Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Узбекистонда урушдан кейинги даврда ирригациянинг ривожланиши


Download 1.58 Mb.
bet7/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Узбекистонда урушдан кейинги даврда ирригациянинг ривожланиши
Иккинчи жахон урушидан кейин халк хужалиги тикланиши ва ри­вожланиши бошланди.
1946-1950 йилларга мулжалланган 5 йиллик план кабул килинди.
Бу даврларда Сух дарёсида Сарикургон сув туплами ва Сух унг киргок МК, Фарход гилдроузелидан Боёвут канали (48 минг га сугориш учун), Сирдарёда Охунбобоев канали (28 минг га сугориш учун) курилди, Марказий Фаргонада 173 минг га ерни сугориш ишлари бошланди, Косонсойда Уртатукай сув омбори, Зарафшонда Каттакургон сув омбори хажмларини ошириш ишлари давом этти- рилди.
Бухорода Куйимазор ва Тудакул сув омбори курилиши бошланди.

  1. йилда давлат томонидан Урта Осиёда буш ерларни узлашти- риш хисобига янги ерларни узлаштириш мелиорация ва ирригация ишларини ривожлантириш ва пахтачиликни тиклаш ва ривожланти- ришга багишланган режа тасдикланди.

Сув хужалиги олдида 4-беш йиллик (1946-50йил) асосида катта масалалар куйилди, сугориш тизимларининг сув таъминотини яхши- лаш, янги каналлар ва иншоотларни куриш, 1946 йил урушдан ол- динги даврдаги сув тармокларини тиклаш ва бошкатдан куриш. Урушдан олдин бошланган курилишларни тамомлаш максадида халк курилишлари ривожланиб, анча объектлар ишга солинди.

  1. йил Косонсой сув омбори (хажми 100 миллион м3) ишга ту- ширилди, натижада 19,7 минг га майдонда сув таъминоти яхшиланди ва Наманган областининг Чуст, Поп, ва Туракургон районларида 4 минг га ерлар узлаштирилди. Сух сугориш тизимининг 99 бош кана- лидан иборат булган янгидан куриш натижасида бирлаштирувчи ка­наллар ёрдамида бош каналларнинг сонини 10 та сув тугунига ка- майди.

  2. йил Сух унг киргогидаги бош каналининг курилиши тугатил- ди, шу вактда Фаргона водийсида анча мелиоратив объектлар ку­рилди. Сариксув коллектори (1939 йилда бошланган)-120 минг га майдоннинг мелиоратив холатини яхшилади. Богдод коллекторлари тизими (108 минг га), Сух Исфара (30 минг га) ва Х,аккулобод коллек­торлари (20 минг га) шулар жумласидан. 1946 йил Сирдарёнинг чап киргогидан сув олувчи Охунбобоев номли бош каналининг курили­ши бошланди.

1947 йил Жанубий Мирзачул каналининг 1 - навбатдаги курилиши бошланди ва 1948 йил тугади, узунлиги 15 км, сарф 50м3/с, 40 минг га га сув етказиб беради. Кичик каналлар, зах кочирувчи тармоклар кенг микёсида курилиб сугориладиган сув билан таъминлаб ва ме­лиоратив холатини яхшилаш ишлари утказилди. Шу хилдаги ишлар Бухоро, Сурхондарё, Хоразм областларида утказилди. Хамма об- ластларда курилган сугориш ва зах кочириш тизимларини яхши ишлашини таъминлаш максадида уларга куп микдорда хар хил ин- шоотлар курилди, таъмирлаш ишлари утказилди, куп ишлар меха- низмлар ёрдамида бажарилди.
1949-50 йиллар Узбекистонда сугориш тармокларини паспорти­зация ишлари утказилди. Сугориш тармокларидан тулик ва яхши фойдаланиш максадида каналлар инспектор йуллари, телефон тизи- млари билан жихозланди. Сувдан каноатлантирадиган меъёрда фойдаланиш максадида экинларни бостириб сугоришдан эгаб олиб сугоришга утилди. Бу эса сугориш тарихида инкилобий узгаришларга утишни таъминлади. Бунга эса сувдан фойдаланиш усуллари, пул тулаш шарти хам сабаб булди.

  1. чи беш йилликда катта меъёрда сув хужалигида курилиш ишла­ри, янги ерларни узлаштириш, сугориш ва зах кочириш ишлари утказилди. Натижада 1950 йил 1946 йилга нисбатан пахта тайёрлаш микдори икки баробарга ва урушдан олдингига нисбатан 61 фоиз булди. Беш йилликда 7 миллион 94 минг тонна пахта тайёрланди.

1950-1952 йилларда «Средазгипроводхлопок» институтида Сир- дарё бассейнида сув ресурсларини комплекс ишлатиш схемаси ишлаб чикилди.
1954 йилда (9 феврал) «Узбекистонда 1954 - 1958 йилларда пахта- чиликни ривожлантириш тугрисида» карор кабул килинди. Унда 1958 йил 600 минг га дан сугориш, шундан 300 минг га да пахта етиштириш кузда тутилди.

  1. беш йиллик (1951-1955 йил) олдинги беш йиликларда утка- зилган куп хажмдаги курилиш ишлари ва сугориш ишларининг за- монга лойик талабларини каноатлантириш учун, сугориладиган ер- лардан самарали фойдаланиш учун кишлок хужалиги ишларини ме- ханизациялаш ишларини имконини ошириш учун, майда сугориш шохобчаларини муваккат шахобчаларга узгартириш, ортикча майда шахобчаларни йукотиш, тут дарахларини утказиш ва хоказо, катта сугориладиган майдонларни текислаш максадида давлат томонидан янги сугориш системасига утиш хакида карор кабул килди. Бу тизим- га утишга Узбекистонда катта хажмда ишлар бажарилиши керак булиб колди. (1,5 миллион га майдонда 560-570 миллион м3 тупрок ишлари). МТСлар ер казиш машиналари билан (14 минг дона) купайтирилди.

Сув хужалиги вазирлиги тармогида 24 машина экскаватор станци- ялари (МЭС) ташкил булди. Бажарилган ишлар натижасида майда сугориш участкалари йириклаштирилди: Фаргона водийсидаги 0,8 га баъзи жойларда хатто 0,1-0,15 га булган участкаларни кайтадан ку­риш натижасида 12 га етди. Бу утказилган тадбирлар анча сувни те- жаш, янги ерларни узлаштириш, пахтанинг хосилдорлигини ошириш имконини берди. Янги сугориш тизимига муваффакиятли утишга хи- сса кушган мутахассислар А.Н.Ляпин, мухандис гидротехник И.Ф.Фидодеев ва колхоз звеноси бошлиги Назарали Ниязовлар 1951 йил Давлат мукофоти олишга сазовор булдилар. 1954-55 йиллар Кашкадарё областининг сув таъминотини яхшилаш учун Эскиангор канали курилди: узунлиги 184 км, р=45м3/с. 60 минг га да сув таъми- ноти яхшиланди, пахта майдонларини кенгайтириш ишлари хам да­вом этди. Фаргона дехконлари бу ишларда хам биринчи булиб иш бошлади. Фаргонада колхозлар аро кенгаш ташкил булиб (1-раис Ш.Р.Рашидов) курилиш ишлари олиб бориш учун «Фаргонавод- строй» трести ташкил булди. Натижада Марказий Фаргонада 140 минг га ер узлаштириш режаланди. КФКда курилиш ишлари давом этди Сурхондарё областида сув хужалиги ишларини олиб бориш учун «Сурхонводстрой» трести ташкил булди. Учкизил сув омбори курила бошланди (1954 йил). Зангбош канали янгидан курилиб, атрофидаги ерлар сугоришга узлаштирилди. Самарканд областида Каттакургон сув омбори тугонининг хажми- ни 668 минг м3 га етказилди (1951 йил). Бухоро областида Зарафшон дарёсида Куйимозор сув омборини куриш ишлари бошлаб юборилди, хажми 270 миллион м3. Хоразм вохасида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш учун бир канча коллекторлар курилди. Девонкул, Газовот - Давдон, Шовот - Андреевск ва бошка область атрофларида жойлаш- ган кулларни бирлаштирувчи Озёрно-Уравнителний коллектор, унинг давоми Озёрний коллектори ва асосий республикалараро коллектор Дарёлик, жами узунлиги 359 км. Бу коллекторларнинг хаммаси ер ости ва дренаж сувларни Сарикамиш чункирига олиб бориб ташлайди (лойиха авторлари А.Ф.Соседко ва Т.М.Бердникова). Ташсака, Киличниязбой, Кипчок - Бузсув каналларга лойкаларнинг киришини камайтириш учун уларни бош кисмида дарёда Потапов системалари - окимни йуловчи иншоотлар тизими кулланила бошлади. Бу тизимлар катта самарасини курсатди ва М.В.Потапов 1952 йил Давлат мукофотига сазовор булди.
1951 йилда 228 минг га янги ерлар узлаштирилди ва ялпи пахта тайёрлаш микдори 1946-50 йилга нисбатан 60 фоиз ошиб, 2 милли­он 716 минг тоннани ташкил килди.
1956 йил 6 - чи беш йиллик (1956-60 йил) режаси кабул килинди «Пахта етиштириш ишларини ошириш максадида Узбекистон ва ККМЖларнинг Мирзачулда буз ерларни сугориш» карорига мувофик Узбекистон кисмида 200 минг га, Козогистонда 100 минг га сугори­ладиган ерларни ошириш кузда тутилди. Шу даврда Мирзачулда сугориладиган ер майдони 226 минг га. ни ташкил килган. 1958 йил 14.07 да кабул килинган карорда («Узбекистон, Козогистон ва Тожи- кистон республикаларида Мирзачулда сугориш ва узлаштириш ишларини кенгайтириш ва тезлатиш хакида») асосан республикала- раро Мирзачул буз ерларини узлаштириш ва сугориш Бош бошкармасини (Главголодностепстрой) ташкил топишини маъкул топди ва Мирзачулда узлаштириладиган ер майдони 350 минг га етказиладиган булди. «Средазгипроводхлопок»да Мирзачулда буз ерларни узлаштиришга каратилган махсус булим ташкил топди. (Рахбари Э.М.Беньяминович тайинланди. Главголодностепстрой бошлиги - А.А.Саркисов, бош мухандис И.Я.Каминский). Беш йил- ликда Мирзачулда жуда куп ва катта хажмда хар хил ишлар бажа­рилди. 126 км узунликда, 300 м3/с сарфли Южноголодностепский канали курилиши бошланди, сув олиш нуктаси-Фарход ГЭСда жой­лашган.
Марказий Фаргонада сугориш ва янги ерларни узлаштириш ишлари давом этди. КФК янгидан курилиб, сув утказиш кобилияти 100 м3/с дан 175 м3/с га етказилди. Сух дарёсида Кукон гидротехник тугуни курилиб, натижада Сух дарёсидан сув олиш имконияти яхши- ланди.
Тошкент областида Охангарон дарёсида Тошкент сув омбори ку­рилди (хажми 250 миллион м3). Чирчик дарёсининг чап киргогида Левобережный, Кора сув ва Тошкент канали янгидан курилди, 800 та гидротехник иншоотлар курилиб, сув утказиш кобилияти яхшиланди. Куйлик тугони тепасида Газалкент гидроэнергетик тугуни курилди.
Зарафшон водийсида Куйимозор сув омбори куриб тугатилди (270 миллион м3). Зарафшон дарёсининг чап шахобчасида Корадарё ва Дамхужа сув таксимлаш тугуни - 560 м3/с утказиш кобилиятига эга булган иншоот курилди.
Кашкадарё водийсида Чимкургон сув омбори курила бошланди. Яккабог дарёсида сув омбори курилиб ишга туширилди
Сурхондарё водийсида 1954 йил бошланган Учкизил сув омбори курилиши тугатилди. Сув хужалигига рахбарликда узгаришлар булди. Райводхоз, облводхоз урнига - райУОС (район сугориш тизимлари- нинг бошкармаси) облУОС (област сугориш тизимларининг бошкармаси) ва уларнинг карамогига МЭС (машина экскаватор станция), СМК (курилиш мантаж идораси) берилди. 1960 йил сугори­ладиган ер майдони 2474 минг га га етди, 1954 йилга нисбатан 274 минг га га ошди. Пахта тайёрлаш 3 миллион тоннадан ошди.

  1. йилдан 1959 йилгача 245 минг га янги ер узлаштирилди.

1953-1959 йилларда 2 минг км зах кочириш тармоклари курилди ва таъмирланди, 400 минг га ернинг мелиоратив холати яхшиланди.Республикада ирригация, мелиорация курилиш 1959 - 1965 йил- ларга мулжалланган 7 йилликда кенг куламда олиб борилди. 1959-1965 йилларда 23,7 млн. тонна пахта етиштирилди. Гуза хосилдорлиги 1965 йилда 24,2 ц/га етказилди. (АКШ - 18 ц/га, Мек­сика - 20 ц/га, Хиндистон - 4,2 ц/га). 1966 йилда 4,080 млн. т пахта (пландан 380 млн. т куп) олинди. 1959-65 йилларда сув хужалигида катта курилиш ишлари режа- ланди. Узбекистонда Фаргона ва Зарафшон водийларида, Хоразм областида ва Коракалпогистонда сугориладиган 600-700 минг га майдонда зовур тизимларини курилиб мелиоратив холати яхшилан­ди, сугориладиган майдонларни 500 минг га га кенгайтириш, 250-300 минг га майдонга хужалик ички тармокларни янгидан куриш 5 мил­лион га яйловларни сув билан таъминлаш, Кашкадарё, Сурхондарё ва Фаргона областларида курилишга режаланган ва янгидан сув манбаларини куриш, Мирзачулда Марказий Фаргонада, Самарканд, Бухоро областларида ва Коракалпогистонда сугориш ва янги ерлар­ни узлаштириш ишларини давом эттириш олиб борилди. Асосий ку­рилиш ишларини амалга ошириш учун Вазирлар кенгаши кошида «Узглавводстрой» бош бошкармаси ташкил килинди 1963 йилда сов- хозларни куриш учун «Главсредазирсовхозстрой» ташкил этилди.
Фаргона областида 7 йиллик давомида Марказий Фаргонада 97 минг га ер узлаштириш режаланди. Кувасой дарёсининг водийсида, Исфарамсой тизимида 216,5 миллион м3 хажмли Каркидон сув омбори курилди. 1961 йилда 1400 м3/с сув утказадиган Тешиктош гидро тугини. Мирзачулда Жанубий Мирзачул бош канали (300м3/с сарфли) кури- лиши битириб ишга туширилди. Ер ости сувларини сугориладиган майдонлардан Сирдарё ва Арнасойга окизиб ташлаш ишлари тугади 7 йиллик режанинг охирида (1965 йил) Мирзачулнинг жанубий зо- насида: 750 км канал ишга туширилди, 1650 км лоток, 640 км берк босим- ли кувурлар, 1330 км коллектор, 1320 км берк зовурлар, 118 дона тик зовурлар ишга туширилди.
Сирдарё областининг шимолий эски сугориладиган районларида КМК (Киров бош канали) кайтадан курилиб сув утказиш кобилиятини 230 м3/с. га етказилди. Самарканд областида Мианкаде - Хатирчи каналининг (Q=60 м3/с, 94 км) курилиши тугатилди. Зарафшон дарёсидаги Ровотхужа тугони (1 май номли), Даргом канали ва бошкалар янгидан курилди. 1961-62 йилларда Навоий гидроузели ишга туширилди. Бухоро областида Бош Коракул коллекторининг курилиши, Коракул водий- сини сув билан таъминлаш ишлари бошланди: 1963 йилда Аму - Коракул машина каналининг (Q=48 м3/с ни утка- задиган) курилиш ишлари, иккита насос (Алат ва Коракул) 15,3 м кутариб сув берадиган курилди. Бу каналнинг муваффакиятли кури­лиши билан Марказий водийга Амударёдан сув етказиб бериш им- конияти тугилди, унинг учун Аму - Бухоро ва Аму-Коракул каналла- рининг бош иншоотларини бирлаштирилди ва умумий сарфи Q=141 м3/с етказилди каналда Х,амза ва Куйимозор насослари курилди, 67 м тепаликга сув етказиб берди. Аму - Бухоро каналининг узунлиги 196 км канал оркали 90 минг га майдони сугориш имконияти мавжуд булди, шундан 26 минг га майдон янги ерлар 300 минг га яйловлар сув билан таъминланди. Курилиш ишларини «Амубухара- каналстрой» бошкармаси олиб борди. Н.РДамраев рахбарлигида курилиш ишлари 7 йилликнинг охирги йиллари (1963-65 йил) тамом булди.
Кашкадарё области:
1963 йил Чимкургон сув омборининг (500 миллион м3) курилиши тугаб ишга топширилди ва Пачкамар сув омборининг (Гузор дарё­сида, хажми 280 миллион м3) курилиши бошланди (лойиха автори К.К.Писарчик, курилиш бошлиги А.Я.Шербаков). Кашкадарё дарёсида Карши сув таъминловчи тугуни, 515 м3/с утказгичи курилди 1962 йил «Средазгидроводхлопок» томонидан Карши чулида буз ерларни сугоришга ва узлаштиришга каратилган бош схема тузилди, сугориш ишлари 1033 минг га майдонда утказилиши режаланди.
1963 йилдан бошлаб Карши чулида 1-навбат сугориш ва узлашти- риш ишлари бошланди. Каналнинг салт кисмини ва сув олгич ин- шоотини «Гидропроект» нинг Куйбишев филиали лойихалади, иш кисмини «Средазгидроводхлопок»нинг махсус булими (Т.А.Смирнова, Л.А.Ом) Сув олгич иншоотлар Пулизиндон баландли- гининг тубида лойихаланган булиб, Кизилоёк гилдроузели курилиши мулжалланди. Сугориладиган майдонга 6 та катта насослар (200 м3/с) билан Амударё сувини 140 м баландлика кутариб бериш кузда ту- тилган.
Сурхондарё области:

  1. йил Жанубий Сурхон (400 миллион м3 хажмли) биринчи навбат сув омбори топширилди 1965 йил Шеробод машина канали ишга топширилди.

Қоракалпогистон АССР:

  1. йил Тахиаташ сув олгич гидротехник иншоотлари тугуни ку­рилиши бошланди. Бу иншоотдан Ленинян ва Советян каналлари чап киргокга ва Кизкеткен - унг киргокга сув олади. Тахиаташ иншоо- ти 9 минг га майдонга сув етказиб беришни таъминлайди ва шундан 300 минг га шоли экиш имконини беради. Шур ерларни ювишни таъминлаш максадида, айникса дарёда сув кам вактлари асосий ка­нал бошида насос курилди:

  • Ленин канали бошида 1300 квт кучга эга, Q = 50 м3/с;

  • Бекяп - 4500 квт, Q = 63м3/с;

  • Кизкетген каналида насос 3120 квт, Q = 60 м3/с;

  • Пахтаарна канали учун Найман насоси, 30 м3/с;

  • Амударёдан 220 дона насос сугориладиган ерларга сув етказиб беради.

Хужайли КС-1, КС-3, КС-4, Кунгирот колекторлари курила бошланди.
Куп сугориш тизимларини автоматлаштириш, телемеханизация- лаш, электрлаш ишлари олиб борилди. (КФК, Шимолий Мирзачул канали, КМК Жанубий Мирзачул канали ва бошкалар). 1961-65 йил ичида сугориладиган пахта майдони 175 минг га ошди, хосилдорлик 1,2 ц/га ошди.
1966 йил май Пленуми «Ерларни мелиорациялашни кенг риво- жлантириш тугрисида» карор кабул килинди.
Унда 1966 - 1970 йилларга Узбекистонда 500 минг га янги ерни сугориш, 1 млн. га сугориш тизимларини реконструкция килиш ва сув билан таъминланишни ошириш, 500 минг га шурланган ва боткоклашган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, 500 минг га ерни текислаш, 3,5 млн. га янги яйловларга сув чикариш, 3,7 млн. га яйловларда сув хужалик иншоотларини реконструкция килиш, 5 йилда сув хужалик курилишига 15-30 млн. сум кишлок хужалик кури- лишига 144 млн. сум, уй - жой коммунал курилишига 63 млн. сум, бошка ишларга 39 млн. сум ундан ташкари Мирзачул, Жиззах, Карши чулларини комплекс узлаштиришга 936 млн. сум маблаг кузда ту- тилди. 1 минг км канални бетонлаштириш режалаштирилди. 1970 йилда 4,18 млн. тонна пахта хосили кузда тутилди.
Давлат кабул килган 8 - беш йиллик режага мувофик Узбекистон- да 500 минг га янги ерлар узлаштириш курсатилган. Мирзачул ва Карши чулларида ва Сурхон, Шеробод водийсида янги ерлар узлаштириш кузда тутилган Сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ишларига айникса эътибор берилди. Режаланган 500 минг га янги ерларни узлаштиришдан ташкари 1 миллион га майдонда сув таъминотини яхшилаш ва янгидан куриш ишлари утка- зилиши кузда тутилган. 500 минг га шурланган ва зах босган ерлар­нинг мелиоратив холатини яхшилаш, 3500 минг га яйловларни сув билан таъминлаш, олдин сувланган 3,7 миллион га майдонда сув хужалиги иншоотларини таъмирлаш ва янгидан куриш ишларини утказиш режаланган, эхтиёт ем хашак захираларини таъминлаш учун ва чупонларни ва уларнинг оилаларини сабзавот, полиз экинлари билан таъминлаш учун ер ости сувларидан фойдаланиб, 6,2 минг га майдонни сугориш ишлари режаланди 8- беш йилликда олдин бошлаб куйилган курилишлар хамма областларда ва Коракал­погистонда давом эттирилди:

  1. Фаргона водийси ишлаётган сугориш тизимлари кайтадан ку­рилди, Косонсой ва Каркидон сув омборлари асосида 44 минг га ян­ги ерлар узлаштирилди. Учкургон кишлоги ёнида Норин дарёсида Учкургон сув таксимлаш тугуни курилди;

  2. Фаргона водийсининг сугориладиган ерларини сув билан таъминлашни яхшилаш максадида ва сугоришни кенгайтириш учун катта Андижон бош канали (КАК) курилиб ишга топширилди Ю=200м3/с лойиха мухандиси М.М.Шакиров). КФК, КАК ва бошкалар анча куп кичик дарёлар атрофида урнашган сугориладиган ерларни сув таъминотини яхшилаш учун Андижон сув омбори курилди (хажми 1750миллион м3);

  3. Катта Наманган канали (КНК) 1970 йил курила бошланди (/=162км, р=61м3/с.) Сув олиш нуктаси Учкургон ГЭСининг юкори бъефида Норин дарёсида;

  4. Тошкент областида янги ерларни узлаштириш ишлари ва кай- тадан куриш ишлари давом этди Охангарон дарёсида сув таксим- ловчи иншоот курилди. Областда насосларни таъмирлаш, гидромет­рик ускуналарни ремонт киладиган завод курилди;

  5. Сирдарё областида сугориладиган ва янги узлаштирилган ер­ларда мелиоратив холатини яхшилаш ишлари бажарилди. 7850 км зовурлар курилди. Сугориш учун лотоклар кенг кулланди (2500 км), асбоцемент кувурлардан ёпик сув утказгич тизимлар курилди-(500 км), Жиззах сув омбори (80 миллион м3) Санзар дарёсида курилди;

  6. Зарафшон водийсида 20 минг га янги ерлар узлаштирилди. Зарафшон дарёсида Аккара дарё сув таксимловчи иншоот курилди. Шофиркон сув таксимловчи тугуни курилиб ишга топширилди. Натижада Гиждувон Вобкент ва Ромитон районларида сув таъмино- ти яхшиланди (66 минг га).

Аму-Бухоро канали курилишининг 2-навбати бошланди. Катта бош коллекторларнинг курилиши бошланди: Бош Коракул коллек- тори насоси билан, Денгизкул сув бушлигига, Гарбий Ромитан, Ши- молий темирйул ва бошка коллекторлар, 47 та вертикал дренаж ку- рилди.
Кашкадарё области Пачкамар сув омбори (V=280 миллион м3) Гузор дарёсида куриб битказилди ва ишга топширилди. Шундан кейин Гузор дарёсининг иктисоди мутлако яхшиланиб колди, чунки факат пахтанинг хосилдорлиги 12 ц/га дан 26 ц/га ошди, 15 минг ян­ги ер узлаштирилди. Карши чулини узлаштириш ишлари бошланди. Толимаржон посёлкаси курилди, Самарканд-Карши (150 км) темир йули ишга топширилди ва хоказо.
Сурхондарё области Сурхон - Шеробод массивининг ер узлашти- риш ишлари олиб борилди. Жанубий Сурхон сув омборининг хажми оширилиб 800 миллион м3 етказилди. Сурхон - Шеробод бош кана­ли курилди. Шеробод насос станцияси (110 м3/с) ишга туширилди.
Хоразм областида ишлаётган бош каналларни янгидан куриш ишлари утказилиб, уларнинг сув утказиш кобилиятини яхшилаш ишлари утказилди. Беш йилликнинг охирида Туямуюн сув омбори курила бошланди. (7,2 миллярд м3) Туямуюн тугони тугунида: темир бетон тугони, тупрокдан утган тугон учта сув омборларида курилган.
1969 йил давлат томонидан кабул килинган карорга биноан Ту­ямуюн иншоотлари тугуни курила бошланди-13,4 минг м3/с сув утка- зиш кобилиятига эга.
Коракалпогистонда Тахиаташ сув таксимлаш тугунининг курилиши давом этди ва кенг суратда шоли экиладиган майдонларни кен- гайтириш режасига мувофик ва 60 минг гага етказиш масаласи куйилди.
Сув хужалиги олдида янги масалаларни ечиш муаммолари пайдо булиши билан ва иш хажмининг ошиши билан Узбекистон сув хужа­лиги вазирлиги мелиорация ва сув хужалиги вазирлигига узгарти- рилди.
ОблУОСлар карамогида лойиха - кидирув гурухлари ва курилиш монтаж бирлашмалари ташкил топди. Натижада:

  • Сугориладиган майдон 240 минг га га ошда ва пахта майдони 1715 минг га ни ташкил килди(1970йил);

  • 436 минг га шурланган ерлар мелиорация холати яхшиланди;

  • 650 минг га да сув таъминоти яхшиланди.

9-беш йилликда (1971-1975 йил) Узбекистонда ирригацион кури­лиш ишларига мувофик килинадиган ишлар тури ва хажми шулардан иборат эди:

  • 515 минг га янги ерлар узлаштириш;

  • 610 минг га майдонда мелиоратив холатини яхшилаш;

  • 230 минг га ерда текислаш ишларини бажариш;

  • 250 минг га сугориш тармоклари янгидан тузиш ва сув таъми- нотини яхшилаш.

Буларни бажариш учун анча хажмда курилиш ишлари бажарили- ши режаланди:

  • Андижон сув омбори (Корадарёдан) (У=1миллярд 750 милли­он м3);

  • Чодаксойда Чодак сув омбори (80 миллион м3);

  • Товоксой сув омбори (80 миллион м3);

  • Охангарон дарёсида Охангорон сув омбори (350 миллион м3);

  • Оксув дарёсида Хисор сув омбори (190 миллион м3);

  • Катта Наманган канали (Норин дарёсида 1_=162км, Q=61м3/с);

  • Аму-Бухоро канали машина ёрдамида сув чикарувчи (2- навбати (234км, Q=110м3/с, сув кутариш баландлиги 150 м).

Узбекистондаги кадимги гидротехник иншоотлар
Шу замонларда энг кийин масалалардан бири дарёлардан сув олувчи иншоотлар оркали каналларга сув олиш булган.
Куп асрлар давомида утказилган амалий ишлар шуни курсатадики каналларга сув олиш учун шох - тош ёки сепоядан ясалган пих, дамбалар, тугон иншоотлари ишлатиши керак булиб оким узанидан буйлама дамбалар куриб, улар каналнинг ён девор вазифасини бажарган. Дамбанинг узунасини кискартириб ёки чузиб каналга окиб кирадиган сув хажмини ростлаш имконияти яратилган. Бунга клас­сик мисол, елпигичсимон Сух ирригацион каналларидир. 1930 йил- ларгача Сариккургон дарахтзордаги Сух дарёсидан елпигич шаклида таркалиб кетган юзта бош каналларга сув шох - тош ва пих сепоя- лардан курилган ушлагич дамба ёрдамида олинган. Сух дарёси узун­лиги 12 км масофада дарёдан чикиб 1,5 км лик водийда окиб ёйилиб кетади. Мана шу участкада хар йили 1200 га якин баландлиги 6-8 м терак ёгочлардан 10 км лик масофада сепоялар урнатилган. Сух дарёсидан бу усул билан сув олиш бир неча юз йиллар шу давр- нинг ирригация технологиясида илгор усули булиб келган.
Айтиб утилган ишлар йилда 2 марта (эрта бахор ва унинг охирида) утказилиб катта маблаг ва куп одам кучи талаб килган.
Амударёнинг этакларида дарёдан каналга сув олишнинг бошка турлари бош иншоотсиз, дарёдан бевосита узи окар услуб ривож топган. Бу усул кушимча маблаг талаб килмайди, факат дарё суви- нинг сатхига боглик булади. Сув сатхи пасайиб кетса, каналга сув ки- риши камаяди ёки мутлако каналга сув кирмайдин. У вактда сув олиш нуктасидан эллик - икки юз метр масофа юкоридан ёки пастда кушимча сув олгич нукта курилади. Дамбаларни, каналлар ва дарё- лар киргогини ювиб кетишдан саклаш учун халк ирригацион техни- каси узига мос огир шох - шабба тушак уйлаб топган. Улар хозирги замонда хам ювилиб кетган канал киргокларини ва киргок иншоот­ларини ювилишдан саклашда ишлатилади. Утмишнинг ажойиб гид­ротехник иншоотларига хозирги замонда хам хизмат килувчи ер ости галерлар-коризлар, ер ости сувларини бир узана йигиб, ер юзасига чикарувчи иншоот. Улар тог этакларида ер ости окава сувлар йук жойларда Нурота, Каттакургон, Жиззах, районларида ку­рилган.
Коризлардан ташкари туннеллар хам курилган улар тошлок ер- ларда куп куч сарф килиб тешик уйиб узунасига унлаб, юзлаб метр, баландлиги 2 м ча ва кенглиги 1-1,2 м гача ишланган. Халк иррига­ция техникаси ривожланиши туфайли дарё ва каналарда хар хил одий сув кутарма ускуналар пайдо була бошлади. Узи юрар чигир ва чукурлашган сув таксимловчи каналарда - улов кучлари ёрдамида харакатга келтирадиган. Узи юрар чигирлар сувни уч - турт метр ба- ландлика кутаради, улов кучлари ёрдамида ишлайдиган чигирлар эса сувни каналдан ер юзасига чикариб беради холос. Сугоришнинг бу усули айникса жанубий Хоразм дехкончилигига хос усул. Чигир ёрдамида бир канча ун минглаб гектар ерлар сугорилган. Амударё этакларида (Хоразм, Коракалпогистон) 70 мингга якин чигир ишла- ган.
Чигир иншооти анча киммат булгани сабабли камбагал дехконлар анча арзон тушадиган хар хил сугоришда ишлатиладиган усуллардан фойдаланган Масалан: «Нова» деган асбоб: уйилган терак хода бир учи берк иккинчи учи очик булган. Иккита казилган чукур чегараси-да ёгоч ук урнатиб, унинг устига нова куйилган. Сувчи нова ёрдами­да берк учи томонини сувли чукурга босиб 2-дала томонидаги чукурга сувни окизи юбориладиган бу жуда огир, кам унумли сугориш усули дехконга факат узининг катта булмаган ерида дехкон­чилик ишини олиб боришга имконият берган. Айтиб утилган ускуна

  • иншоотлардан ташкари экинларни сугоришда Узбекистон дехкон- чилигида бошка бир катор иншоотлардан фойдаланганлар.




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling