Ут учирувчи моддалар ва уларнинг хоссалари


Download 121.5 Kb.
bet1/5
Sana26.06.2023
Hajmi121.5 Kb.
#1656018
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ё Н Г И Н Х А В Ф С И З Л И Г И


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРКАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
КИМЁ БУЛИМИ

ФАН: Х А Ё Т И Й Ф А О Л И Я Т Х А В Ф С И З Л И Г И
МАВЗУ: Ё Н Г И Н Х А В Ф С И З Л И Г И


ТЕКШИРДИ: Файзуллаев Н.
БАЖАРДИ: Абдурахмонова Ф.
Мавзу: Ёнгин хавфсизлиги

Режа:




    1. Ёнгинни келиб чикиш сабаблари ва турлари

    2. Газсимон, каттик моддаларнинг ёниш ва портлаш хусусиятлари

    3. Ёнгинга карши кураш тадбирлари

    4. Ут учирувчи моддалар ва уларнинг хоссалари

    5. Адабиётлар руйхати

    6. Хулоса





ЁНГИННИНГ КЕЛИБ ЧИКИШ САБАБЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
Ёнгин саноат корхоналари, халк. хужалигининг барча тармокдарида юз бериб, етказадиган зарари жихатидан табиий офатларга тенглашиши мумкин булган ходиса хисобланади.Улар катта моддий зарар келтириши билан бирга огир бахтсиз ходисаларга захарланиш, куйиш хамда кишилар халокатига сабаб булиши мумкин.
Ёнгинга карши кураш ишлари давлат микиёсида амалга оширилади. Ёнгин хавфсизлигини таъминлаш, унинг ривожланиб, таркалиб кетмаслиги чора-тадбирларини олдиндан куриш, унга карши самарали кураш олиб бориш ёнгинни учиришда кулланиладиган бирламчи воситалардан тугри фойдаланишга каратилган.
Мураккаб оксидланиш жараёнида ёнувчи моддалардаги бир модданинг иккинчи моддага айланиши окибатида катта микдорда иссикдик ва нурланиш ажралиши билан кечадиган холатга ёниш деб тушунилади.Ёнгинга асосан уч омил: ёнувчи модда, ёндирувчи мухит, киздириш жараёни сабаб булади.
Ёниш жараёни, асосан, икки хил булиши мумкин. Биринчидан, каттик жисмлар ёниш жараёнида хаво мухитидан ажралган холда булади. Бундай ёниш хаво харорати натижасида ёниш зонасини кислород билан таъминлаганлиги учун диффузияли ёниш дейилади, уни ёгоч, кумир ва бошка моддалар ёнганда кузатиш мумкин. Ёнишнинг иккинчи хили ёнувчи газлар ва суюкликларнинг парлари, ёнувчи моддаларнинг чанглари хаво билан аралашган холатдаги ёниши булиб, у кинетик ёниш деб юритилади. Бундай ёниш хажмли ёниш жараёнида утади.
Ёниш тезлиги модда туйинганлигига, харакатига боглик булади. Агар бундай ёниш ёпик хажмларда ёки идишларда булса, портлаш ходисаси руй беради.
Ёниш куйидаги турларга булинади:

  • ёнувчи аралашманинг бир лахзада ёниб, учиши;

  • киздириш натижасида ёнишнинг вужудга келиши;

  • учкунланиш натижасида алангага айланиш;

  • органик моддалар ичида руй берадиган экзотермик реакциялар натижасида, ёнувчи аралашманинг ташкаридан кизришсиз уз-узидан ёниб кетиши;

  • уз-узидан алангаланиш, уз-узидан ёнишнинг аланга билан давом этиши;

  • портлаш — кимёвий жараённинг босим ва кувват хосил килиш билан утиши.

Ёнувчи модда маълум хароратда узидан ёнувчи буг ажратиши натижасида алангаланишни таъминласа, бу харорат алангаланиш харорати деб юритилади. Баъзи бир органик моддалар (торф, кипик, пахта, кумир махсулотлари) уз-узидан ёниб кетиш хусусиятига эга.Чунки булар говак асосга эга булганлиги ва оксид-ланиши мумкин булган юза жуда катталиги туфайли, очик жойларда маълум микдорда йигилиб, об-хаво узгариши, кислород таъсирида кизиб, ёниб кетади. Бунинг асосий сабаби, органик моддалар намланганда унинг ички кисмида микроорганизмла ривожланади ва натижада иссикдик ажралиб чикади. Бу ходиса органик моддаларнинг уз-узидан кзииш жараёни деб аталади.
Ёниш жараёни ёнувчи модда молекулаларининг кислород молекулалари билан бирикиш ходисаси хисобланади. Уни акаде­мик Н.Н.Семёновнинг занжирли реакция назарияси асосида тушунилади. Оксидланиш реакцияси натижасида одатда ис­сиклик ажралиши маълум шароитда тезлашиб кетиши мумкин. Мана шу тезланшп даври ёнишга утган даврга тугри келиб, бу­ни уз-узидан алангаланиш ходисаси деб юритилади.
Уз-узидан алангаланиш иссиклик таъсирида ёки занжирли реакция асосида юз бериши мумкин. Иссиклик таъсирида ёнишда реакция натижасида ажралиб чикаётган иссикдик ташки мухитга таркалаётган иссикликдан катта булган такдирдагина вужудга келади. Буни куйидаги мисолда куриб чикамиз.
Фараз килайлик, идишда V хажмида ёнувчи газ ёки бугланиб ёнувчи газ холатига келган суюклик хаво билан бирга тулдирилган булсин. Шу хонадаги харорат ва атмосфера босими билан идишдаги аралашма уртасида хеч кандай реакция булмайди. Маълумки, реакция жараёни факатгина харорат кутарилиши билан руёбга чикади. Агар биз идиш хароратини аста-секин кутaра борсак, яъни идишни киздирсак, ундаги аралашма хapoрати хам кутарилиб, реакция тезлиги хам ортиб боради ва уз навбатида ажралиб чикаёттан иссиклик хам кутарилади. Берилаётган иссикликка нисбатан ажралиб чикаётган иссикдик микдори куйидаги формула асосида булади:
q = QYKCYe-E/(RT)
Бу ерда: q — иссикkик ажралиш тезлиги; Q — газ ёнганда ажраладиган иссиклик; Y — ёнувчи аралашманинг хажми; К — реакция тезлиги константаси; С — реакцияга киришувчи моддалар микдори; Е — активлашув куввати; R — газнинг универсал узгармас микдори; Т— аралашма харорати.
Кимёвий реакция тезлиги сифатида маълум вакт бирлигида маълум хажмдаги модданинг бирикиш микдори кабул килинган. Активлашув куввати молекулалар уртасидаги богланшни узгартиришга сарфланиши зарур булган кувват микдоридир.
Реакция натижасида ажралиб чикаётган иссиклик ёнувчи аралашманинг кизишига олиб келади. Аралашманинг харорати идиш деворлари хароратидан ошиб кетса, ундан ажралаётган иссикдик атроф мухитга таркала бошлайди. Маълум вакт бирли­гида идиш деворлари оркали таркалаётган иссиклик микдори, идиш девори ва аралашма харорати орасидаги айирмага тугри пропорционал булади, яъни
V = A*S(T-Tn)
Бу ерда: V — идиш девори оркали таркалаётган иссиклик тезлиги; А — иссиклик таркатиш коэффициенти; S — идиш деворлари юзаси; Т — аралашма харорати; Тп — идиш девори харорати.
Моддалар учун уз-узидан алангаланиш харорати хар хил булади. Масалан, А-73 бензинининг. уз-узидан алангаланиш харорати — 255°Сга, ёгочники — 400°С, линолеумники — 400°Сга тенг.
Табиатда шундай аралашмалар учрайдики, уларнинг хароратини ташкаридан оширмаган холда кимёвий жараёнлар руй бериши ва бу жараёнлар уз-узидан алангаланиш ходисасини вужудга келтириши мумкин. Бундай ходисаларни занжирли кимё­вий жараёнлар деб юритилади. Бу ходисанинг булишига асосий
сабаб аралашма холидаги ёнувчи моддаларда, маълум шароит такозоси билан, харорат узгармаган холда, бир неча марказда модданинг актив атомлари хосил булади хамда улар модда таркибидаги молекулалар билан актив реакцияга киришади, натижасида ёнувчи модда молекулалари парчаланади ва янги актив
марказлар хосил килади. .
Агар занжирсимон реакциянинг маркази битта булса, унда занжирли реакция суст кечади ва бу тармокланмаган занжир реакцияси деб аталади. Агар марказ бир нечта булса, реакция кескин кучаяди ва уз-узидан алангаланиш жараёнига олиб келувчи реакция — тармокланган занжир реакцияси содир булади.
Буни хлор билан водород молекулаларининг узаро бирикиши мисолида куриш мумкин.
Атом холидаги хлор водород билан енгил бирикади — H+CL=2HCL+H. Атом холидаги Н CL яна парчаланади, H+CL=HCL+CL. Буларни узаро кушсак CL+H+CL-CL+2HCL. Куриниб турибдики, занжирсимон реакция марказлари тугамайди ва давом этаверади. Занжирсимон реакциянинг уз-узидан алангаланишига олиб келувчи хусусияти харорат кутарилганда тезлашади.

Download 121.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling