мувофик Узбе­кистонда йирик гидростанцияларнинг лойихасини тузиш масалалари кузда тутилди. (Чорвок ГЭС - Чирчик дарёсида, Сирдарёда - Фарход, Амударёда - Туямуюн ГЭСлари). Бу ГЭСлар машина ёрдамида сугориш ишларини ривожлантириш имкониятини берди ГЭСлар ол- дида курилган сув омборлари эса янги ерларни узлаштириш имко- нини берди. Амалда ушбу режаларни бажариш имконияти факат бир канча 10 йиллардан кейин тугилди.
1936 йил декабрь ойида Узбекистон сафига Коракалпогистон АССР кушилди (майдони 15,8 миллион га, шундан 2 миллион га кишлок хужалиги ер мулки ва 300 минг га ерлар сув тармоклари би­лан жихозланган). Сугориладиган ерлар майдони 150 минг га шу хисобдан пахта ерлари 54 минг га, хосилдорлиги 14 ц/га. 1933-37 йилларда пахта экиладиган майдон: 1933 йилда 989 минг га, 1937 йилда 974 минг га, хосилдорлик 1933 йилда 8,7 ц/га, 1937 йилда 16,1 ц/га эди.
Ялпи пахта терими 1933 йилда 860 минг тонна, 1937 йилда 1562 минг тонна булди.
Узбекистонда пахтачилик кескин юксалишидан кейин янги халк хужалигини ривожлантириш 5 йиллик плани кабул килинди. Бу планнинг асосий максади:

  • Айрим сув тармокларининг ва районларининг сув таъминотини ошириш;

  • Янги узлаштирилган ерларда сугориш ва коллектор зовур тар- мокларини куриш.

1937 йил бахорида Поп районининг дехконлари уз ташаббуслари билан кулда 9 км лик Лангар каналини курдилар. Бу канал 100 га ер- ни сугориш имконини берди. Бундан урнак олган Фаргона области Маргилон районининг дехконлари серсув Исфарасой дарёсига кам сувли Шохимардон дарёсини улаш учун Лаган каналини куришга карор килдилар. Бу канал узунлиги 32 км булган 17 кунда курилган. 338 минг м3 тупрок ишлари бажарилган.Лойиха автори А.И.Ключков, курилиш рахбарлари Тешабой Мир- заев, бош мухандиси И.Ф.Федосеев. Курилишни ташкил этган рахбарларидан бири Узбекистон Олий Совет раиси Й.Охунбобоев эди. Курилишга хар куни 13-14 минг колхозчилар катнашган. Бу ташаббусдан фахрланиб Фаргона, Тошкент, Бухоро, Хоразм, ККАССР дехконлари хам анча катта сугориш иншоотларини халк ха- шари усули билан киска вакт ичида курдилар. Факат 1939 йил бирин­чи ярмида 46 та умумий узунлиги 454 км булган канал курилди ва 600 км узунликдаги канал кайтадан курилди, куп сув утказгич гидро­техник иншоотлар курилди. Бу утказилган тадбирлар 1939 йил 20 минг га хужаликлар ичидаги буз ерларни узлаштириш имконини берди. Бу сув учун булган халк харакатларининг ютуклари Узбеки­стон дехконларини рухлантирди ва ирригацион курилиш суръати кучайиб кетди. Фаргона дехконларининг илтимосига мувофик уз ку­чи ва уз маблагларига 1939 йил 6 июнда Катта Фаргона каналини ку- ришга рухсат этилди. «Сазгипровод» трести ишлаб чикариш му- хандислари: И.П.Лебедев, А.Н.Аскоченский ва В.В.Пославскийлар рахбарлигида бажарилди. Курилиш бошлигининг ёрдамчиси ва ку­рилиш бош мухандиси этиб Б.Д.Коржавин тайинланди, лойиха ишлари буйича бош мухандис А.Н.Аскоченский, гидротехник ин­шоотлар буйича В.В.Пославский, ер ишлари буйича И.Ф.Федосеев. ҳамма ишларга рахбарлик килувчи Кишлок хужалигининг Нарко- ми С.А.Азизов эди. Курилишга У.Юсупов ва Й.Охунбобоев рахбарлик килди. Бу курилишда 160 минг дехкон катнашди. КФК 45 кун ичида казилди. Жами тупрок ишлари-18,2 миллион м3 ни ташкил килди, шундан 9% - 1,7 миллион м3 ни механизм ва портлаш усулларида бажарилди. Каналда 48 та катта ва 275 кичик гидротехник иншоот­лар темир йул ва от арава утадиган куприклар. Жами тупрок ишлари 1миллион м3. 42,2 минг м3 бетон ва темир бетон ишлари, 8,1 м3 ёгоч курилишлари, 1,1 минг м3 темирдан булган кутаргич тусиклар ва бошка темир устунлар, 22,3 минг м3 тош махкамлаш ишлари бажарилди. Иншоотлар 4 ойда курилди. 1939 йил 25 декабрь академик А.Н.Костяков раислигидаги давлат комисияси канални ишлатишга кабул килдилар. КФК 500 минг га ерни кушимча сув билан таъминлади ва 63 минг га янги узлаштирилган ерларга сув етказиб берди.
Фаргона дехконларининг ташабусини бошка областларда хам кувватладилар, Самарканд областида Катта Зарафшон Канали, Бухоро областида Шохруд сугориш тармоги Хоразм областида сугориш тармокларини кайтадан куриш ишлари бажарилди. 1939 йил Узбекистоннинг тарихида унутилмас йил булди, республика энг юкори хосилдорликка эришди. Республиканинг ташкил булганидан бери биринчи маротаба 1609 минг тонна пахта таёрланган ва энг юкори хосилдорлик-17,2 ц/га булган. 1939 йил 22 декабрда Давлат карорига мувофик якин 6 йил ичида 430 минг га узлаштириш кузда тутилди, сув хужалигида катта курилиш ишлари режалаштирилди. 1940 йилдан бошлаб жуда куп халк курилишлари бошланди. Улардан асосийлари:

  1. Шимолий Фаргона канали (ШФК) - Норин дарёсида узунлиги 166 км, шу жумладан Узбекистонда 133 км, Тожикистоннинг Ашт районида 33 км, бошидаги сарф - 103 м3/с. Лойиха бош мухандиси -

В.Н.Симонов, курилиш бош мухандиси Д.К.Терситский, сугориладиган майдон - 66,7 минг га.

  1. Жанубий Фаргона Канали (ЖФК) Шахрихонсой дарёсидан - 103 км сув сарфи - 49,3 м3/с. Лойиха бош мухандиси - Б.А.Михельсон, курилиш бош мухандиси - А.И.Ронкин, 66 минг га майдонда сув таъминоти яхшиланди (62 дан 98 фоизга), 7,0 минг га янги ер узлаштирилди.

  2. Тошкент канали Чирчик дарёси хавзасида Корасувнинг чап киргогидан сув олади (109 км, Q=110м3/с). Лойиха мухандиси - Д.Ф.Соседко, курилиш мухандиси - Б.П.Курбатов. Каналдан 5,2 минг га Охангарон ерлари, Янги кушилган сугориладиган ер майдони 30 минг га ер сугорилади.

  3. 1939 йил 22 декабрда карор кабул килинди. Узбекистон кисмида - Мирзачулда 60 минг га, Козогистон кисмида 50 минг га янги ерлар халк курилиш усули билан узлаштириш белгиланди. Тошкент области дехконлари (35000 киши) Киров номидаги Шимолий Мирзачул канали (КМК) ни кенгайтириш ишларида катнашиб, КМКнинг сув утказиш кобилиятини 110 м3/с гача етказилди. Унг томонидаги сув сарфи 29 м3/с гача етказилди. Тошкент области, Мирзачул ва Сирдарё районларида янгидан 25 минг га ер узлаштирилди.

  4. 1940 йили Самарканд областида Зарафшон дарёсида сув таъминотини яхшилаш учун Каттакургон сув омборининг 1- навбатдаги курилиши бошланди.

  5. Тожикистондаги Душанба дарёсининг сувидан тулик фойдаланиш учун Сурхондарё дарёсидаги сугориш тармокларининг сув таъминотларини яхшилаш максадида Тожикистон хукумати Узбекистон дехконларининг кучи ва маблаглари хисобига давлат ёрдамида Катта Хисор канали 1 - навбатида курилди. Бу канал Душанбедан Сурхондарёга куйилувчи Коратог дарёсига сув куяди. Натижада Сурхондарёга, Душанба - Коратог каналига кушимча 25 м3/с сув олиб келди, сув таъминоти яхшиланди ва янги ерлар узлаштириш имконини берди.

  6. Тошсока канали Гурлан шахоби Хоразм областида (1939 йил)1940 йил бахоридан Тошсока бош канали Гурлан шахобининг ва Шовот каналининг Тошсока билан кушиш ишларини 2 - навбати бошланди. Бунда энг катта курилган иншоотлар: сув булувчи Тошсоканинг 34 км да Полвон, Шовот, Полвон - Газовот, Шовот кавлама узани охирида сув туширгич, сув таксимловчи Киличбой - Гурлан тармоги ва бошкалар курилди. Натижада Тошсока каналининг сарфи 203 м3/с ташкил этади. Лойиха автори мухандис Г.О.Хорст натижада Хоразмда сугориш майдони 49 минг га га ошди ва умуман 238 минг га ни ташкил этди сув олиш хажми 500 минг м3 га етди. Каналларга лойкаларнинг кириши 400 миллион м3 га камайди. Каналларни янгидан куриш натижасида 86 минг га чигирда ва насос ёрдамида сув чикариладиган майдонлар узи окар усулига айлантирилди.

  7. ККАСРда Ленин номли канали курилди. Хужайли ва Кунгирот районларидаги сугориш тармокларига карашли булган ерлар Аму­дарё сув тошкини вактида сув олиб, бир неча бош каналлар оркали сугорилар эди. Дарёда бахорда сув сатхи паст булганда ерларга сув кам олинарди, ёзда сув сатхи кутарилганда ошикча хажмда сув оли- ниб куп, жойлар боткокга айланарди. Шу камчиликларни олдини олиш учун бирлаштирувчи канал курилди (1940 йил). Каналнинг Амударёдан сув оладиган жойида, Тахиатош буринида мухандислик иншооти курилди. Бу курилишлар 40 кунда бажарилди. Натижада канал 55 м3/с сув утказиб, 50 минг га ерни сугориш кобилиятига эга булинди. Лойиха авторлари мухандислар: И.А.Герарди ва А.П.Успенский. бу катта курилишлардан ташкари, Узбекистонда жуда куп майда сув хужалигида хам курилиш ишлари олиб борилди ва натижада 70 минг га га якин янги ерлар узлаштирилди. Сув хужали­гида 1941 йилда хам курилиш ишлари олиб борилди. Масалан: шу йиллари Фаргона водийсидаги Косонсой дарёсида Поп ва Чуст рай­онларидаги сув таъминотини яхшилаш учун тог кисмида сув омбори курилди.

  8. Давлат хисобидан Кампирравот сув олгич тугуни курилиб катта бош каналлар - Шахрихонсой, Андижонсой ва Савайларга сув олиш имконияти яхшиланиб, 175 минг га ерга сув бериш яхшиланди.

Сув хужалигида курилиш ишлари хажми катталашиб кетиши са­бабли ва сугориладиган майдонлар кенгайиши билан 1940 йил Узбекистон сув хужалиги кумитаси ташкил топди. 1941 йилда «Узводпроизстрой» трести тузилди. Шу йиллари Узбекистон худудсида булган канал, зах, кочириш иншоотлари, гидротехник ин­шоотлар ва бошка хаммаси хисобга олиниб, паспортлари тузилди. Бу хужжатлар сув хужалигида келгусида курилиш таъмирлаш ишларини режалашда катта ёрдам беради. 1940 йил кишлок хужалигида сувдан фойдаланиш конуни ишлаб чикарилди ва 1941 йил 24 март Олий Кенгаш Сессиясида тасдикланади. 1937 йилда колхозчилар кучи билан 46 ирригацион иншоот 454 км канал, 25 млн. м3 ер ишлари бажарилди. Йирик катта Фаргона канали 45 кун ичида (боши 1 август 1939 йил) 344 км узунликда (270 км - Узбекистон, 74 км - Тошкент) куриб битказилди, 160 000 колхоз­чи ер ишларини бажарди. 4 ой ичида 46 йирик ва 275 кичик ГТИ курилди, шу жумладан, Куйганёр тугони (Корадарё). Техник рахбарлари Б.Д.Коржавин,
А.В.Моисеев, Кравченколар эди. Курилишга У.Юсупов, Й.Охунбобоев бошчилик килди. Хукумат 20 млн.сум, 200 автомаши­на, 60 трактор, 15 минг м3 ёгоч, цемент, темир ажратди. 1939 йилда жами Узбекистонда 1332 км канал, 55 ирригацион объект халк харакати курилиши билан курилди. 1938 - 1939 йиллар- да Республикада сугорилган ерлар 160 минг гектарга купайди. Халк курилиши ташаббуси бошка Республикаларга, сохаларга хам ёйилди. 1939 йил Узбекистонда 6 йил ичида 43 минг га майдонда сугоришни кенгайтириш тугрисида карор кабул килинди. 1940 йилда хам куп каналлар халк харакати билан курилди.
Кейинчалик 1940 йилда Шимолий Фаргона канали (166 км, 67 000 га, 103 м3/сек.), Жанубий Фаргона канали (103 км, 66 минг га, 55 м3/сек), Тошкент канали (110 км, 56 минг га, 72 м3/сек). Дамхужа гидроузели курилди. 1941 йилда Ташсака канали (203 м3/сек, 117 минг га), Ленин (ККАССР) канали (55 м3/сек, 50 минг га) Косонсой сув омбори биринчи навбати курилди.
Назорат учун саволлар:

  1. Ирригация объектларини паспортизация килиш качон бошланган?

  2. Биринчи беш йиллик план качон тузилган ва кандай

ирригацион ишлар режалаштирилган?

  1. Хашар харакати билан кандай курилишлар бажарилди?

  2. Урта Осиё сув - энергетика схемаси ким томонидан ва качон ишлаб чикилди?

  3. Туркистон республика сув хужалиги ходимларининг съезди качон утказилган ва унда кандай масалалар куриб чикилган?

  4. 1924 йилда кандай мухим декретлар кабул килинган?

  5. Мелиоратив ширкатлар качон тузилди ва уларнинг вазифала| нималардан иборат булган?

  6. «Ер ва сувни ислох килиш тугрисида» ва «Ер-сув реформаси тугрисида» декретлар качон кабул килинган?

  7. Ирригацияда планли сувдан фойдаланиш качон жорий этилди?


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling