§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


“Умидсиз” активларни ҳисобдан чиқариш тартиби қандай?


Download 0.52 Mb.
bet131/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

22. “Умидсиз” активларни ҳисобдан чиқариш тартиби қандай?
Агар қарздор томонидан балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган актив бўйича қарз тижорат банки томонидан ушбу қарзни ундириш бўйича кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, у бу ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин беш йил давомида тўланмаса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) тижорат банки Кенгашининг акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин.


23. КАДР (Кредит Ахборот Давлат Реестри) кредит ахбороти алашинуви тизими қандай мақсадларда ташкил қилинган?
КАДР тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, улар бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, кредит ахборотининг ягона реестрини юритади.


24. КАДР (Кредит Ахборот Давлат Реестри) базасида нечта сўров мавжуд?
8 та сўров турлари мавжуд


25. Банк филиаллари томонидан Кредит ахбороти таҳлилий маркази (КАТМ)дан қарздор тўғрисида қандай маълумотларни олишлари мумкин?
Мижознинг олдинги шартномалар мажбуриятини бажарилиши бўйича ҳамда жорий шартномалар шартлари бажарилиши бўйича маълумотларни олиш мумкин.


26. Кредит ахбороти таҳлилий маркази (КАТМ)дан қарздор тўғрисида маълумот олиш учун банкка нима асос бўла олади?
Юридик ёки жисмоний шахснинг кредит ажратиш ҳақидаги ёзма мурожаати банк учун ушбу шахс ҳақидаги кредит ахборотини реестрдан олиш учун асос бўлади.


27. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ бирламчи бозордан уй-жой ва транспорт воситаларини гаровга олиш чоғида қандай имтиёзлар берилган?
Ипотека ва гаров шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб қилинмаслиги


28. “Агробанк АТБ тизимида гаров реестрини юритиш” тартибига асосан гаров объектига бўлган тақиқни ечиш ким томонидан ва қандай тартибда амалга оширилади?
Бош офиснинг Юридик департаменти масъул ҳодими томонидан “Гаров реестри” ДУК маълумотлар базаси орқали.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling