Ўзбекистон табиати ўзининг ўсимликлар қоплами ва флористик таркиби билан алоҳида ўзига хос ҳудуддир


Download 66 Kb.
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi66 Kb.
#1374173
  1   2   3   4
Bog'liq
AVAZBEK


КИРИШ
Ўзбекистон табиати ўзининг ўсимликлар қоплами ва флористик таркиби билан алоҳида ўзига хос ҳудуддир. Мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида жойлашган Қашқадарё вилояти ҳам худди шундай ўзига хос ўсимликлар оламига эгалиги билан ажралиб туради. Вилоятимиз ўсимликлар дунёсига бой бўлиб ҳозирги кунда вилоят ҳудудида 1080 тур борлиги қайт этилган. Мавжуд турларнинг кўпчилиги ўзининг шифобахшлиги билан ҳалқимиз орасида кенг тарқалган бўлиб, улар ҳалқ ва илмий табобатда муваффаққиятли қўлланиб келинмокда.
Доривор ўсимликлар ўз таркибида инсон организмига керакли таъсир кўрсата оладиган хусусиятга эга бўлиб, барча органларида биологик фаол моддалар сақлайди. Биологик фаол моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида бир хил миқдорда тўпланмайди. Баъзи ўсимликларда ер остки органларида, баъзиларида ер устки қисмида тўпланади. Шунинг учун ҳам улардан фойдаланиш масаласини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Mavzuning dolzarbligi. Ҳозирги пайтда шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дори-дармонлар кенг миқёсда қўлланилиб келинмокда. Мисол учун руҳий хасталикларни даволашда доривор ўсимликларнинг 18 туридан, саратон касаллигини даволашда 7 туридан, қандли диабетда 24 туридан, атеросклероз, юрак-қон томирлари склерозида 25 туридан, ошқозон-ичак хасталикларида 10 туридан, қон босими хасталикларида 22 туридан кенг фойдаланилмокда. Бундан ташқари, кашандалик ва алкоголизмнинг олдини олишда, қондаги холестеринни мувофиқлаштириб туришда ҳам шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дори-дармонлар кенг миқёсда ишлатилмоқда. Илмий медицинада турли соҳаларга ишлатиладиган дори дармонлар таркибидаги, асосий қўшилма бўлиб ҳисобланадиган доривор турларнинг Қашқадарё флораси таркибидаги тарқалишини ва унинг заҳирасини ўрганиш ишнинг долзарблигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам тиббиётда энг кўп тарқалган дорилар таркидаги турларни ўрганишўга ҳаракат қилдик.
Мева, сабзавот-полиз ва зиравор ўсимликлар киши организмини витаминлар, углеводлар, органик кислоталар, минерал тузлар ва бошқа муҳим биологик фаол моддалар билан таъминлашда асосий, баъзан ягона манба. Сабзавот, мевалар, айниқса зиравор ўсимликлар меъда ширасининг ажралишини кучайтиради, иштаҳа очади ва овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Натижада организмдаги модда алмашинувига катта таъсир кўрсатади. Доривор ўсимликларнинг асосий аҳамияти касалликни даволаш эмас. Улар биринчи галда инсон ва ҳайвон организмига фақат ўсимлик маҳсулоти билан кирадиган биологик фаол моддалар (витаминлар, органик кислоталар ва бошқалар) етишмаслигидан келиб чиқадиган касалликларни олдини олишда катта аҳмиятга эгадир. Бу моддалар юқорида айтилганидек организмга овқат билан бирга кириб, баъзи жараёнларни кучайтиради, модда алмашинувига кучли таъсир кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда тирик организмга турли биологик таъсир кўрсатади.
Таркибида органик (олма, лимон ва бошқалар) кислоталар (баъзан кўп миқдорда) бўлгани учун сабзавот, мева ва зиравор ўсимликлар меъда ширасини ажралишини кучайтиради, иштаҳа очади ва овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Баъзи сабзавот ва меваларда калий тузларини кўп бўлгани сабабли улар юрак касалликларида доривор бўлиб, истисқо, юрак ва буйрак фаолиятини сусайганида, буйрак-тош ва сийдик йўлларини бошқа касалликларида организмда йиғилиб қолган ортиқча суюқликни чиқиб кетишига кўмаклашади. Айни вақтда гипертония касаллигида ҳам доривор. Уларни таркибида ош тузи жуда кам бўлади. Шунинг учун гипертония касаллигида сабзавот ва қуритилмаган меваларни кўп истеъмол қилиш яхши.
Атеросклероз касаллигини келиб чиқиш сабабларидан бири холестеринни организмдаги алмашинувини бузилиши ва уни қон томирларининг деворларида ўтириб қолиши. Витамин С холестеринни қондаги миқдорини камайтиришда ва атеросклероз касаллигини тараққий қилишини тўхтатишда маълум аҳамиятга эга. Шунинг учун бу касалликни олдини олишда витамин С га бой бўлган сабзавот ва меваларни истеъмол.

Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling