§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Download 0.52 Mb.
bet129/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

7. Стресс тест нима?
Стресс тест – банк молиявий ҳолатига таъсир қилиши мумкин бўлган истисноли, бироқ учраши мумкин бўлган ҳодисаларни ўлчашнинг таҳлилий усуллар тўплами. Стрест-тест бу ташқи муҳитдаги (масалан, иқтисодиётдаги пасайишлар, фоиз ставкаларининг ва валюта курсларининг ўзгариши ва бошқалар) ва мижозлар ва контрагентлар фаолиятидаги (депозитларнинг оммавий чиқиб кетиши) салбий ўзгаришларнинг банкка келтириши мумкин бўлган зарарларини баҳолашнинг таҳлилий инструментларидан бири.


8. Банкнинг рискларни бошқариши қайси органлар ва тузилмалар томонидан амалга оширилади?
Банк кузатув кенгаши, рискларни бошқариш қўмитаси, ички аудит хизмати, банк бошқаруви, кредит қўмитаси, активлар ва пассивларни бошқариш қўмитаси ва банкнинг бошқа коллегиал органлари, рискларни бошқариш таркибий тузилмаси, комплаенс назорат.


9. “Носоғлом кредит портфели” нима?
Кредит портфелида муаммоли кредитлар салмоғи ошиши ҳамда диверсификация даражаси пастлиги.


10.Кредит риски вужудга келишининг асосий сабаби нима?
Қарз олувчининг кредит шартномасидаги мажбуриятларини бажаролмаслиги натижасида банкнинг эҳтимолий молиявий зарарларга дуч келиши.


11. Ҳаракатсиз кредит (NPL) бўйича қуйдаги қайси таъриф тўғри?
Кредит таснифи “қониқарсиз”, “шубҳали”, “умидсиз” бўлган 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит ва (ёки) фоиз қарздорлиги мавжуд кредитлар.
12.Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори қанча?
Банк 1-даражали капиталнинг 25%гача.


13.Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз (ишончга асосланган) кредит, шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори қанча?
Банк 1-даражали капиталнинг 25%гача.


14. Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори қанча?
Банк биринчи даражали капиталининг 5 баробаридан ошмаслиги лозим.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling