Умумий психология


Download 20 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi20 Kb.
#1152968
Bog'liq
23.01 тарих


ҚДПИ сиртқи бўлим 60111100-Taрих таълим йўналиши I курслари учун “ Умумий психология” фанидан Якуний назорат тестлари

  1. Психика бу –

а) ўз хулқи ва фаолиятини бошқариш;
б)юксак даражада ташкил топган материянинг системали ходисаси;
с) нерв-физиологик жараёнлар;
д)психик ва нерв – физиологик жараёнларнинг ўзаро муносабати.
2.Психология фани тўғрисидаги илмий тушунчаларда кескин ўзгариш қачон юзага келди?
а) XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида;
б) XX асрнинг охири XX1 асрнинг бошларида;
с) XIV асрнинг охири XV асрнинг бошларида
д) XVI асрнинг охири XVII асрнинг бошларида
3. Диққатнинг турлари қайси қаторда тўғри берилган?
а) Ихтиёрсиз, ихтиёрий, ихтиёрийдан кейинги
б) Пассив, актив
c) ҳаракат, образли, эмоционал
д) Ички ташқи
4. Диққатга берилган тўғри таърифни топинг?
а) Илгари идрок қилинган нарсаларнинг кўз олдида келган образи
б) Олдиндан мўлжалланган бўлиб, мақсадга қаратилган фаоллик
c) Нарса ва ходисаларга бўлган муносабатларининг онгимизда акс этиши
д) онгимизнинг бир нуқтага қаратилиши, йўналтирилиши
5.Психика –бу нима?
а) Объектив оламнинг субъектив образи, воқеликнинг миядаги акси
б) Олий нерв фаолиятининг маҳсули, воқеликнинг намоён бўлиши
c) Нерв системасига эга бўлган ҳар бир организмга хос ходиса
д) Материяга доир маълумотлар мажмуаси
6.Шахсга берилган тўғри таърифни топинг?
а) ҳар бир онгли одамни тушунамиз
б) Индивидни тушунамиз
c) Маълум жамият аъзоси бўлган кишилар
д) ижтимоий муносабатлар жараёнида шаклланган ижтимоий мавжудот
7. Психология фанининг принципларини аниқланг?
а) Суҳбат, тажриба, детерминизм
б) Детерминизм, онг ва фаолият бирлиги, психиканинг фаолиятда ривожланиши
c) Онг ва фаолият бирлиги, кузатиш
д) Социометрия, анкета, лонгитюд
8. Кўникма – бу нима?
а) Айрим ҳаракатларни бажаришни билиш, уларни бажариш тизимини тушуниш
б) Онгли фаолиятни бошқариш усуллари
c) Онгсиз ҳаракатларни бажариш
д) Туғма хатти-ҳаракатлар шакли
9.Психология фани қайси фан таркибидан ажралиб чиққан
а) биология
б) Физиология
c) фалсафа
д) Тарих
10.Ўзидаги қобилиятни тасаввурларига таяниб кўрсата олиш хусусияти бу…
а) Эйдетик қобилият
б) Академик қобилият
c) Дидактик қобилият
д) Перцептив қобилият
11.Психик жараёнлар тўғри келтирилган жавобни аниқланг?
а) Ихтиёрсиз, ихтиёрий, ихтиёрийдан сўнгги
б) Тирик мавжудотнинг ташқи муҳитга жавоби
c) Сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, нутқ,диққат
д) Инсон ва ҳайвоннинг ички кечинмалари
12. Психология фани нимани ўрганади?
а) Руҳий ҳодисаларни, уларнинг факт ва механизмларини ҳамда мия маҳсули бўлган психиканинг зоҳир бўлиши ва унинг тараққиёт қонуниятларини ўрганади
б) Ҳайвонлар психикасини
c) Бизнинг сезгиларимиз, фикрларимиз, ҳис-туйғуларимизни ўрганади
д) Мия жараёнлари ва унинг қонуниятларини ўрганади
13 . Инстинкт нима?
а) Эхтиёжни қондириш учун қилинадиган мураккаб туғма хатти-ҳаракатлар
б) Онгли равишда одамнинг ўз эхтиёжларини қондириши
c) Ҳаёт давомида орттирилган хатти-ҳаракатлар шакли
д) Одамларнинг барча ички ҳис-туйғулари
14.Психологиянинг илмий тадқиқот методлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
а) Ақлий хужум, Б.Б.Б, инсерт
б) Кузатиш, тажриба, суҳбат, анкета, тест
c) Эксперимент, класстер, ФСМУ,
д) Маьруза, тушунтириш библиография
15.Таьлим-тарбиянинг психологик қонуниятларини ўрганадиган психология тармоғи қайси?
а) Касб психологияси
б) Бошқарув психологияси
c) Педагогик-психология
д) Болалар психологияси
16. Биринчи психологик экспериментал лаборатория қаерда ва ким томонидан очилган
а) З.Фрейд-Австрия
б) И.Павлов- Россия
c) В.Вунд-Германия С.
д) Ж.Пиаже- Швейцария
17.Темперамент - сўзи ким томонидан киритилган?
а) Демокрит
б) Аристотел
c) И.П.Павлов
д) Гиппократ
18. Сезги – бу...
а) Нарса ва ходисаларнинг айрим белги ва хусусиятларини, ички аъзоларда рўй берадиган айрим ўзгаришларини акс эттириш
б) Нарсаларнинг муъим белги ва хусусиятларини яхлит акс эттириш
c) Дунёни умумлаштириб акс эттириш
д) Сезиш жараёнида туғиладиган хуш ва нохуш туйғуларни акс эттириш
19. Дарс жараёнида ўқитувчи нутқининг қайси тури энг кўп қўлланилади?
а) Монологик нутқ
б) Диалогик нутқ
c) Ёзма нутқ
д) Ички нутқ
20.Психологик тадқиқот лабораторияси ким томонидан очилган ?
а) Э.Ғозиев
б) Вильгельм Вунд
с) А.А.Аксарина
д)Е.И.Тихеева
21.Экспериментал илмий- психологик лаборатория қачон вужудга келди ?
а) 1920
б) 1879
с) 1859
д) 1968
22.Биогенетик қонунни ким кашф этган ?
а) Ф.Мюллер, Э.Геккел
б) В.Штерн
с) С.Холл
д) В.Рубинштейн
23.Индивидуал шахснинг қандай соҳалари намоён бўлади ?
а) интеллектул,эмоционал,иродавий;
б) эхтиёж,қизиқиш,идеаллар;
с) қизиқиш,идеаллар;
д) эхтиёж,идеаллар.
24.Тушунча кўлами жихатидан қандай турларга бўлинади ?
а) умумий тушунчалар, тўпланма тушунчалар;
б) Якка тушунчалар, тўпланма тушунчалар;
с) Якка тушунчалар, умумий тушунчалар;
д)Якка тушунчалар, умумий тушунчалар, тўпланма тушунчалар;

25.Шаклига кўра тафаккурнинг қандай турлари мавжуд ?


а)кўргазмали-ҳаракатли,кўргазмали-образли;
б) амалий,назарий
с) конкрет
д) абстракт
Якуний назорат тест вариантлари кафедранинг 26.08.2022 йилдаги №1 йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.
Тузувчи : П.Ф.Ф.Д.доц. М.М.Умарова
Кафедра мудири : П.Ф.Ф.Д.доц. М.Н.Хушназарова
Сиртки бўлим бошлиғи : А.А.Абдуллаев


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10































11

12

13

14

15

16

17

18

19

20































21

22

23

24

25














































Гурух:_________________________________________________



Талаба:__________________________________________
Download 20 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling