Йирик инвестиция лойихаси деганда нима тушунилади?
Йирик инвестиция лойиҳаси - умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиҳасидир.
Инвестиция фаолиятини қайси меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади?
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун;
“Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги қонун;
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594-сонли фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4434-сонли фармони;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимлар чет эллик инвестор ҳисобланади?
Чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари, давлатлар ўртасидаги битимларга ёки бошқа шартномаларга мувофиқ тузилган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъекти бўлган халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатадиган юридик шахслар, ҳар қандай бошқа ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар, чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Чет эл инвестициялари тўғрисида тушунча беринг?
Чет эллик инвестор томонидан ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар.
Реинвестициялар деганда нимани тушунасиз?
Инвестициялардан олинган, тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техник ёрдам, техник хизматлар учун тўловлар ва ҳақларнинг бошқа турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |