§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар
Концессия деганда нимани тушунасиз?
Download 0.52 Mb.
|
Умумий 600 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш усулларини айтиб беринг
Концессия деганда нимани тушунасиз?
Давлат-хусусий шерикликнинг шаклларидан бири бўлиб, бунда давлат хусусий шерикка концессия шартномасида назарда тутилган хўжалик фаолиятининг муайян турини амалга ошириш учун рухсатнома берган ҳолда мол-мулкни ва ер участкаларини тақдим этади. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш усулларини айтиб беринг? Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади: - инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш; - инвестиция фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус иқтисодий зоналарни ва кичик саноат зоналарини барпо этиш; - асосий фондларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш; - техник жиҳатдан тартибга солиш нормалари, қоидалари ва талабларини белгилаш; - рақобатни қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш; - ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларини белгилаш. - Инвесторларга бозорда уларни устувор мавқега қўювчи мутлақ қоидалар ва ҳуқуқлар берилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этилишини рағбатлан-тиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4434-сонли фармонига асосан инвесторларга давлат томонидан қандай имтиёзлар берилган? 1. Хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига ҳамда Бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақлидирлар. 2. Қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling