Ўзбекистон табиати ўзининг ўсимликлар қоплами ва флористик таркиби билан алоҳида ўзига хос ҳудуддир


Download 66 Kb.
bet3/4
Sana21.04.2023
Hajmi66 Kb.
#1374173
1   2   3   4
Bog'liq
AVAZBEK

Ishning aprobatsiyasi. Иш кафедра қошидаги илмий тўгаракда маъруза қилинган. Бу ҳақда университетнинг “Фан, тараққиёт ва ёшлар” илмий анжуманида маъруза қилиниб, натижалари чоп этилган.

  1. Доривор ўсимликларни ўрганиш тарихи.

Адабиётлар шарҳи.
Доривор ўсимликларнинг ўрганилиш тарихи. Инсоният қадим-қадимдан ўсимликлардан шифобахш восита сифатида фойдаланиб келади. Доривор ўсимликлар тўғрисидаги маълумотлар авлодлардан-авлодга, қабиладан-қабилага фақат оғзаки тарқалган.
Давлатлар ўртасида савдо-сотиқ ва бошқа муносабатлар ўрнатилгандан сўнг, ана шу давлатларда доривор ўсимликлар турлари кўпая борди. Ёзув пайдо бўлганидан кейин доривор шифобахш ўсимликлар тўғрисидаги маълумотлар ёзма равишда тарқала бошлади.
Қазилмаларда Сурия шохи Ассурбанипал (Сарданапал, эрамиздан аввалги 668 йил) кутубхонасидаги сополга миххат билан ёзилган 22000 жадвал топилган, шундан 33 тасида доривор маҳсулотлар қайд килинган. Ҳатто ўша даврда Сурияда доривор ўсимликлар экиладиган майдонлар ҳам бўлган.
Мисрда эса шифобахш ўсимликлар бундан ҳам илгари экила бошланган. Масалан, эрамиздан 2000 йил аввал Мисрда канакунжут экилган.
Ҳозирга қадар сақланиб қолган доривор ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар асосан қадимий юнон адабиётларида учрайди. Юнонлар ўзларида етиштириладиган доривор ўсимликлардан ташқари Миср, Эрон ва бошқа Осиё мамлакатларидан келтирилган доривор маҳсулотлардан ҳам фойдаланишган.
Машҳур врачлар Буқрот (Гиппократ), Арасту (Аристотель) ва уларнинг шогирди Теофраст, Диоскорид ва бошқа олимларнинг шуҳрати дунёга ёйилган.
Буқрот (эрамиздан аввалги 460—377 йиллар) беморларни парҳез овқатлар билан даволаган. У ёзган китобларда доривор ўсимликларнинг 236 тури таърифланган.
Арасту ва унинг шогирди Теофраст (эрамиздан тўрт аср олдин) кўпгина ўсимлик турларини таърифлаш билан бирга уларнинг доривор хусусиятларини ҳам кўрсатиб ўтишган.
Ўз даврининг атоқли врачи Диоскорид (эрамизнинг И асрида яшаган), «Материа медиcа» номли машҳур китобида жуда кўп доривор ўсимликларни расмлари билан биргаликда таърифлаб берган. Лотин тилига таржима килинган бу китобдан Овруполик врачлар ХВИ асргача қўлланма сифатида фойдаланиб келганлар.
Кўҳна Римда Гален ва Плиний Старший фармакогнозия билан узоқ вақт шуғулланганлар. Врач Гален (эрамизнинг 130- йилларида туғилган) фармация ва тиббиёт соҳасида бир қанча китоблар ёзган. У ўз китобларида 304 та доривор ўсимлик, 80 та ҳайвон ва 60 та минерал моддадан олинадиган дориларни таърифлаган. Гален ўсимлик ва ҳайвон органларидан тайёрланган (таркибида таъсир этувчи модда бўлган) дори турлари билан беморларни даволашни биринчи бўлиб таклиф этади. Бу дорилар ҳозирги кунда ҳам «Гален препаратлари» номи билан юритилади. Галеннинг тиббиёт ва фармация соҳасида ёзган асарлари XIX асргача катта аҳамиятга эга бўлиб келди.
Ўсимликларнинг доривор хусусиятларини қадим замонларда ҳам ҳалқимиз билган ва улардан турли хасталикларни даволаш учун фойдаланган. Шифобахш ўсимликлардан фойдаланиш ўзининг қадимий заминига эга. Бу замин қадимий Ҳинд табобатида бошланган десак хато қилмаймиз.
Ҳиндистон флораси ўсимликларга жуда бой бўлиб, унда кўплаб доривор ўсимликлар ҳам ўсади. Шунинг учун бу ерда беморлар асосан Ҳиндистоннинг ўзида ўсадиган доривор ўсимликлар билан даволанганлар.
Ҳинд табобати дори-дармонлар ҳақидаги маълумотларни улуғ ҳаким Сушрут (м. а. IV аср) «Аюр-веда» номли машҳур китобида 700 та шифобахш гиёҳларга тавсиф берган. У китобда номи келтирилган доривор гиёҳлардан Ҳинд табобатида ҳозир ҳам фойдаланиб келинмокда.
Ҳинд тиббиёти Тибет, Хитой, Япония, кейинчалик Мўғилистон ва Бурятияга ёйила бошлайди. Бу давлатлардаги маҳаллий доривор ўсимликлар сони Ҳиндистондан келтирилган ўсимликлар ҳисобига орта борди.
Осиё давлатларида қадимдан фойдаланиб келинаётган ўсимликлар, ҳайвон маҳсулотлари ва минерал моддаларни бир тизимга солишда араб врачларининг хизмати катта бўлди. Улар тиббиёт соҳасида ёзилган китобларни араб тилига таржима қилиш билан бирга қайта нашрдан чиқардилар ҳамда Ҳиндистондаги доривор маҳсулотлар ва моддаларни араб тиббиётида қўллай бошладилар. Ўз даврининг машҳур табиблари бўлмиш бухоролик Абу Али Ибн Сино, эронлик Абу Мансур Мувафақ, хоразмлик Ал-Хоразмий, Абу Райхон ал-Беруний, араб Ибн Байтар ва бошқаларни бутун дунё танийди.
Машҳур ҳаким Абу Али Ибн Сино 1020 йилда 5 жилдлик «Ал-қонун» («Тиб қонунлари») китобини ёзади. Бу китобнинг II жилди оддий, В жилди эса мураккаб дориларга бағишланган бўлиб, китобнинг ИИ жилдида ўша замонда тиббиётда ишлатиладиган 811 та доривор ўсимликлар, улардан ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ҳамда минерал доривор воситалар таърифланган. Китобда келтирилган доривор ўсимликлар сони 500 тадан, ўсимликлардан олинган доривор воситалар сони 40 тадан ошади. «Ал-қонун» кўпгина Оврупо тилларига таржима килинган бўлиб, факат лотин тилининг ўзида 16 марта чоп этилган. ХВИ асргача Оврупо врачлари ундан қўлланма сифатида фойдаланганлар. Осиё мамлакатларида, айниқса табобатда ва анъанавий тиббиётда ҳозирда ҳам «Ал-қонун»дан кенг фойдаланилмоқда.
Қомусчи олим Абу Райҳон Беруний умрининг охирги йилларида «Китоб ас-сайдана фит-тибб», яъни «Тиббиётда фармакогнозия» асарини яратади. Бу асарда ўша даврнинг шарқ табобатида қўлланиладиган 674 та доривор ўсимлик ва 90 та ўсимлик маҳсулотлари тўғрисида фикр юритилади. Булардан ташқари, «Сайдана»да яна 104 та ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ҳамда шу вақтгача тўғри аниқланмаган 113 та доривор ўсимликлар ҳакида маълумотлар бор.
Сабзавот экинлари деҳқончилик қилинадиган шимолий минтақадан тропик минтақагача бўлган ҳамма территорияда экиб ўстирилади. Уларнинг бундай кенг тарқалганлиги ниҳоятда лаззатли озиқ-овқат ва витаминлар манбаи эканлиги билан белгиланади. Бу ҳақда XV-XVI асрлардаги Ўрта Осиё хўжалиги тарихи тўғрисида "Зироатнома" (Фанн-и кишту зироат) да батафсил маълумотлар келтирилган. Унда ўтмишда яшаган бобо-деҳқонларнинг минг йиллар давомида орттирган тажрибалари акс эттирилган. Улар қимматбаҳо аҳамиятли мевали дарахтлар, полиз ва сабзавот экинларининг навларини яхшилаш, яратиш, зараркунанда-касалликларига қарши курашиш, муттасил, мўл ва узоқ ташиш ҳамда сақлашга яроқли ҳосил олиш усулларини ишлаб чиққанлар.
Буларни тасдиқловчи тарихий маълумотларни Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома", Махдуми Аъзамнинг "Рисолайи-биттихия" (деҳқончилик рисоласи) асарларида ўқиш мумкин.
XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида давлатлар ўртасида савдо-сотиқ ишлари кенг йўлга қўйилганлиги туфайли бутун қитъалардан Оврупо бозорига доривор ўсимликлар келтирила бошланди. Улар кўпинча қирқилган ҳолда бўлиб, бу маҳсулотларнинг тозалигини, таркибида аралашма бор-йўқлигини аниқлаш керак бўларди. Шу сабабли фармакогнозия бошқа фармация фанларидан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди ва бу ишлар билан шуғуллана бошлади. Орадан кўп ўтмай турли тилларда фармакогнозиядан қўлланмалар босилиб чиқди.
1899 йилда профессор Варлих Россияда ўсадиган доривор ўсимликлар атласини ва шу даврда рус олими Н. И. Анненков ботаника луғатини тузади. Бу китоблар ҳозир ҳам ўз қимматини йўқотмаган.
1921 йилда доривор ўсимликларни йиғиш ва экиш тўғрисидаги махсус Декрет чиқарилади. Бу Декрет фарматсевтика саноатининг ривожланишида, дорихоналарни дори маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда доривор ўсимликларни йиғишда катта аҳамиятга эга бўлади. Дори маҳсулотларини йиғиш иши билан фақат давлат маҳкамалари шуғуллана бошлайди ва бу иш маълум режа асосида олиб борилади. Декрет асосида янги илмий-текшириш муассасаларини очиш, доривор маҳсулотлар сифатини аниқлаб берувчи қўлланма ва стандартлар тузиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш учун дарсликлар яратиш зарур эди. Шу мақсадда 1931 йилда собиқ иттифоқ доривор ва хушбўй ўсимликлар илмий-текшириш институти (ВИЛАР) очилади.
Бундан ташқари, собиқ иттифоқ ўсимликшунослик институти (ВИР) очилади. Бу институтнинг асосий вазифаси чет элдан келтирилган доривор ва бошқа доривор ўсимликларни экиш усулларини ҳамда уларнинг агротехника қоидаларини ўрганишдан иборат эди.
Доривор ўсимликларни қидириб топиш ва ўрганиш иши ҳозир ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда. Янги доривор ўсимликларни топишда халқ табобатида ишлатиладиган доривор маҳсулотларни ўрганиш, ўсимликларни филогенетик қардошлигидан фойдаланиш билан бир қаторда маълум туман флорасини ялпи кимёвий анализ қилиш катта аҳамиятга эга.
1918 йиллардан бошлаб мамлакатимизда илм-фан жуда тез тараққий эта бошлади. Айни вақтда таркибида алкалоид бўлган ўсимликларни текшириш ишлари ҳам режалаштирилди ва ривожланди. Академик А. П. Орехов томонидан собиқ Иттифоқ химия-фарматсевтика илмий тадқиқот институти қошида биринчи марта алкалоидлар бўлими ташкил этилди.
Ўзбекистонда эса бу ишлар академиклардан О.С.Содиқов ва С.Й.Юнусовлар ҳамда уларнинг шогирдлари томонидан кенг кўламда давом эттирилмокда.

Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling