Замин ва пойдеворлар


-МАЪРУЗА. ТАБИИЙ ЗАМИНДАГИ САЁЗ ПОЙДЕВОРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


Download 1.15 Mb.
bet4/30
Sana03.11.2020
Hajmi1.15 Mb.
#140006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
3.Ma'ruza matni


2-МАЪРУЗА. ТАБИИЙ ЗАМИНДАГИ САЁЗ ПОЙДЕВОРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

Режа.


  1. Умумий қоидалар.

  2. Марказий куч таъсиридаги пойдеворлар таг юзаси ўлчамларини ҳисоблаш.

  3. Номарказий куч таъсиридаги пойдеворлар таг юзаси ўлчамларини ҳисоблаш.

  4. Юқори қийматли ётиқ куч таъсиридаги пойдеворларни ҳисоблаш.

  5. Бир қатор жойлашган пойдеворларни ҳисоблаш.


2.1-§.Умумий қоидалар
Ҳар қандай пойдеворнинг асосий вазифаси иншоотдан тушаётган юкни иншоот заминига узатиб, унинг мустаҳкамлигини таъминлашдан иборат. Шу мақсадда ҳисоблаб топилиши керак бўлган пойдеворнинг шакли, одатда унга юқоридан таъсир этувчи юкнинг қийматига, иморат остки қисмининг тузилишига ҳамда унинг материалига боғлиқ.

Пойдеворлар ўзи ташкил топган ҳом ашёнинг ишлашига боғлиқ равишда бикр ва эгилувчан турларга бўлинади.

Бикр пойдеворлар деб, ҳом ашёси фақат сиқилишга ишлайдиган пойдеворларга айтилади. Бикр пойдеворларда, асосан, уларнинг асос юзаси ва устки қисмининг ўлчамлари ҳисобланади.
2.2-§.Марказий куч таъсиридаги пойдеворлар таг юзаси ўлчамларини аниқлаш
2.1-расм, а да кўрсатилган пойдевор чуқурлигини Н га тенг деб фараз қиламиз. Бу пойдеворга юқоридан N қийматта эга бўлган марказий куч таъсир этади. Пойдевор таг юзасининг майдонига акс таъсир кўрсатувчи босимнинг қийматини R0 деб белгилаймиз. Бу ҳолда пойдевор асосининг ўлчамлари қуйидагича аниқланади: маълумки, қўйилган мақсадга биноан акс таъсир кўрсатувчи босим грунт юзаси бўйича тўғри тўртбурчакли эпюра шаклида намоён бўлади. Барча кучларни ўзаро тенглаштирсак, қуйидаги келиб чиқади:

ХХ

2.1-расм. Марказий (а) ва номарказий (б) юк таъсиридаги бикр пойдеворни ҳисоблаш чизмаси.


(2.1)

бу ерда: N- иншоотдан пойдеворга узатилувчи юк, тн: G-пойдевор ва унга устки ён томонларидан тушаётган грунтнинг оғирлиги, тн; Q - грунтнинг кўтариш қобилияти (Q=10R0F); F-изланаётган пойдевор асосининг юзаси, м2 .

Агар G нинг қийматини кенгайтириб ёзсак:

(2.2)
бу ерда: ур - пойдевор учун ишлатиладигаи ҳом ашё ва унинг устидаги грунтнинг ўртача хажмий оғирлиги. (2.2) ифодани Q нинг қийматини ҳисобга олган ҳолда (2.1) га қўйсак:

(2.3)

бу ифодадан изланаётган юза F ни топамиз:


(2.4)

Агар пойдевор асосининг юзаси квадрат шаклида бўлса, унинг томонлари (А ва В) қуйидагича аниқланади:

(2.5)

Пойдевор асосининг юзи тўғри тўртбурчак бўлган ҳолда топилган F нинг қийматига қараб томонлари белгиланади. Агар марказий куч таъсиридаги пойдеворнинг узунлиги бир томонга чексиз (жўяксимон) тарқалган бўлса, бу ҳолда ҳисоб 1 м узунлик учун олиб борилиб, (2.5) ифода унинг кенглиги (В) ни аниқлашга имкон беради.
Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling