Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
2009 йил 28 февралда 1913-сон билан рўйхатга
олинган
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирининг 2009 йил 2 февралдаги 5/1-сонли
буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш
тўғрисида"ги
Қонунига
(Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Кенгашининг
Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ
автоклавларда ишлашда
меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Қоидаларга биноан автоклавлар лабораторияларда
ишлатиладиган
шиша идишлар ва тиббий асбобларни барча микроблардан тозалаш ҳамда иш
жараёнида ҳосил бўлган барча юқумли материалларни зарарсизлантиришда
ишлатилади.
2. Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш ва
автоклавдан фойдаланадиган бошқа муассасаларда (бундан кейинги ўринларда
муассасалар деб юритилади) автоклавларни ўрнатиш, техник кўрикдан ўтказиш,
фойдаланиш ва тузатиш билан боғлиқ ишларни бажарувчи ходимлар (бундан
кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) томонидан қўлланиши шарт.
3. Мазкур Қоидалар қонун ҳужжатлари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари,
санитария
нормалари
ва
қоидалари,
гигиена
нормативлари,
давлат
стандартларининг тегишли қоидалари, шунингдек бошқа тармоқ
норматив
ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб,
уларнинг
бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
4. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш
муассасанинг
хавфсизлик техникаси бўйича хизмати (муҳандиси) зиммасига юклатилади.
II. ХАВФСИЗЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ