Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги


Download 31.51 Kb.
bet1/7
Sana31.01.2023
Hajmi31.51 Kb.
#1145884
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2022Мустақил ишлар бўйича услубий кўрсатма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАXСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Мирзо Улуғбек номидаги


Ўзбекистон Миллий университети
Физика факультети

Умумий физика кафедраси


Умумий физика кафедрасида ўқитиладиган фанлардан мустақил таълим учун услубий кўрсатма

Тошкент - 2017


Тузувчилар: Д.А.Бегматова


У.Абдураxмонов
М.Қурбонов
М.А.Зоxидова
И.Г.Турсунов
Р.М.Абдуллаев

Мустақил таълим учун услубий кўрсатма “Умумий физика” кафедрасининг 2017 йил 29 июндаги 23 - сонли мажлисида муҳокама этилган ва маъқулланган.


Кафедра мудири: ______________ Д.А.Бегматова
Мустақил таълим учун услубий кўрсатма физика факультети Услубий кенгашининг 2017 йил 13.07. даги 7 - сонли йиғилишида муҳокама қилиниб, тасдиққа тавсия этилган.


Факультет декани: ________________ Х.С. Далиев

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Физика факультети Умумий физика кафедрасида талаба мустакил таълимини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида кафедрада ўқитиладиган фанлардан ушбу услубий кўрсатма тайёрланди.


Замонавий таълим жараёни бу талабаларга фақат билим бериш, уларда фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олинган билимлардан фойдаланиш бўйича ўқув кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлмай, уларга мустақил фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда берилган топшириқларни тегишли манбалардан қидириб топиш, ўзлаштириш шакллари, усуллари, воситаларини ўргатишдан иборат. Талабаларда мустақил билимларни тўлдириб бориш, мустақил таълимни ташкил этиш учун ўқув адабиётлар, интернет манбалари ва ҳ.к.лар ичидан кераклигини ажратиб олиш ва маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш қобилиятларини шакллантириш, сифатли кадрлар тайёрлаш жараёнининг асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Мустақил таълимни бажаришдан мақсад - кафедрада ўқитиладиган фанлардан зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш малакаларини ҳосил қилиш ва ижодий фикрлашга ўргатишдир. Бу билан талабалар илмий мақола ва адабиётларни ўқишга, маълумотномалардан фойдаланишга, назарий билимларни амалиётда қўллашга, мавзу ёки маълум бир боб бўйича таҳлилий маълумотлар асосида хулосалар қилишга, электрон ўкув-адабиётлар ва интернетдан керакли маълумотларни топишга, тажриба малакаларини оширишга, мантиқий фикрлашга, ишларни расмийлаштиришга ўрганадилар.
Мустақил таълим ҳар бир фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда реферат, уй вазифаси, презентация, курс иши ва шу каби бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Мустақил таълим турларига қуйидагилар киради:

  • Айрим мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • Берилган мавзу бўйича реферат тайёрлаш;

  • Амалий машғулот ва семинарларга тайёргарлик кўриш;

  • Лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш;

  • Курс ишларини бажариш;

  • Назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • Мавзу ёки маълум бир боб бўйича таҳлилий маълумотлар асосида хулосалар қилиш ва илмий мақола тайёрлаш;

  • Анжуманларда маърузалар билан қатнашиш;

  • Фан бўйича уйга берилган топшириқларни бажариш;

  • Мавзу бўйича слайдлар, презентациялар тайёрлаш.

Ўқитилаётган фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда талбалар мустақил ишини ташкил этишда бошқа шакллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб, маълум бир бўлимларни ва ўқув машғулотларни ўрганиб бўлгач мустақил таълим дарсдан ташқари аудиторияда, кутубхоналарда бажарилади.
Мустақил таълим натижаси, маъруза, реферат, вертуал стенд, электрон кўргазма кўринишида расмийлаштирилиб гуруҳда, курсда, кафедра йиғилишида ҳимоя қилинади.
Яxши бажарилган мустақил таълим факультет талабалар анжуманига тавсия қилиниб, талабанинг ўзи кафедранинг илмий текшириш ишларига жалб килинади.


Физика таълими технологиялари ва тарихи” ва “Физика ўқитиш методикаси” фанларидан мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни


Талабага мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • услубий адабиётлар бўйича фанлар мавзулари устида ишлаш;

  • талабанинг ўқув-услубий, илмий-тадкикот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • масофавий таълим.




Download 31.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling