15. Банк ходимларидан кимлар банкка алоқадор шахс ҳисобланмайди?
Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувининг аъзолари ҳамда бош банкда ташкил этилган қўмиталарнинг (банк таваккалчиликларини бошқаришга масъул бўлмаган қўмиталар бундан мустасно) банкнинг бошқарув органлари аъзолари бўлмаган аъзолари, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларидан бошқа ходимлар банкка алоқадор ходим ҳисобланмайди.
16. Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори қанча?
Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
17. Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори қанча?
Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
18. Активлар деган нима тушунасиз?
Кредит, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромадлар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда ҳисобланган фоизлардан ташқари бошқа барча талаблар.
19. Муаммоли активлар деганда нима тушунасиз?
Сифати “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган активлар.
20. Тижорат банклари активлари сифатига кўра қайси тоифаларга таснифланади?
Тижорат банкларининг активлари сифатига кўра “стандарт”, “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларга таснифланади.
21. “Умидсиз” активлар бўйича захиралар ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор ким томонидан қабул қилинади?
“Умидсиз” активлар бўйича захиралар ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор банкнинг тижорат банки Бошқаруви томонидан қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |