§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Download 0.52 Mb.
bet138/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

биринчи навбатда, тасдиқланган тармоқ дастурларини амалга оширишда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, машинасозлик, нефть-газ, кимё, электр энергетикаси, электротехника тармоқлари ва саноат, агросаноат комплексининг бошқа етакчи тармоқлари корхоналарининг локализация даражасини ошириш ҳамда шу асосда янги, рақобатбардошли, ташқи ва ички бозорларда талаб қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва кенгайтириш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ички истеъмол бозорини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган товарлар билан барқарор тўлдириш;
ишлаб чиқариш, ижтимоий, транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ижтимоий аҳамиятли давлат дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлдириш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, шунинг ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли даромадини ошириш.
Мақсадли маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида банкларнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланади.
Мақсадли маблағлар ҳисобига кредитдан фойдаланиш учун фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш амалдаги ставкасидан ошиши мумкин эмас.
Мақсадли маблағлар ҳисобига кредитлар, қоидага кўра, имтиёзли шартларда, инвестиция мақсадлари учун камида 1 йиллик имтиёзли давр билан камида 3 йил муддатга ажратилади.



  1. Инвестиция фаолиятида нархни шакллантириш қандай амалга оширилади?

Инвестиция фаолияти жараёнида товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати шартномавий нархлар бўйича белгиланади, бундан қонун ҳужжатларида қатъий белгиланган нархлар мустасно.
Инвестиция қилиш объекти бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари биржа, танлов, ким ошди савдоларида ва бошқа уюшган савдоларда ҳам шакллантирилиши мумкин.
Биржа, танлов, ким ошди савдоларида ва бошқа уюшган савдоларда шаклланган, реализация қилинадиган давлат активларининг нархлари, мазкур активларнинг баланс ва баҳоланган қийматидан қатъи назар, бозор нархлари деб тан олинади.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling