Ўзбек театрида Юсуфжон қизиқ Шакаржоновнинг ўрни


Download 36.63 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi36.63 Kb.
#1542974
Bog'liq
Юсуфжон қизиқ Шакаржонов


Ўзбек театрида Юсуфжон қизиқ Шакаржоновнинг ўрни.


Аннотация: Аньанавий ўзбек театрининг ривожланиши юксалишида Юсуфжон қизиқ Шакаржоновнинг хизмати беқиёсдир. Қуйида шу ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: қизиқ, труппа, репертуар.

Ўзбек совет санъатининг яратилишида катта хизмат қилганлардан бири, халқ ижодиётининг атоқли намоёндаси Юсуфжон қизиқ Шакаржоновдир. У 1869 йилда Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи Шакаржон тандирсоз билан чевар Тожибиби оиласида дунёга келди.


Юсуфжон қизиқ 90 йил умр кўриб, шундан 83 йилини санъатга бағишлаган. Ўзининг мана шу баракали умрида уч хил тузумни (хонлик даври, мустамлака даври ва совет ҳокимияти) кўрган, каттакон ижод йўлини босиб ўтган, ўз бошидан жуда кўп воқеаларни кечирган ижодкордир. Унинг болалик йиллари, хусусан дастлабки ижодий қадамлари Қўқоннинг сўнгги подшоси Худоёрхон (1862-1876) даврида кечди. Худоёрхон саройида эркак ва аёл қизиқчилар тўда-труппалари мавжуд бўлиб, эркаклар труппасини Зокир Эшон, аёллар труппасини Иқлим додҳо деган атоқли қизиқчилар бошқарар эдилар. Мазкур труппалар саройда хизмат қилсада, ўз репертуари ва ижодининг ижтимоий моҳияти билан тамоман халқчил бўлган. Шунинг учун ҳам улар хонлик емирилиши биланоқ халқ орасига кириб кетдилар. Қобилиятли Юсуфжон Зокир эшон труппасининг назаридан четда қолмади. 1876-йилда бир чойхонада Юсуфжоннинг ошналари Матхолиқ ва Ортиқбой билан қилган қизиқчилигини кўрган машҳур қизиқчи Саъди Махсум (1809-1889) уларни ўзига шогирд қилиб олди.
Қизиқчилар театри олдиндан ўйлаб қўйилган мавзу ва воқеа асосида бадиҳагўйлик йўли билан томоша берган. Шунинг учун ҳам мазкур театрда актёр етакчи, ҳал қилувчи роль ўйнаган. Ҳар бир қизиқчи қизиқчилик санъатини эгалламоқ, ўз маҳоратини профессионал савияга кўтармоқ учун муайян мактаб ўташи зарур бўлган. Қизиқчи тарбиялашда икки хил услуб ҳукм сўрган. Бир хил устозлар ўз шогирдларини бирга олиб юриб, аҳён-аҳёнда айрим кичик ролларни ишониб топширса-да, унга сабоқ ўтмаган, махсус машқ қилдирмаган, баъзан-баъзан қисқа тушунтирув, таъриф, маслаҳат, огоҳлантирув ва маъқуллаш билан чекланган. Шогирд асосан бошқа йирик артистларнинг ўйини ва ҳаракатларини кузатиш, синчковлик билан ўрганиш, репертуарини ўзлаштириш йўлидан борган.
Юсуфжон Зокир эшон труппасида Саъди Махсум мураббийлиги ва ҳомийлигида муттасил ўн йил юрди. Фарғона водийсини кезди, кўрмаган шаҳар ва қишлоғи қолмади. Жаҳонгашта масҳарабоз ва қизиқчиларнинг машаққатли, лекин ўз мазмуни, муддаоси билан олийжаноб, саргузаштларга сероблиги билан романтик бўлган ҳаёти Юсуфжонни ўзига тамомила мафтун қилди. Бу йиллар ичида Юсуфжон ҳажв ва кулги санъатининг репертуарини, ижрочилик маҳорати, саҳналаштириш қоидаларини мукаммал эгаллади. Кизиқчиликни кичик, ёрдамчи роллардан бошлаб, корфармон – режиссёр даражасигача кўтарилди. Шу билан бирга у миллий рақснинг барча «сир» ва конуниятлари, тур ҳамда усулларини яхши узлаштириб, етук раққос бўлиб етишди. Зотан анъанавий театрда мусиқа, рақс, цирк шу қадар чатишиб кетган эдики, уларни бир-биридан ажратиб бўлмасди. Шунинг учун ҳам қизиқчиларнинг бу санъатлардан яхши хабардор бўлишлари фарз эди. Шогирдларга рақс саньати ҳам ўргатилиб, баъзан маьракага алоҳида чақирилар эди. Юсуфжон ҳам «Катта ўйин», «Хона базм» деб аталувчи Фарғона рақс туркумларини пухта ўзлаштириб, бир неча йил уйнади ва халқни мамнун қилди. Рақсларнинг факат ҳаракатларини билиш билан чекланмай, уларнинг доира ва ноғора усулларини ҳам жуда мукаммал ўрганиб олди.
Юсуфжон аканинг эътирофича, у 1880 йиллар сўнггида бир юз элликка яқин рақс усулини билар экан.1892 йилда Зокир эшон Ўш шаҳрида тўсатдан вафот этгач, труппа майда тўдаларга бўлиниб кетди. Аллақачон «қизиқ» унвонини олган Юсуфжон ака Марғилонга келиб, шаҳар ва унинг атрофидаги таниқли комик, созанда, хофизлардан иборат яхшигина труппа тузди. Юсуфжон қизиқ труппаси билан совет давригача халқ сайиллари ва туйларида, баъзан рус, ўзбек цирк уюшмаларида хизмат қилди. Мана шу йиллар мобайнида Юсуфжон қизиқнинг репертуарида устозларидан ўрганган сатирик комедиялар, тақлидлар, кулги-ҳикоялар, рақслар ва аскиялар биринчи ўрин эгаллайди, Юсуфжон қизиқ ва у раҳбарлик қилган тўда фаолиятида хусусан «танқид» ҳамда «тақлид» деб аталувчи комедиялар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Санъаткор труппаси билан «Бола ўқитиш»,«Келин туширди», «Заркокил», «Мозор», «Мударрис», «Елпиб ўтириш», «Духтарбозлик», «Чопон бола», «қаландарлар», «қиморбозлик», «Улоқчилик», «Ер бўлиш», «Мамаюсуф» каби ўнлаб анъанавий комедияларни намойиш қилди. Ушбу комедиялар матнсиз, бадиҳа асосида ижро этилиб келинганлиги сабабли эркин саҳналаштирилган ва ижро этилган. Умуман Юсуфжон қизиқ қандай асарни саҳналаштирмасии ва ўйнамасин, уни давр руҳига ҳамоханг талқин этишга интилган. Бош ролда ҳамиша Юсуфжон қизиқнинг ўзи чиққан. У шайх («Мозор»), раис («Заркокил»), мударрис («Мударрис»), домла («Бола укитиш»), қози («Ер бўлиш»), оқсоқол"(«Елпиб ўтириш»), ота («Мамаюсуф»), куёв(«Келин туширди»), табиб («Хитой табиби») каби хилма-хил ролларни зўр маҳорат билан ижро этган. Қизиқчининг маҳорати ва умуман халқ комедиясини аниқроқ тасаввур қилиш учун икки асар устида тўхталиб ўтиш ўринлидир.
Юсуфжон қизиқ ташкил этишда ўзи ҳам жонбозлик кўрсатган Муллабой Мансуров циркида ишлаган йиллари яхши фаолият кўрсатди. У мазкур труппа таркибида Хива, Бухоро, Туркистон, Авлиётада бўлиб, Фарғона қизиқчилари саньатини муносиб намойиш қилди, Opтиқ қизиқ, Собир қори, Кодир қизиқ, Карим Зарифов каби бир неча комикни камолат сари етаклади. Бу йиллар орасида Юсуфжон қизиқ ҳам ижрочи, ҳам ишбоши, ҳам корфармон, ҳам муаллим сифатида ўсди, танилди, борган жойида яхши от, қутлуғ из қолдирди, ўзбек ҳажв ва кулгисининг донғғини ёйди, халқнинг бу саньатга бўлган ишқибозлиги, ҳавасини анча кучайтириб борди.
1905-1908 йилларда Юсуфжон қизиқ созанда, хонанда, раққос қизиқлардан ташкил топган труппа билан Эрон, Хиндистон, Афгонистон ва қашқарда ижодий сафарда бўлди. Бу йилларда ташкилий ишлардан, труппага бадиий раҳбарлик қилишдан ташқари шахсан ўзи кулги ва рақс санъатининг янгидан-янги қирраларини эгаллаб, маҳоратини чархлади. Тилларни яхши билмаса-да, форс, хинд, афғон, уйғур ва хитойларни кулдирди, уларга эстетик завқ, роҳат бағишлади. Ўз халқининг мусиқаси, рақси ва қизиқчилигини намойиш этибгина қолмай, айни замонда қўшни халқларнинг маданияти, санъати, урф-одатларини ўрганди.1908 йилда Юсуфжон қизиқ ўз ватанига қайтди. Энди у ҳар томонлама чиниққан, камол топган, дунё кўрган санъаткор эди. Шу боисдан Юсуфжон қизиқ энди миллий репертуар билан чекланиб қолмай, ўзбек томошабинларини чет элларда ўрганиб қайтган эрон, афон, ҳинд, уйғур рақсларидан баҳраманд қила бошлади. Сафарларда бошидан кечирган сон-саноқсиз воқеалар асосида ўнлаб кулги-ҳикоялар ва латифалар тўқиди. Улар оғиздан-оғизга ўтиб, халқнинг бадиий мулкига айланиб кетди.
Санъаткор 1908 йилда Петербургда рус цирк артистлари билан ҳамкорликда рус томошабинларига бадиий завқ ва ҳузур бағишлади. Шу билан бирга рус классик балетларини томоша қилишга муяссар бўлди. Илғор рус санъатидан баҳраманд бўлиш ва унинг вакиллари билан ижодий ҳамкорлик қилиш Юсуфжон қизиқ ижодининг ғоявий жиҳатдан янада ўсишига ёрдам берди. У эксплуататор синф вакилларини жасурлик билан, аёвсиз қамчилади, демократик ғояларни очиқдан-очиқ тарғиб қилди. Шу сабабдан бўлса керак, маҳаллий мансабдор ва корчалонлар ҳам, калониал мамурият ҳам кенг меҳнаткашлар оммаси орасида катта обрў-эьтибор қозонган, миллий санъатни ривожлантиришга катта ҳисса қўша оладиган Юсуфжон қизиқ истеъдодини тан олиш, унга шароит яратиб бериш у ёқда турсин, уни менсимаслик, дайди «масҳарабоз» деб таҳқирлашга уриндилар. Натижада қизиқ эски тартибда тўйлар, сайиллар, хонаки базмлардагина томоша берди, уйнади, истеьдоди ва имкониятларини тўла-тўкис намойиш эта олмади. Буюк Октябрь революциясидан кейингина Юсуфжон қизиқ қадр-киммат топди, халқ санъатининг забардаст намояндаси сифатида тан олинди, иқтидори, билими, тажрибаси, маҳоратини бор бўйича тараннум этиш учун барча шароит ва имкониятга эга бўлди.
Фарғона масҳарабозлари, қизиқчилари саньатининг барча фазилатларини пухта ўзлаштириб, кенг кўламда ривожлантириб келган Юсуфжон қизиқнинг совет давридаги фаолияти чиндан ҳам бениҳоя сермазмун ва сермаҳсул бўлди. Санъаткор турли даврларда, турли доираларда ўтказилган кўрик, мусобақа, олимпиада, декадаларда дейсизми, халқ иншоотлари қурилишида дейсизми, йилига неча марталаб бўладиган кенгаш, қурултой, байрам, сайилларда дейсизми, жуда актив ва жон-куярлик билан қатнашди. У совет даврида бахтли ҳаёт ва порлок келажакка эга бўлган ўзбек халқи учун бутун қалби билан хҳалол меҳнат қилди, шунга яраша тақдирланди - шон-шухратга бурканди.
Юсуфжон қизиқ қўқон қизиқчилик мактабининг бутун бойлиги ва фазилатини чукур эгаллаган йирик саньаткордир. У ўзидан аввал ўтган машҳур қизиқчилар сингари серқирра ижодга эга. Юсуфжон қизиқ театр, рақс, пантомима, имитация, усул, аския, корфармонлик ва ташкилотчиликда тенги йук, улуғ ҳамда ёрқин сиймодир. Юсуфжон қизиқ санъат турларидан шунчаки хабардор бўлиб қолмасдан, уларни мукаммал эгаллаган эди. У бамисоли бир бебахо хазина, тилсимот эдики, Ҳамзадан бошлаб уни очиш, уни ўрганишга киришилди. Юсуфжонқизиқдан ёзиб олинган 34 та комедия, ўнлаб кулги-ҳикоя, муқаллид, усул ва куйлар, халқ саньатининг турли мавзуларида у билан ўтказилган ҳисобсиз сухбатлар халқ мулкига айланди, маданият хазинасини дурдоналар билан бойитди.
Юсуфжон қизиқ ўтган саралаш ва тежаб ишлатишга ўргатди. Натижада «Қизиқлар «тозароқ» гапирадиган бўлиб колишди» Юсуфжон қизиқ босмачиларга қарши кураш йилларида Ҳамзанинг «Лошмон фожиаси» (элликбоши ролида), «Туҳматчилар жазоси» (Султон пияниста ролида), «Фарғона фожиалари»нинг учинчи бўлими «Маком шахидо» (Абдуллажон маҳсум ролида) драмаларида, «Дой, ишчилар», «Капитал» каби инсценировкаларида муваффақият билан қатнашган. Айниқса, концерт программасида унинг хизмати катта бўлган. «Мен унда босмачиларга қарши кураш мавзуида кулги-ҳикоялар билан чиқардим. Шунингдек, ўрта Осиё халқлари рақсларининг кулгили тақлидини қилардим», деган эди бу тўғрида қизиқнинг ўзи.
Юсуфжон қизиқ Муҳиддин Кори-ёқубов труппаси билан Совет Иттифоқининг бир қатор йирик шаҳарларида бўлиб, қизиқчилик ва созандалик қилди. Ҳамма жойда бошқалар қаторида қизиқ саньатига ҳам юқори бaҳo бердилар. Масалан, Бокуда чиқадиган «Коммунист» газетаси шундай деб ёзди: «Юсуф қизиқ ортиқ даражада томошабинларда таасурот қолдирди. Озарбайжон қизиқчиларининг бу кишидан Юсуфжон қизиқ «Катта уйин» ҳаракатларини намойиш этмоқда.
1936-40 йилларда Юсуфжон қизиқ, Ўзбек Давлат филармонияси концертларида катнашиб, уз саньатиниёшларга ургатди, қизиқчиларни уюштирди, уларга ижодий нулланма берди. 1937 йил май ойида ўзбек саньатининг Москвада уттан биринчи декадасига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишига Юсуфжон қизиқ ҳам муҳим ҳисса қўшди. «Ўзбек халқининг санъати» («Сайил» ва«Колхоз туйи»)номли икки қисмли инсценировка (К.Яшин либреттоси) ни саҳналаштиришда, Бунинг учун 15 та қизиқчини тўплаш, уларга корфармон ва устозлик қилишда катта меҳнат сарф килди, ташаббус кўрсатди. Инсценировкада унинг ўзи эшони раис ролида («Заркокил» комедиясида) чиқди, Ака Бухор Зокиров, Миршохид Мирокилов, Комил қори Кулижонов кабилар билан бирга «Сокий» номли ашулали ҳажвий ўйинни ижро этди, Эрка қори Каримов, Мамаюнус Тиллабоев, Ака Бухор Зокиров, Мамажон Махсум Мирзаахмедовлар билан аскияда тортишди.
Улуғ Ватан уруши бошланганда Юсуфжон Шакаржонов 72 ёшда эди. Халқ бошига оғир мусибат тушган уруш йилларида у қариялигини пеш қилиб, қўл қовуштириб ўтирмади. Аксинча, Юсуфжон отанинг кўзларидан ўт чақнади, душманга ғазаби қайнади, халқнинг руҳини кўтариш йўлларини излади. Фронт ортида кечани-кеча, кундузни-кундуз демай меҳнат қилаёттан кишиларнинг руҳини кўтариш, уларда душман устидан ғалаба қозониш муқаррарлигига ишончни мустаҳкамлаш воситаларидан бири кулги эди. Яхши ният, кулги кучига бўлган этиқод Юсуфжон қизиқни Янгийўл мусиқали драма ва комедия театрига (1941-42), сўнгра Ўзбек Давлат циркига (1942-45) бошлаб келди.
ТеатрдаОхунжон Хузуржонов билан, циркда Карим Зарифов, Ибройим қизиқ Тешабоев билан биргаликда эски дунё зўравонларини ҳажв этувчи, немис фашистларини масҳараловчи муқаллид кулги, антре ва репризалар кўрсатиб, томошабинларни кулдирди. Кекса санъаткор урушдан кейинги йилларда персонал пенсия билан таъминланган бўлишига қарамай, тиниб-тинчимади. Янги халқ ансамбилларини тузди, концерт программаларида қатнашди, баъзан халқ созандалари труппаларига ҳам қўшилиб турди. Бу даврда қизиқчи сифатида, асосан, кичик ҳажмдаги қизиқчиликларни ижро этди, ёш кулги ишқибозларига устозлик қилди. Шунингдек, ўз саньати, билими, бой тажрибаси меросидан санъатшуносларни янада баҳраманд қилишга, қизиқчиларни уюштириш ва қизиқчиликни ривожлантиришга кўп куч, ғайрат сарфлади.
Хусусан 1958-59 йилларда Юсуфжон Қизиқнинг фаолияти сермазмун бўлди. Москвада ўзбек адабиёти ва санъати декадасини ўтказиш учун қизғин тайёргарлик бошланган кунларда Юсуфжон қизиқ ҳам кенжатой шогирди Охунжон Хузуржоновни Тошкентга етаклаб келиб қолди. 90 ёшга кирган бўлса-да, бели букилмаган, йигитлардай кўзлари чақнаган бу қария тиним билмади. Тошкентдаги дўстлари ва шогирдлари билан ҳангомалашди, театрларга тушди, циркyи томоша қилди. Хореография билим юртини бориб кўрди. Эстрада саҳнасида концертлар берди. Ҳаммадан муҳими, «қўшиўлар парвоз қилмоқда» номли қисқа метражли фильм-концертда бош ролда чиқди. Бу унинг Москвага қилган совғаси эди. Москва эса унинг кўкрагига «Меҳнат қизил Байроқ» ордени тақиб жўнатди.


Фойдаланилган адабиётлар:
1.Мухсин Кодиров.Ўзбек халқ томоша саньати
2.Мухсин Кодиров. Ўзбек театр тарихи
3.Мухсин Кодиров. Ўзбек театри аньаналари
4.Тошпулат Турсунов. Ўзбек театр тарихи
Download 36.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling