Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Узбекистон кишлок хужалиги, ирригация ва мелиорациясининг хозирги холати, истикболлари


Download 1.58 Mb.
bet9/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Узбекистон кишлок хужалиги, ирригация ва мелиорациясининг хозирги холати, истикболлари
Хозирги даврда Орол денгизи теварагида, Амударё ва Сирдарё хавзасида чигал экологик, сув хужалик холати вужудга келган булиб, бу холат хавзадаги сув ресурсларини деярлик батамом сугоришга вабошка максадларга йуналтиришдан келиб чиккандир. Ушбу холат Орол хавзаси худудижаги ерларда сугорма дехкончилик, мелиора- циялаш муаммоларини кайта куриб чикишни таказо килади. хозирги даврда бу хусусда бирламчи вазифалар куйидагилардан иборатдир: сугоришда тежамкор технология ва техника яратиш ва унга утиш: юкори унумдорли сугориш тизимларини куллаш: тежамкор ва унумдор агротехникани жорий этиш: ердан фойдаланиш даражаси- ни ошириш: ер ва экинлар хосилдорлигини купайтириш: ер ва сув- дан фойдаланишни тартибга солиш ва унинг тизимини кайта куриб чикиш: табиатни мухофаза килиш тадбирларининг самарадорлигини таъминлаш ва бошкалар.
Сув ва ер ресурсларининг самарадорлигини ошириш учун дехкончилик, гидротехника ва мелиорация сохасидаги илм-фан ютукларини куллаш оркали сугориладиган ерларни комплекс кайта тузиш, гидромелиоратив тизимларни кайта куриш принципларини ишлаб чикиш ва замонавий, унумли ва тежамкор сугорма дехкончи­лик тизимини яратиш зарур.
Узбекистон Республикаси жами ер майдони 447,7 минг км2 булиб, хозирда улардан 4,22 млн. гектари сугорилади ва республикада етиштириладиган кишлок хужалиги махсулотининг 97% и етиштири- лади. 4,22 млн.га ерни сугориш учун хар йили 60 км3 сув сарфланади. Вилоятлар, туманлар, фермер, ширкат ва дехкон хужаликларига курсатилган сув хажмини таккослаб етказиб бериш учун гидромели­орация тизимлари мавжуд, жумладан 61 та сув омбори (жами сигими 15 км3) 47 минг дона хужаликлараро ва 118200 та дона хужа- ликка хизмат килувчи гидротехника иншоотлари, 28000 км хужа­ликлараро сугориш каналлари (улардан 50%, яъни 10712 км бетон- лашган) ва 170000 км хужалик ички сугориш каналлари (улардан факатгина 14% бетонлашган), 18000 дона сув улчагичлари. Сугори­ладиган далаларнинг мелиоратив холатини яхшилаш максадида 30000 км хужаликлараро ва 105000 км хужалик коллектор-зовурлар (жумладан, ёпик ётик зовурлар 43000 км, яъни 40%), 3645 дона тик зовурлар мавжуд. Сугориш тармокларининг фойдали иш коэффици- енти 0,58 га тенг, яъни олинадиган сув хужаликдан 42% и исроф булмокда, бу 25 км3 сув хажмига тенг.
Республика кишлок хужалигида хозирги кунда бозор иктисодиёти- га утишнинг III боскичи давом этмокда. Кишлок хужалик корхонала- рининг кайта тузилиши жараёни интенсив утмокда. Ночор ва даро- мадсиз ширкат хужаликлари асосида хусусий фермер хужаликлари ташкил этилмокда. 2002 йилда 83, 2003 йилда эса 177 ширкат хужа- ликлари кайта тузилди. Х,озир хусусий фермер хужаликлари сони 180 мингдан ошди, утган йилда у 117 мингта эди. Кайта тузилиш жа- раёни сув хужалигида хам кечмокда - 268 та СФУ лар тузилди. Ик- кинчидан, сув ресурсларини бошкариш гидрографик асосга утказил- ди. Учинчидан, сув-хужалик объектларини, иншоотларини модерни­зация килишни амалга оширишга киришилди.
Президент И.А.Каримов Олий Мажлисининг сессияларида бир неча маротаба такрорлаб айтдики: «...сувга хамон эски тизим давридагидек хужасизларча, бокимандалик муносабатида булишмокда, сувдан тежамкор фойдаланиш технологияси - томчи- латиб, ёмгирлатиб ва сугоришнинг ноанаъвий усулларидан фойда- ланишни кенг жорий килиш керак...».
Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги хисоботига кура 1991 йилда юмшок эгилувчан кувурлар билан 265,04 минг га, каттик кувурлардан 39 минг га, сифонлар ёрдамида 13 минг га сугорилди. Томчилатиб 3,9 минг га, ёмгирлатиб 5 минг га сугорилди. Х,озирги даврда ёмгирлатиб сугориш ишлари тухтатилди, томчилатиб сугориш усули тажриба участкаларида урганилмокда. Масалан, Юкори Чирчик тумани, Ахмад Яссавий хужалигида Амери­ка - Исроил - Узбекистон дастури буйича 5 йил давомида томчила- тиб (60га) ва ёмгирлатиб (70га) сугориш усули тадбик килинмокда.
1999 йилдан Вазирлар Махкамаси карори асосида Узбекистон кишлок ва сув хужалиги каромогида купчилик вилоятларда САНИ- ИРИ, УзПИТИ институтлари тажриба участкаларида Исроил томчи- латиб сугориш технологияси тадбик килинмокда. ТИМИ Сув муам- молари институти ва бошка ташкилотлар билан хамкорликда сугориш ишларида поликомплексларни урганиб, уларни ишлаб чикаришга тадбик этмокда.
ТИМИ да сувни тежаш максадида, яъни гидрогеллар яратилди ва укув - тажриба хужалигида синовдан утказилмокда.
Мамлакатимизда барча эхтиёжлар учун канча микдорда сув ишлатилиши ва кайси манбалардан олиниши куйидаги жадвалда келтирилган.

Сув хужалиги ва мелиорация сохасига оид конунлар ва меъёрий хужжатлар


Мамлакатимизда сувни бошкариш, таксимлаш, ишлатиш, хисоб - китоби ва уларнинг назоратини олиб бориш куйидаги хужжатлар билан тартибга солинади:

  • Узбекистон Республикаси Конституцияси;

  • Узбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги Сув ва сув­дан фойдаланиш конуни;

  • Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 3 августдаги №385-сонли "Узбекистон Республикасида сувдан чеклан- ган микдорда фойдаланиш" тугрисидаги карори;

  • Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги №174-сонли "Узбекистон Республикасида сув манбала- рининг сувни мухофаза килиш зоналари хакида" карори;

2003 йил 21 июлда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкама­сининг «Сув хужалигини бошкаришни ташкил этишни такомил- лаштириш тугрисида» ги 320 карори буйича сув хужалигини бошкариш админстратив-худудий принципидан хавза принципига утказилди. Унга кура Республикада 10 та ирригация тизимларнинг хавза бошкармалари тузилган.
Уларнинг асосий вазифалари:

  • Сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмлари- ни куллаш асосида сув ресурсларини максадли ва рационал ишла- тишни ташкил этиш;

  • илгор технологияларни куллаш асосида сув хужалигида ягона техник сиёсатни олиб бориш;

  • истеъмолчиларни сув билан узликсиз ва уз вактида таъминлаш- ни ташкил этиш;

  • ирригация тизимларни ва сув хужалик иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

  • хавза худудида сув ресурсларини рационал бошкариш ва унинг оперативлигини ошириш;

  • сувдан фойдаланувчилар учун сув ресурсларини ишлатишнинг хакконий хисобини ва хисоботини таъминлаш.

Хар бир хавза бошкармаси таркибида ирригацион тизимлар бошкармалари ташкил этилган хамда уларнинг худудий бошкаруви, вазифалари, бурчлари ва х.к белгилаб берилган.
Узбекистон Республикада сув лимитлари куйидаги тартибда урна- тилади:

  1. Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги:

  • сохалар буйича;

  • вилоятлар буйича;

  • Сирдарё ва Амударёдан олинадиган сув микдори буйича;

  • йирик каналлар буйича.

  1. Вилоят кишлок ва сув хужалиги бошкармаси:

  • туманлараро каналлар буйича;

  • туманлар буйича;

  • вилоят ички дарёлари буйича.

  1. Туман кишлок ва сув хужалиги бошкармаси:

-хар бир сувдан фойдаланувчига.
Хар бир сувдан фойдаланувчига чекланган (лимит) сув микдорини урнатиш шартлари:

  • сувдан фойдаланиш режаси;

  • руйхатдан утган ва улчов асбоблари билан жихозланган сув олиш иншооти;

  • сувдан максадли фойдаланиш хакида махсус рухсатнома.

Урнатилган чекланган (лимит) сув микдори сувдан фойдала-
нувчилар ва сув етказиб берувчи ташкилотлар уртасида тузиладиган шартномага асос булади.
Узбекистон Республикасида сув олиш, ундан фойдаланиш ва шартномавий муносабатлар куйидаги конун ва конун ости хужжатларига асосланади:

  1. "Сув ва сувдан фойдаланш тугрисида"ги Узбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги конуни;

  2. "Узбекистон Республикасида сувдан чекланган микдорда фойдаланиш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар

Махкамасининг 1993 йил 3 август 385-сон карори;

  1. "Узбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошка сув хавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва колекторларнинг шунингдек ичимлик сув ва маиший сув таъминоти, даволаш ва маданий согломлаштиришда ишлатиладиган сув манбларининг сувни мухофаза килиш зоналари хакидаги Низомни тасдиклаш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1992йил 7 апрелдаги 174 - сонли карори;

  2. "Кишлок хужалик корхоналарини фермер хужаликларига айлантириш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли карори.

  3. "Кишлок хужалигида ислохотларни чукурлаштиришнинг энг мухим йуналишлари тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сонли фармони;

  4. "2004-2006 йилларда фермер хужаликларни ривожлантириш концепцияси тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ- 3342-сонли фармони;

  5. "Сув хужалигини бошкаришни ташкил этишни такомиллаштириш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 21 июлдаги 320-сонли карори;

  6. "2004-2006 йилларда фермер хужаликларни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли карори;

  7. "Сув олиш ва ундан фойдаланиш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг 2003 йил 16 сентябрдаги 165-сонли буйруги;

  8. "Сувнинг олди бердиси, хисоб-китоби хамда хисоботини такомиллаштириш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг 2003 йил 24 ноябрдаги 210-сонли буйруги.

Узбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш" кону- ни Олий Кенгашнинг XII чакирик XII сессиясида 1993 йили 6 майда кабул килинган. Конун 29 бобдан ва 119 моддадан ташкил топган булиб, унинг асосий вазифалари сувга доир муносабатларни тартиб- га солишдан, ахоли ва халк хужалиги эхтиёжлари учун сувдан окило- на фойдаланишдан, сувни ифлосланиш, булгаланиш ва микдорини камайиб кетишдан саклашдан, сувнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф килишдан, сув объектларининг холатини ях- шилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар сохасида корхона- лар, муассасалар ва ташкилотлар, дехкон фермер хужаликлари ва фукороларнинг хукукларини химоя килишдан иборатдир.
Узбекистон Республикасининг юкоридаги конун ва конун ости хужжатлари хамда кишлок ва сув хужалигининг буйруклари асосида сув олиш ва ундан фойдаланиш куйидаги тартибда амалга оширилади.
Бирламчи сувдан фойдаланувчи (ширкат хужалиги, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси-СФУ) ирригация тизимидан сув олиши ва ундан фойдаланиш буйича шартнома тузади.
Бунинг учун бирламчи сувдан фойдаланувчи хизмат курсатиш худудида жойлашган барча иккиламчи сув фойдаланувчиларнинг (дехкон ва фермер хужаликлари, оила пудратчилари, ижарачилар, ахоли, бошка сувдан фойдаланувчиларнинг) сувга булган талабларни тасдикланган гидромодул районлари, сугориш режими асосида экин турлари ва майдонларини, уларнинг шурланиш даражаларни хисобга олган холда ишлаб чикади ва туман кишлок ва сув хужалиги булими билан келишиб, сувдан махсус фойдаланиш тугрисидаги рухсатномаси билан сув лимити ажратиш учун тегишли Ирригация тизими бошкармасига такдим этади:
Ирригация тизими бошкармаси унга хавза бошкармаси томонидан ажратилган жами сув лимити доирасида бирламчи сувдан фойдаланувчиларнинг лимитларини сув таъминоти даражасига пропорционал равишда белгилайди хамда сув лимитига мувофиклаштирилган сувдан фойдаланиш режасини тасдиклайди ва шартнома тузади:
Шартнома туман кишлок ва сув хужалиги булимидан хамда вилоят сув назорат инсрекциясидан руйхатдан утказилади:
Бирламчи сувдан фойдаланувчи тасдикланган сувдан фойдаланиш режаси буйича сувни олиш учун беш кун олдин Ирригация тизими бошкармасига ёзма равишда мурожат килади:
Ирригация тизими бошкармаси истеъмолчининг талабига аосан унга сувдан фойдаланиш режаси буйича, белгиланган сув олиш жойларидн сув етказиб беради.
Иккиламчи сувдан фойдаланувчилар сув олиш ва ундан фойдаланиш учун сув дан фойдаланувчилар уюшмаси ёки ширкат хужалиги билан шартнома тузиши керак.
Бунинг учун иккиламчи сувдан фойдаланувчи узининг экин майдонлари ва турлари тугрисидаги маълумотларни сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чикариш учун унга сув хужалиги хизматини курсатувчи бирламчи сувдан фойдаланувчига такдим
этади.
Бирламчи сувдан фойдаланувчи уз хизмат курсатиш худудида жойлашган барча сувдан фойдаланувчиларни хамда уларнинг сув олиш жойларини руйхатга олади хамда унга ажратилган жами сув лимити доирасида хар бир иккиламчи сувдан фойдаланувчининг сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чикади.
Бирламчи сувдан фойдланувчи барча сув истеъмолчилар билан сув олиш ва ундан фойдаланиш буйича шартнома тузади. Ахолига сув бериш учун шартнома Фукаролар йигини билан тузилади. Ахоли уртасидаги сув муносабатларни Фукаролар йигини тартибга солади.
Бирламчи сувдан фойдаланувчининг юридик шахс макомига эга булган сув истемолчилар билан шартномалари туман кишлок ва сув хужалиги бошкармасидан руйхатдан утказилади.
Сув олиш ва ундан фойдланиш тугрисидаги шартномаларнинг бажарилиши устидан вилоят сув назорат инспектори назорат олиб боради. Туман кишлок ва сув хужалиги булими бу шартномаларнинг бажарилиши буйича умумий мониторинг олиб боради. Иккиламчи сувдан фойдаланувчи сув олиши учун бирламчи сувдан фойдаланувчига беш кун олдин ёзма талабнома берилиши керак. Истеъмолчи сув олиш учун албатта узининг хисобидан сув олиш жойларини сувни ростлаш ва улчаш ускуналари билан жихозлаши, гидромелиорация тармокларини ва улардаги иншоотларни тозалаши ва таъмирлаши лозим. Руйхатдан утмаган жойлардан сув бериш маън этилади.
Олинган сув ва ундан фойдаланганлик буйича сув таъминотчиси билан истеъмолчи уртасида кундалик, ун кунлик, чораклик ва сугориш мавсумлари буйича махсус шаклларда хисоб - китоблар ва хисоботлар юритилади.
Узбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тугриси" даги Конуни. Ушбу конун 29 боб 119 моддадан иборат булиб, унга 1993 йил 6 май куни имзо чекилган. Конуннинг вазифалари сувга доир муносабатлари тартибга солиш, ахоли ва халк хужалиги эхтиёжлари учун сувдан окилона фойдаланишдан, сувни булганиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан саклашдан, сувнинг зарарли таъсирларини олдини олиш ва уни бартараф килишдан, сув объектларининг холатини яхшилашдан, шунингдек сувдан фойданиш муносабатлар сохасида корхоналар, муассасалар ташкилотлар, дехкон хужаликлари ва фукароларнинг хукукларини химоя килишдан иборатдир.
Сув тугрисидаги конунлар, сувга давлат эгалиги, ягона давлат сув фонди таркиби конун билан белигланган.
Конунда давлат хокимияти ва бошкаруви органларининг сувга дойр муносабатларини тартибга солиш сохасидаги ваколатлари конунининг 5, 6, 7 моддаларда белгиланган.
Сувдан фойдаланиш ва уни мухофаза килиш сохасида давлат бошкаруви ва назорати ваколатлари конуннинг 8, 9 ва 10 моддаларида келтирилган булиб жумладан Узбекистон Республикаси Кишлок ва сув хужалик вазирлиги ер усти сувлари буйича уз ваколати доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш сохасида махсус ваколати булган давлат органи хисобланади.
Конунда шунингдек сувдан фойдаланувчилар, сувдан фойдаланиш объектлари, сувдан фойдаланиш турлари жумладан сувдан бирламчи ва иккиламчи фойдаланувчилар уртасидаги муносабатлар хам белгиланган.
Конуннинг 30 моддасида сувдан лимит буйича фойдаланиш барча сув истеъмолчиларига нисбатан мажбурийлиги, хамда сув тармоклари объектларини асраш ва тиклаш, бу сохада хизмат килувчи ходимларни моддий таъминлаш максадида фойдаланилган сувга тулик ёки кисман хак тулаш жорий этилиши курсатилган.
Конуннинг 32 моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг хукуклари 35 моддасида эса бурчлари санаб утилган. Сувдан фойдаланувчиланинг хукукларидан:

  • бериладиган сувни микдори ва сифатини текшириш;

  • шартнома буйича олинмай колинган сув учун тавон туланишини талаб килишни;

  • бурчларидан эса сувни олишнинг белгиланган меъёрларига риоя этишлари;

  • хужалик ва табиат объектларига зарар етказилишига йул куй- масликлари;

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик хакини уз вактида тулашлари шартлигини;

Белгиланганлиги сувга нисбатан муносабатларни алохидалигидан далолат беради.
Конуннинг ХШ боби сув объектларидан кишлок хужалиги эхти- ёжлари учун фойдаланишга багишланган булиб, унинг 48 моддасида кишлок хужалигида сувдан фойдаланишни режалаштириш коидала- ри келтирилган булиб сувдан фойдаланиш умумий тизими режала- рини, туман ахамиятидаги тизимлар буйича - туманларнинг хокими- ят органлари: вилоят, республика ахамиятига эга тизимлар буйича - тегишли равишда вилоят, Республика кишлок ва сув хужалиги ор- ганлари тасдиклаши курсатилган.
49 моддага биноан ердан фойланиш мулкчилигининг кайси ша- клига асосланганлигидан катъий назар, сув фонди ерларидан, суго­риладиган ерлар доирасидаги хужаликлараро каналлар ва иншоот­лардан, ер ости суви чикаргичлари ягона тизими сифатида фойдала- нилади ва улар давлат мулки хисобланиб, уларни хусусийлаш мум- кин эмас дейилган.
Конунни 54 моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг сув олишни купайтириш ёки камайтириш максадида хужаликлараро ахамиятга эга булган каналлардаги ва сув омборлардаги гидротехника ин­шоотларини узбошимчалик билан бошка маромга солишлари, шу­нингдек уларга муваккат тусиклар, насос станциялари ва бошка ин­шоотлар куришлари таъкикланиши курсатилган.
Каналлар ва бошка гидротехника иншоотлари устидан трактор- лар, кишлок хужалик машиналари, автомобил ва бошка транспорти воситаларини хайдаб утиш, шунингдек мулжалланмаган жойлардан чорва молларини хайдаб утиш ва сугоришни таъкикланиши конунни 55 моддасида келтирилган.
Конуннинг 78, 79, 80, 81, 82 моддалари сув иншоотларидан фой- даланишга багишланган булиб жумладан 82 моддаси гилдроузеллар, хамда дарёлар, сойлар, магистрал ва хужаликлараро каналлар, кол- лекторлардаги бошка гидротехника иншоотлари давлат сув объ- ектлари хисобланиб, ана шу иншоотлардан фойдаланишни уларни Лойихалаш вактида ишлаб чикарилган коидаларга мувофик кишлок ва сув хужалиги органлари амалга оширадилар деб таъкидланган.
Шунингдек конунда ички хужалик гидромелиорация тарморидаги гидротехника иншоотларидан, шу жумладан сугориш каналлари ва коллектор - дренаж тармокаридан фойдаланишни, уларга эгалик килувчи сувдан фойдаланувчилар амалга оширилади, кишлок ва сув хужалиги органлари сувдан фойдаланувчи билан тузилган шартно- маларга биноан ички хужалик тармоклари ва улардаги иншоотларга техника хизмат курсатишни уз зиммаларига олишлари мумкинлиги курсатилган.
Конуннинг XXVI ва XXVIII боблари сув тугрисидаги конунларни бузганлик учун жавобгарлик ва етказилган зарарларни ундириш тартибларига багишланган.
Сувдан чекланган микдорда сув ресурслари такчиллиги кучаётган шароитда ахоли ва халк хужалигини сув билан кафолатли таъмин- лаш ва ундан тежамли хамда самарали фойдаланиш максадида Ва- зирлар Махкамасининг 1993 йил 3 август № 385 сонли сувдан чекланган микдорда фойдаланиш тугрисидаги карори кабул килиниб "Узбекистон Республикасида сувдан чекланган микдорда фойдала­ниш буйича вактинчалик тартиб” кабул килинган ва унга асосан сув хужалиги органлари билан сувдан фойдаланувчилар уртасидаги уза- ро муносабатлар тартиби белгиланган.
Юкорида келтирилган конун ва карор ва солик тугрисидаги ко­декс асосида "Сув таъминоти ва ундан фойдаланиш тугрисида намунавий шартнома” ишлаб чикилиб "Таъминловчи” (Кишлок ва сув хужалиги бошкармаси) ва "Истеъмолчи” (сувдан фойдала­нувчи) уртасидаги муносабатни конунлаштиради.
Сувдан фойдаланувчилар томонидан "Сув ва сувдан фойдала­ниш тугрисида” ги Конуни ва Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385-сонли карори талабларни бузилганда Узбекистон Республикаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги "Уз сув назорат” Республика сув инпекцияси томонидан махсус шакилдаги "Дало- латнома” тузилиб, сувдан фойдаланиш конун ва коидаларини буз- ганлик учун жарима солиш хакида "Туловнома” оркали жарима солинади.
Узбекистон Республикасининг Ер кодекси.
Узбекистонда кишлок хужалигининг асосий ишлаб чикариш воси- таси булган ер давлат мулки хисобланади. Давлат кишлок хужалиги билан шугулланадиган корхоналар ва хужаликларга, шунингдек фукароларга муддатсиз ёки вактинчалик фойдаланиш учун ер ажра- тиб берилади. Давлат ер фонди ер эгалиги ёки ердан фойдаланувчи- лар худудидаги барча ерларни хайдалма ерлар, ахоли пунктлари ер- лари, дарахтзорлар, яйлов, пичанзор, урмонзор курик ерлар, саноат, транспорт алока, мудофа ва бошка максадларда мулжалланган ер­лар, задира ерлар ва х.к. ларнинг жамини уз ичига олади.
Республиканинг умумий ер фонди 44,8 млн га, барча кишлок хужалиги ерлари 27,987 млн га, шундан сугоришга ярокли ерлар 5 млн.га сугориладиган ерлар майдони 4,3 млн.га. Республика ер фон- дининг асосий кисми (62% га якини) кишлок хужалиги ер турлари тоифаларига мансуб, колган кисми фукаролар ерлари (томорка 1%), урмон ва тукайзорлар (3,2%) ва кишлок хужалигида фойдаланил- майдиган ерлардан (34,2/) иборат. Сугориладиган ерлар жами ер ре- сурсларининг 9,2 %ни ташкил этишига карамай республика кишлок хужалигида етиштириладиган ялпи махсулотларнинг 98,5% шу ер­ларда етиштирилди.
Узбекистонда кейинги 90 йилда сугориладиган ерлар майдони 2,4 маротаба купайди (1914 йилда 1809,5 минг.га 1989 йилда 4295,0 минг.га). Кейинги ун йилликларда ирригация ва мелиорацияга катта эътибор берилди. Республика ахолиси сонининг усиш суръатлари сугориладиган ерларни кенгайтириш суръатларидан усиб кетиш натижасида ахоли жон бошига тугри келадиган сугориладиган хай- далма ер майдони йилдан йилга камайиб 0,35 га дан 0,17 га тушди. Ерлардан окилона фойдаланиш уларни мухофаза килиш, тупрок унумдорлигини тиклаш табиий мухитни асраш ва яхшилаш, хужалик юритишнинг хамма шаклларини тенг хукуклар асосида ривожланти­риш учун шароитлар яратиш максадида Узбекистон Республикаси- нинг Ер Кодекси 1998 йил 30 апрел куни кабул килинган. Кодекс 14 боб 91 моддадан иборат булиб унда ер фонди таркиби, ер тузиш тартиби жумладан ер мониторинги, давлат ер кадастри юритиш бел- гиланган.
Давлат ер кадастри ернинг киймат бахосини аниклаш учун асос булади ва унинг маълумотлари ердан фойдаланиш ва уларни мухо­фаза килишда, ер участкаларини беришда ер учун туланадиган хак микдорини белгилашда ва х.к. тадбик этилади.
Ер кодексининг 4 боби ерга булган мулкчилик, юридик ва жисмо- нинй шахсларнинг ер участкаларига булган хукуклари тугрисида булиб унинг 16 моддасида - ер давлат мулки эканлиги, уни олди - сотди килиш, айирбошлаш, хадя этмаслик гаровга куйиш мумкин эмаслиги курсатилган.
Юридик ва жисмоний шахслар ердан доимий, муддатли (вактин- ча) фойдаланиши, ижарага олиш ва мулк хукуки асосида ер участка­ларига эга булишлари мумкин. Шу билан бирга 17 моддага биноан жисмоний шахслар ер участкаларига мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килиш хукукига эгалиги курсатилган.
Узбекистон Республикасининг фукаролари:

  • дехкон хужалиги юритиш учун;

  • якка тартибда уй-жой куриш ва уй - жойни ободонлаштириш учун;

  • жамоа бордорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килишга ер участкаси олиш хукукига эгадирлар.

Доимий ёки муддатли (вактинча) фойдаланиш учун ер участкала- ри:

  • Узбекистон Республикасининг фукароларига;

  • Саноат, транспорт хамда бошка нокишлок хужалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига;

  • Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга халкаро бирлашмалар ва ташкилотларга;

  • Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилиши ер кодек- сининг 20 моддасида курсатилган булиб юкоридаги хар бир хо- латлар давлат хужжатлари билан тасдиклниши керак.

Узбекистон Республикасида ердан фойдаланганлик учун хак хар йили ер солиги шаклида олиниши ва унинг микдори ер участкаси- нинг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминлашиш даражаси- га караб белгиланади.
Ер участкалари ижарага берилганда ер учун хак ижара хаки ша­клида тарафларнинг келишувига мувофик олинади.
Ер солиги ставкасининг 1 бараваридан кам ва 3 бараваридан куп булмаслиги, ердан кишлок хужалиги учун фойдаланилганда 1 ставка микдори булиши 20 моддада келтирилган. 5 бобда ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижара ва ер участкаси мулкдорининг хукук ва маж- буриятлари, 6 бобда кишлок хужалигига мулжалланган ерлар тугри- сида моддалар келтирилган.
Кишлок хужалигида фойдаланиш ва сугориш учун ярокли булган, сув ресурслари шу ерларни сугоришни таъминлай оладиган сугориш манбаи билан богланган доимий ёки муваккат сугориш тармогига эга булган ерлар сугориладиган ерлар жумласига киради.
Кишлок хужалигига мулжалланган ерлар: кишлок хужалиги кооперативларига (ширкат хужаликларига); тажриба ишлаб чикариш укув, укув тажриба ва укув ишлаб чикариш хужаликларига;
Узбекистон Республикаси фукароларига: фермер хужаликлари. дехкон хужаликлари юритиш учун, якка тартибда богдорчилик полизчилик ва чорвачилик юритиш учун жамоа богдорчилиги, полиз- чилиги ва узумчилиги учун; кишлок хужалиги билан шугулланмайдиган корхоналар, муасса- салар ва ташкилотларга ёрдамчи кишлок хужалигини юритиш учун берилади.
Кишлок хужалиги ерлари узга максадларга, коида тарикасида кейинчалик кишлок хужалик максадларида фойдаланиш учун ярокли холга келтириш шарти билан вактинча фойдаланишга берилади.
Ер кишлок хужалиги кооперативлари (ширкат хужаликлари) ва бошка кишлок хужалиги корхоналари, муассасалари хамда ташки- лотларига кишлок хужалиги ишлаб чикаришни юритиш учун белги­ланган максадда доимий эгалик килиш учун берилиб бу ерлар жа- моат эгалигидаги ерлардан ва фукароларга дехкон хужалигини юри­тиш учун берилган ерлардан иборат булади.
Жамоа эгалигидаги ерлар, коида тарикасида, оилаларга кишлок хужалиги махсулоти етиштириш учун вактинча фойдаланишга оила пудрати шартномаси шартлари асосида берилади.
Оила пудрати - кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) ва бошка кишлок хужалиги корхонаси, муассаси хамда ташкилоти томонидан оилага вактинча фойдаланишга оила пудрати шартнома­си асосида берилган ер участкаларида кишлок хужалиги махсулоти етиштиришда оила аъзоларининг бевосита иштирок этишига асо- сланган ишлаб чикариш ва мехнатни хужалик ичида ташкил этиш шаклидир.
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участка- ларидан катъий белгиланган максадда фойдаланилди, бунда хайда- ладиган ерлар майдонини улчамларининг камайтарилишига йул куйилмайди.
Фермер хужаликларига зах,ирадаги ерлар, махсус Республика фонди ерлари, мехнат ресурслари етарли булмаган хужаликлардаги ва сугориладиган янги мовзелардаги ерлар берилади. Уларга зарар куриб ишлаётган ёки кам рентабелли кишлок хужалиги корхонала- рининг ерлари хам берилиши мумкин.
Кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) хар бир аъзо- сининг, бошка кишлок хужалиги ва урмон хужалиги корхоналари, муассасалари, хамда ташкилотларида хар бир ходимининг оиласига, хамда уша ташкилотларда ишлаган ва хамон ишлаб келаётган укитувчилар, шифокорлар ва бошка мутахассисларнинг оиларига, дехкон хужалиги юритиш учун берилади.
Шахарлар ва посёлкаларда, шунингдек кишлок ахоли пунктларида яшовчи, дехкон хужалиги юритиш учун томорка ер участкаларига эга булмаган фукароларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар- нинг илтимосномасига биноан жамоа богдорчилиги ва узимчилиги юритиш учун мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килишга ёки жамоа полизчилиги учун вактинча фойдаланишга ер участкаси туман хокими томонидан берилади. Бу ерларда уй жой бинолари ва бошка капитал иншоотлар куриш таъкикланади.
Ер кодексининг 57 моддасига биноан ёрдамчи кишлок хужалиги- ни юритиш учун вилоят хокими фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ерларни, конун хужжатларида назарда тутилган холларда эса кишлок хужалигига мулжалланган бошка ерларни хам доимий эгалик килишга бериши мумкин.
Ер Кодексининг 7 боби ахоли пунктларининг ерлари, 8 боби сано- ат транспорт, алока, мудоофа ва бошка максадларга мулжалланган ерлари, 9 боби аълохида мухофаза этиладиган худудларнинг ерлари, 10 боби урмон фонди, сув фонди ерлари ва задира ерларига баги- шланган, сув фондиларига сув хавзалари (дарёлар, куллар, сув омборлари) ва гидротехника ва бошка сув хужалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек сув хавзаларининг ва бошка сув объ- ектларининг киргоклари буйлаб ажратилган минтакадаги сув хужа­лиги эхтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар киради.
Сув фонди ерларида сув объектларига салбий таъсир курсатади- ган хужалик фаолияти юритиш ва курилиш ишлари олиб бориш таъкикланади деб курсатилган. 11 боб ерларни мухофаза килишга 14 боб эса ер тугрисидаги конун хужжатларни бузганлик учун жавоб- гарликга тегишли булиб куйидаги холатларда айбдор шахслар конунда белгиланган тартибда жавобгар буладилар:

  • ер участкаларини олди-сотди килиш, уларни хадя килиш гаровга куйиш, ер участкаларини уз бошимчалик билан айирбошлаш;

ерлардан белгиланган максадда фойдаланмаслик;
ер участкаларини узбошимчалик билан эгаллаб олиш;
кишлок хужалиги ерларини ва бошка ерларни яроксиз холга кел- тирганлик;
ердан фойдалашнинг табиатни мухофаза килишга оид талабла- рини бажармаганлик;
ерлардан хужасизларча фойдаланганлик ерларнинг холатини яхшилаш хамда тупрогини сув ва шамол эрозиясидан ва тупрок хо- латининг ёмонлашувига олиб келадиган бошка жараёнлардан саклаш мажбуриятларини бажармаганлик ва х.о.
"Дехкон хужалиги тугрисида" Узбекистон Республикасининг Конуни.
Ушбу конун дехкон хужаликларини ташкил этиш уларнинг фаоли- яти ва тугатилишининг хукукий асослари, хукук ва мажбуриятларини белгилайди, бошка юридик ва жисмоний шахслар билан муноса- батларини тартибга солади.
Ушбу конун 1998 йил 30 апрел куни кабул килиниб 7 боб 31 мод- дадан иборатдир. Дехкон хужалиги оилавий майда товар хужалиги булиб оила аъзоларининг шахсий мехнатига асосланади, мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килиш учун оила бошлигига берилган томорка ер участкасида кишлок хужалиги махсулотини етиштиради ва реализация килади.
Дехкон хужалиги уз фаолиятида ёлланма мехнатдан доимий фой- даланиши мумкин эмас деб конунда белгиланган.
Дехкон хужалигини ташкил этиш тартиби конунни 5 моддасида келтирилган булиб у ихтиёрийлик асосида, хужалик бошлигининг кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) бошкарувига ёхуд бошка кишлок хужалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотла- рининг иш берувчисига (маъмуриятига), хамда туман хокимига ёзма мурожаатига асосан ташкил этилади. Ушбу моддада дехкон хужали- гига ер бериш ва руйхатга олиш тартиби келтирилган.
Дехкон хужаликларига ер бериш тартибига кура дехкон хужалиги юритиш учун сугориладиган ерларда 0,35гача, сугорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 га гача чул ва сахро минтакасида эса 1 га га­ча улчамда ер участкалари берилиши, фукароларга дехкон хужалиги юритиш учун 0,06 га доирасида томорка ер участкаларига мерос килиб колдирилган умрбод эгалик килиш, хукуки ким ошди савдоси асосида реализация килиниши мумкинлиги курсатилган.
Дехкон хужалигига томорка ер участкаси бериш тугрисидаги ка­рор дехкон хужалигини ташкил этиш тугрисидаги карор билан бир вактда туман хокими томонидан кабул килинади.
Дехкон хужалигига мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килишга берилган томорка ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, хадя, айрбошлаш объекти булиши мумкин эмас. Ер участкасига мерос килиб колдирилган умрбод эгалик килиш хукуки кредит олиш учун гаровга куйилиши мумкин. Дехкон хужали- гига берилган томорка ер участкаси булиниши мумкин эмас. Ер участкасидан фойдаланганлик учун хак ер солиги тарикасида унди- рилади.
Конуннинг 3 боби дехкон хужалигининг хамда унинг аъзолари- нинг хукук ва мажбуриятлари тугрисида булиб хукукларига:
ишлаб чикариш фаолиятининг мустакил ташкил этиши; •етиштирилган ва сотиладиган махсулотга мустакил бахо белгила- ши;
узи етиштирган махсулотни уз хохишига кура реализация килиш хукукига эгалиги;
уз мол мулкини, шунингдек томорка ер участкасига мерос килиб колдириладиган умрбод эгалик килиш хукукини, шу жумладан ким ошди савдоси асосида сотиб олинган хукукни гаровга куйиш. мажбуриятларига:
томорка ер участкасидан катъий белгиланган максадда фойдала- ниши;
табиий объект булмиш ерга зарар етказмаслик;

  • агротехника талабларига, белгиланган режим, саклаш вазифаси ва бошкаларга риоя этиш;

  • хужалик аъзолари учун хавфсиз мехнат шароитини таъминлаш киради.

Конунни 13 ва 14 моддаларида дехкон хужалиги бошлиги ва аъзоларини хукук ва мажбуриятлари белгиланган.
Конунни 4 боби дехкон хужалигининг мол - мулки тугрисида булиб унинг мулкига узига карашли барча мол - мулклар (уй жой- лар, экинзорлар, техника, пул маблаглари, етиштирилган махсулот, олинган даромад) киради.
Дехкон хужалигининг узига карашли мол - мулки давлат химояси- дадир.
Дехкон хужалиги кишлок ишлаб чикаришнинг конунда таъкиклан- маган хар кандай тури билан шугулланишга хакли ва уз фаолияти йуналишларини мустакил равишда белгилайди. Дехкон хужалиги, шу жумладан юридик шахс тарикасида руйхатга олинган дехкон хужали- ги ташки иктисодий фаолиятни бошка шаклларда хужалик юритувчи корхоналар билан тенг шартларда амалга оширади.
Дехкон хужаликларининг хужалик фаолиятига турли давлат ор- ганлари, улар мансабдор шахсларининг сабабсиз аралашуви (конунчилик бузилмаган холда) мумкин эмас. Дехкон хужалиги ихти- ёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосида турли ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш буйича кооперативларга, иттифоклар- га, бошка уюшмаларга бирлашиш хукукига эга.
Конунни 20 моддасида дехкон хужалигида мехнат килиш коидала- ри келтирилган булиб дехкон хужалиги фаолияти хужалик аъзола- рининг шахсий мехнати билан бирга муайян ишни бажаришга бошка шахслар мехнат шартномаси асосида вактинча жалб этилиши мум­кин. Дехкон хужалигининг аъзолари дехкон хужалиги томонидан Узбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги хузуридаги Пенсия жамгармасига керакли бадаллар туланган такдирда давлат ижтимоий сугуртасидан утказилиши лозим.
Конунни 25 моддасида дехкон хужаликларини давлат йули билан ва бошка тарзда куллаб кувватлаш хамда уларнинг фаолиятини мувофиклаштириш шакллари ва йуналишлари курсатилган. Шу жум­ладан, бирламчи ободонлаштириш ишлаб чикариш фаолиятига тур- ли хизматлар (новли уруглик минерал угитлар ва х.о.), чорва моллар ва паррандалар бокиш учун аралаш озука ажратишда, зотдор кора- моллар олишда ва бошка йуналишларда кумаклашади.
Конунни 27 ва 28 моддаларида дехкон хужалигини тугатишининг хукукий асослари ва тартиби курсатилган.
"Фермер хужалиги тугрисида" Узбекистон Республикасининг Конуни Ушбу конун фермер хужалигини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини кайта ташкил этилиши тугатилишининг хукукий асосла- рини, хукук ва мажбуриятларини белгилайди, бошка юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тартибга солади.
Ушбу конун хам 1998 йил 30 апрелда кабул килиниб 6 боб 36 моддадан иборатдир.
Конунда белгиланишича фермер хужалиги узига узок муддатли (10 йилдан 50 йилгача) ижарага берилган ер участкаларидан фойда- ланган холда товар кишлок хужалиги ишлаб чикариши билан шугул- ланувчи фермер хужалиги аъзоларининг (оила аъзолари, кариндо- шлари, хамда мехнатга кобилиятли ёшга егган бошка шахслар) бир- галикда фаолиятига асосланган, юридик шахс хукукарига эга му- стакил хужалик юритувчи субъектдир.
Фермер хужалиги танлов асосида, аксарият холларда мехнат ре- сурслари ортикчалиги сезилмаётган ерларда ва худудларда ташкил этилади.
Конун буйича чорвачилик махсулоти етиштиришга ихтисослашти- рилган фермер хужалиги камида 30 шартли бош чорва моли булган такдирда ташкил этилади. Фермер хужалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам улчами 1 шартли бош чорва молга хисоблаганда Андижон, Наманган, Самарканд, Тошкент, Фаргона ва Хоразм вилоятларидаги сугориладиган ерларда камида 0,3 га К.Р. ва бошка вилоятларда сугориладиган ерларда камида 0,45 га сугорил- майдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 га ни ташкил этади.
Дехкончилик махсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фер­мер хужаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам улчами пахтачилик ва галлачилик учун камида 10 га, бордорчи- лик узумчилик сабзавотчилик ва бошка экинларни етиштириш учун камида 1 га ни ташкил этади.
Ер участкалари берилганда фермер хужалиги уз зиммасига кишлок хужалик экинларининг хосилдорлигини (уч йил учун уртача йиллик хосил хисобида) ернинг кадастр бахосидан кам булмаслиги- ни таъминлаш мажбуриятини олади.
Фермер хужалиги уз устави асосида фаолият курсатади. Фермер хужаликларига юкорида (ер кодексида) кайд этилган ерлар хамда кишлок хужалиги кооперативларининг (ширкат хужаликларининг) ерлари ширкат аъзоларининг умум мажлис карори асосида туман хокими томонидан кабул килинган карорга биноан берилиши мум- кин.
Илмий - тадкикот муассасалари, олий укув юртлари, академик ли- цийлар касб-хунар колледжлари ва умум таълим мактабларининг ерлари, шунингдек сув фонди ерлари фермер хужаликларига бери­лиши мумкин эмас.
Фермер хужалигига берилган ер участкаларидан катъий белгилан- ган максадда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши, олди - сотди, гаров, хадя айирбошлаш объекти булиши, шунингдек икки- ламчи ижарага берилиши мумкин эмас.
Фермер хужалиги кредитлар олиш учун уз мол мулкинни, шунин- гдек ер участкасини ижарага олиш хукукини гаровга куйишга хакли. Фермер хужалигига берилган ер участкаси булиниши мумкин эмас.
"Кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) тугриси­да" ги Узбекистон Республикасининг Конуни. Ушбу конун 7 боб 33 моддадан иборат 1998 йил 30 апрелда кабул килинган булиб кишлок хужалиги кооперативларини (ширкат хужаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, кайта ташкил этилиши хамда тугатилишининг хукукий асосларини, хукук ва мажбуриятларини белгилайди, уларнинг бошка юридик ва жисмоний шахслар билан узаро муносабатларни тартибга солади.
Кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) товар кишлок хужалиги махсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига фукароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишга асосланган юридик шахс хукукларига эга мустакил хужалик юритувчи субъектдир. Унинг фаолияти куйидаги принципларга асосланади:
кооперативга (ширкат) аъзоликнинг ихтиёрийлиги ва ундан бемалол чикиш мумкинлиги;
кооператив (ширкат) фаолиятида аъзоларнинг уз мехнати билан иштирок этиши шартлиги;
махсулот етиштириш ва мехнатни хужалик ичида асосан оила (жамоа) шартномаси асосида ташкил этиш;
кооператив (ширкат) аъзоларининг мехнатига ишлаб чикарган махсулотни (бажарган иши) хажмига, сифатига караб хак тулаш;
якуний даромадни (фойдани) кооператив (ширкат) аъзолари уртасида улар-нинг мулкий пайларига мувофик таксимлаш;
бошкарувнинг демократик хусусияти, карорлар кабул килишда хукуклар танглиги (бир аъзоси бир овозга эга булиши);
ер участкалиридан катъий белгиланган максадда фойдаланиш, ерларнинг мухофаза килинишини ва тупрок унумдорлигининг оши- рилишини таъминлаш.
Кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) кишлок хужали- ги махсулоти етиштириш билан бир каторда кооперативнинг уз худудида хам, шунингдек ундан ташкарида хам кишлок хужалиги хом ашёсини кайта ишлаш, озик-овкат махсулотлари, халк истеъмол мол- лари ишлаб чикариш техник ахамиятга эга булган махсулотлар ишлаб чикариш, савдо - сотик таъмирлаш ва курилиш ишлари, юри- дик ва жисмоний шахсларга хизмат курсатиш, шунингдек конунлар- да таъкикламаган бошка фаолият турлари билан шугулланишга хакли.
Кишлок хужалиги кооперативи фаолияти унинг устави асосида тартибга солинади. Кишлок хужалиги кооперативларига (ширкат хужаликларига) бериладиган ерлар жамоат эгаликларидаги ерлар- дан, шунингдек фукароларга фермер хужалигини, дехкон хужалиги- ни юритиш учун бериб куйилган ерлардан иборат булади хамда улардан факат белгиланган максадда фойдаланилади.
Кишлок хужалиги кооперативига (ширкат хужалигига) бериб куйилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди сотди, гаров, хадя айрбошлаш объектлари булиши мумкин эмас. Бу ер участкала­ри белгиланган тартибда мерос килиб колдириладиган умрбод эга- лик килишга, вактинча фойданишга ёки ижарага берилиши мумкин.
Кишлок хужалиги кооперативида (ширкат хужалигида) ер участ­калари, коида тарикасида, оилаларга кишлок хужалиги махсулоти етиштириш учун вактинча фойдаланишга оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида бирилади Ер участкалари муайян турдаги кишлок хужалиги ишларини бажариш учун кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) ходимларининг гурухларига вактин- ча фойдаланишга жамоа пудрати шартномаси шартлари асосида хам берилиши мумкин.
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участка- ларидан катъий белгиланган максадда фойдаланилади, бунда хай- далган ерлар майдони улчамларининг камайтирилишига йул куйил- майди.
Пудрат шартлари асосида олинган ер участкаларини ижарага ёки ердамчи пудратга бериш таъкикланади.
Оила (жамоа) пудрати асосида берилган ер участкаси учун пудра- тидан ер хаки ундирилмайди, бу участкалардан олинадиган ер со- лигини кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) белгилан­ган тартибда тулайди.
Оилавий пудрат - хар бир ишчининг мехнат сарфини унинг даро- мадлари, оиладаги моддий форовонлиги билан узвий боглашга им- кон берувчи, хужалик ичида ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишнинг асоси сифатида намоён булади.
Кишлок хужалиги кооперативида (ширкат хужалигида) умумий мажлис карори билан куйидагилардан таркиб топадиган устав жамгармаси (капитал) шаклланади:
пай жамгармаси;
тупрок, унумдорлигини ошириш тадбирларини утказиш иррига­ция иншоотларини саклаш, янги ирригация - мелиорация тармокла- рини Лойихалаш ва куриш, техника сотиб олиш, ижтимоий ва ишлаб чикариш инфраструктурасини ривожлантириш, бошка умумий ижтимоий ва хужалик вазифаларини хал этиш учун мулжалланган булинмас жамгарма.
Кишлок хужалиги кооперативининг (ширкат хужалигининг) пай жамгармаси ер участкаларининг киймати бахосини ва асосий жамгармаларнинг кийматини, хамда кооперативнинг (ширкатнинг) мажбуриятларидан холи бошка активлари кийматини уз ичига ола- ди, булинмас жамгармани шакиллантиришга йуналтириладиган ма- благлар бундан мустано.
Пай муносабатлари бу дехконга, кишлок хужалик кооперативи­нинг аъзосига, мулкий пайни- мулк кийматининг ва хужаликнинг мажбуриятлардан холи булган активларининг маълум кисмини ва у билан боглик булган жами жамоа оладиган пировард даромаднинг бир кисмини олиш хукукини бериш.
Пай жамгармаси кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужали- ги) аъзоларига умумий улушли мулк асосида, булинмас жамгарма эса умумий биргаликдаги мулк асосида карашли булади.
Пай жамгармаси кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужали- ги) аъзолари уртасида мулкий пайларга таксимланиши лозим.
Мулкий пай кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) хар бир аъзосининг кооператив (ширкат) пай жамгармаси кийматидаги улишини белгилайди ва кооператив (ширкат) аъзосига кооператив- нинг (ширкатнинг) якуний даромадидан (фойдасидан) дивидентлар тарикасида тегишли улишни олиш хукукини беради.
Оила (жамоа) пудрати кишлок хужалиги кооперативида (ширкат хужалигида) ички хужалик ишлаб чикариш фаолиятини ташкил этишнинг устун шаклидир.
Оила (жамоа) пудрати шартномаси буйича оила (ходимлар гуру- хи) пудратчи сифатида муайан кишлок хужалиги махсулотини етиштириш ва уни буюртмачига - кишлок хужалиги кооперативига (ширкат хужалигига) келишилган муддатларда топшириш мажбурия- тини олади, буюртмачи эса, мазкур махсулотни кабул килиш ва унинг учун хак тулаш мажбуриятини олади.
Оила (жамоа) пудратида мехнатга хак тулаш якуний натижаларга кура -етиштирилган махсулотнинг шартномада назарда тутилган микдори, сифати ва бахосига караб амалга оширилади.
Шу билан бирга оила аъзолари (пудратчилар) - пай эгалари хужа- ликнинг йил давомидаги фаолияти якуний натижаларига кура аникланадиган дивидентлар оладилар.
Кишлок хужалиги кооперативи (ширкат хужалиги) етиштирилаёт- ган махсулотни реализация килиш учун, шу жумладан давлат харидлари тартибида сотиш учун юридик ва жисмоний шахслар би­лан ихтиёрийлик асосида хужалик шартномаларини тузиш хукукига эга.
Кишлок хужалиги кооперативи (ширкат) - хар бир дехконнинг манфаатини бутун жамоа манфаатлари билан уйгунлашувини таъминловчи кишлок хужалиги корхонасининг энг самарали ташки- лий хукукий шакли сифатида намоён булади.
Кишлок хужалиги ва унинг айрим тармокларини ривожланти- ришни давлат томонидан бошкариш механизми, жумладан давлат эхтиёжларига кишлок хужалик масулотлари сотиб олиш тизими яна- да такомиллаштирилади, кишлок хужалик товар ишлаб чикарувчи- ларни иктисодий рагбатлантириш ва давлат томонидан куллаб- кувватлаш кучайтирилади ва х.к.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling