Умумий тавсифи 1 Пластинка жабралилар кенжа синфи Elasmobranchi


Download 460.5 Kb.
bet1/8
Sana28.03.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1304017
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1363858474 42700


www.arxiv.uz

Режа:




  1. Умумий тавсифи

  2. 1 – Пластинка жабралилар кенжа синфи – Elasmobranchi

  3. 2 – Скатлар туркуми – Batoidei

  4. 11 Яхлит бошлилар кенжа синфи – Holocephali

  5. Тогайли баликларнинг тузилиши

  6. Тогайли баликларнинг иктисодий ахамияти


Умумий тавсифи
Тогайли баликлар хозирги замон баликлари ичида энг кадимгигиси хисобланади ва асосан денгиз ва океан сувларида таркалган булиб, 600 тур баликни уз ичига олади. Буларда содда тузилган белгилари билан бир каторда юксак белгилар хам намоён булади. Скелети факат тогайдан ташкил топган, баъзиларида охак тузлари тупланиши мумкин, лекин хеч качон суяк булмайди. Елка камари бош кисмини остидан ва ён томонидан ураб турган яхлит тогай ёйдан иборат. Териси энг содда плакоид тангачалар билан копланган, баъзан тангача булмаслиги мумкин. Жабра ёриклари 5-7 жуфт булади ва тугридан-тугри ташкарига очилади. Жуфт (кукрак ва корин) сузгич канотлари танага горизонтал холда жойлашган. хаво пуфакчалари йук. Клоакаси булади. Дум сузгич каноти тенг булмаган паллали – гетероцеркал типда булади. Ичакларини ичида худди минаголардагидек спирал клапан бор.
Юксак (прогрессив) белгиларига олдинги мия копкогида нерв моддасининг булиши; ички уругланиши, баъзи турларининг тирик тугиши ва юракларида артериал конусни (юрак булмаси ва юрак коринчасидан ташкари) булишини курсатиш мумкин.
Тогайли баликларни ичида буйи 15 см келадиган баъзи скатлар, буйи 15-20 м га борувчи баъзи акулалар бор.
Систематикаси
хозирги замонда яшаётган тогайли баликлар иккита кенжа синфга булинади:
1 – Пластинкажабралилар кенжа синфи – Elasmobranchi
2 – Яхлит бошлилар кенда синфи - Holocephali


1 – Пластинка жабралилар кенжа синфи – Elasmobranchi
Тумшугининг олдинги учи унча-мунча чузилган казгич (рострум)га айланган. Боши икки ён томонига ёки бошини остига 5-7 жуфт жабра ёриклари очилади. Одатда бошида сачраткичи бор. Бош скелети амфистилик ёки гиостилик типда булади. Жабра япроклари пластинка шаклида булиб, жабралараро тусикда жойлашади (кенжа синфнинг номи шундан олинган).
Пластинка жабралилар кенжа синфи иккита туркумга булинади:
1 – Акулалар туркуми – Selachoidea
Гавдаси, одатда дуксимон, баъзиларида бироз яссилашган. Тишлари куп булиб учи уткир. Гавдаси узунлиги 20 см дан 20 м гача етади. Бу туркумга 10 га якин оила кириб, турлари Каспий денгиздан ташкари хамма океан ва денгизларда таркалган, 250 якин тури бор.
Плашли акулалар (Chlamydoselachidae) оиласи факат битта тур-плашли акула (Chl.anguineus)ни уз ичига олади. Бунинг узунлиги 1.2-2 м булиб, бошнинг икки ёнида 6 жуфт жабра ёриклари бор. Биринчи жабра кушилиб, сербар терили булма-плаш хосил килади. Огзи бошка акулалардаги каби бошнинг остида эмас, балки огизнинг олдида жойлашади. Атлантика, Тинч ва хинд океанларининг муътадил ва субтропик зоналарида таркалган.
Китсимон акулалар (Rhincodontidae) оиласига хам битта китсимон акула (Rhincodon tipus) тури киради. Бу хозирги баликларни ичида энг каттаси булиб, узунлиги 20 м гача, огирлиги 20 т гача боради. Бунинг огзи бошининг олдинги томонида жойлашади. Барча океанларнинг тропик ва субтропик сувларида яшайди (24-расм).
Мушуксимон акулалар (Scyliorhidae) оиласига гавдасининг узунлиги 1.5 м гача булган купгина турлар киради. Уларнинг одатда иккита ток орка сузгич каноти булади. Булар асосан денгизларнинг саёз жойларида яшайди. Типик вакили денгиз мушуги акуласи (Scyliorhinus canicula).
Бу туркумга яна кузлари кенг усиглар учига жойлашган болга балик (Sphyrna zyhaena), гавдаси япалок денгиз фариштаси (Sguatina sguatina)ни курсатиш мумкин.



24-расм. Тогайли баликлар:


А-бўз акула, Б-болга акула, В-китсимон акула, Г-арра балик, Д-денгиз фариштаси, Е-тикан думли скат, Ж-тиканли скат, З-электр скати, И-европа химераси, К-каллоринх.

Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling