Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ – қуйидагиларга йўналтирилган бошқарувдир
- корпорация мулкдорларининг корпорация капиталини шакллантиришга;
ундан фойда олиш мақсадида янада самарали фойдаланишга;
олинган даромадларни корпоратив муносабатларнинг барча иштирокчилари ўртасида адолатли тақсимлашга;
стратегик муҳим қарорларни белгилаш ва қабул қилишга
Корпоратив бошқарув - акциядорлик жамиятининг фаолиятига жалб этилган турли шахслар манфаатлари мувозанатини ўрнатишдан
Корпоратив бошқарув – бу мулк шаклидан қатъий назар амалдаги ҳуқуқий-меъёрларга асосланиб, бошқарувнинг маълум бир тамойиллари асосида корхона мақсадига эришиш учун амалга оширилувчи фаолият мажмуидир
Корпоратив бошқарув иштирокчилари
эмитент сифатида акциядорлик жамиятлари;
акциядорлар, яъни инвесторлар;
Кузатув кенгаши (Директорлар кенгаши)
профессионал менежмент;
аудиторлар;
кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар
АЖлар вужудга келиши объектив сабаблари
1 Эҳтиёжларнинг мунтазам ўсиб бориши ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширишни талаб қилганлиги, бу ўз навбатида катта миқдорда капитал жалб қилиш заруратини юзага келтирганлиги;
2 МЧЖлардаги капитал миқдори ва бошқарув сифати замонавий технологиялар асосида йирик ишлаб чиқаришларни ривожлантириш имконини бермаганлиги;
3 МЧЖларда қўшимча молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги;
АЖлар ва уларда КБ тизими вужудга келиши
Тарихан акциядорлик асосида бизнесни ташкил этишнинг илк шакли ўрта асрларга тўғри келади. Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, XV асрда ташкил этилган Генуя банки биринчи акциядорлик жамияти ҳисобланади.
Унинг ташкил этилиш жараёнида ҳозирги кунда ҳам АЖлар фаолияти бўйича асос бўлиб хизмат қилаётган принциплардан фойдаланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |