Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида


Download 71.53 Kb.
bet1/21
Sana26.03.2023
Hajmi71.53 Kb.
#1297183
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
4- papka 411111111111111


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ


УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ
ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 217-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда; 2008 й., 37-38-сон, 362-модда; 50-сон, 491-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
I. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг умумий ҳарбий мажбуриятни бажариши ва ҳарбий хизматни ўташи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.


2-модда. Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланадиган бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.


3-модда. Умумий ҳарбий мажбурият
Умумий ҳарбий мажбурият фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга мажбурий ҳарбий тайёргарлигидан иборат бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (бундан буён матнда Қуролли Кучлар деб юритилади) сафини тўлдиришни ва уларнинг резервини тайёрлашни таъминлаш мақсадида жорий этилади.
Умумий ҳарбий мажбурият фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлашни, ҳарбий хизматга чақиришни (киришни), чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни, резервдаги хизматни, муқобил хизматни, ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя этишни, фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз бўлган тақдирда аҳолини муҳофаза этиш тадбир-чораларини қамраб олади.
Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, хусусан:
ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахслар - чақирилувчилар;
ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар - ҳарбий хизматчилар;
Қуролли Кучларнинг резерви ёки захирасидаги шахслар - ҳарбий хизматга мажбурлар;
турли сабабларга кўра ҳарбий рўйхатга олинмаган ёки ҳарбий рўйхатдан чиқарилган, шу жумладан истеъфодаги шахслар - ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган шахслар деб аталади.
Ҳақиқий ҳарбий хизмат чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизматдир.
Умумий ҳарбий мажбурият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқи ва Президентига содиқлик тўғрисида Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар.
Муқаддам Ҳарбий қасамёд қабул қилмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларга жалб этилганларида ёки сафарбарлик бўйича чақирилганларида Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шу каби бошқа органларига хизматга кириш тақиқланади.
(3-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни билан тўлдирилган - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)



Download 71.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling