Якубова Юлдуз Раимовна, Урду “Иқтисодиёт” мутахассислиги 2-босқич магистранти


Download 31.74 Kb.
bet1/3
Sana27.02.2023
Hajmi31.74 Kb.
#1234893
  1   2   3
Bog'liq
Ўзбекистоннинг озиқ овқат маҳсулотлари бозорининг ривожланиш тенденциялари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Якубова Юлдуз Раимовна,
УрДУ “Иқтисодиёт”
мутахассислиги
2-босқич магистранти


Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат товарлари бозорлари ривожланиш босқичлари ва ривожланиш тенденциялари ўрганилган.
Аннотация: В данной статье изучены этапы развития и тенденции развития рынков продовольственных товаров Республики Узбекистан.
Abstract: In this article, the development stages and development trends of the food commodity markets of the Republic of Uzbekistan are studied.
Калит сўзлар: Озиқ-овқат, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат бозорлари, инфратузилма, озиқ-овқат товарлар бозори. Ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳўжалиги.
Ключевые слова: Продукты питания, продовольственная безопасность, продовольственные рынки, инфраструктура, продовольственный рынок. Производство, сельское хозяйство.
Keywords: Food, food safety, food markets, infrastructure, food market. Production, agriculture.

Озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ва унинг ривожланиши аҳоли фаровонлиги даражасини белгилаб берувчи муҳим таркибий қисмдир. Истеъмол бозорида талаб ва таклиф мувозанатининг таъминланиши, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарла­рини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизми, пуллик хизмат­лар кўрсатиш ҳамда рационал овқатланиш стратегиясини амалга ошириш ва бошқалар билан бевосита боғлиқдир.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли – мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратиш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди. “Даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратишда маҳсулотларни сотиш тизими бўйича бир қатор мақсадли стратегик йўналишлар белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ахолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини самарали қондириш борасида чуқур ислохатлар ва кенг кўламли таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада республикада озиқ-маҳсулотлари бозори ва айниқса, қайта ишлаш саноати тармоқлари кенг ривожланди. Мазкур тармоқ мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг эса хомашёга бўлган талабини қондиради.
Мамлакатимизда озиқ-овқат саноатини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатдош бўлган сифатли маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида амалга оширилган ислохатлар натижасида ушбу бозорнинг халқаро даражадаги рақобатбардошлиги ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг пасайиб бориш тенденциялари агросаноат мажмуасида озиқ-овқат ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва рағбатлантириш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эришишини ва истеъмолини таъминлаш ва бу борадаги имкониятларини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини бошқаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириб бориш бўйича дастак ва чора-тадбирларни ўз ичига олган тизимли сиёсат олиб боришни тақозо этади.
Замонавий иқтисодиётда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш муаммоси жаҳон хўжалигида бўлаётган ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, жаҳондаги геосиёсий ва геоиқтисодий вазиятлардаги объектив ўзгаришларни, ташқииқтисодий алоқаларда алоҳида давлатлар, миллий ва трансмиллий компаниялар, халқаро саноат ҳамкорлигида фаол иштирок этаётган корхоналар манфаатларини ҳисобга олиш муҳимдир. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари саноатининг илмий-техник имкониятларини ҳисобга олиш, жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўладиган товарларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш лозимдир.

Download 31.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling